Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
10
ҳайвон деймиз-у улар ақлли, уларни бекорга бошқа аравага қўшмасликларини, ёрдам 
қилишлари кераклигини тушунади. Қамчини кўп ишлатмайман, фақат овоз чиқариб қўяман — 
улар бўлса, ишқилиб абзаллари чидаса бўлди, тиззалаб бўлса ҳам аравани тортиб чиқаради 
чуқурдан. У ерда, Чуй каналида, буларни ҳамма биларди: омадинг бор экан сени, Бекбой, деб 
ҳавас қилишарди. Балки шундайдир, фақат отларга яхши қараш керак, ана шунда омад ҳам 
келаверади. 
Чопдор ва Чонтор ишбилармонлардай, ўша бир маромдаги йўрғасида борар, гўё гап улар 
ҳакда эмасдай эди. Отлар қоринбоғлари-ю қулоқларигача терлаб-пишиб, ҳамон аввалгидай 
ёлларини селкиллатишганларича йўл пашшаларини қўнишига имкон бермай боришарди. 
— 
Ота, қайси бири катта, Чонторми ё Чопдорми? — отасидан сўрайди Султонмурот. 
— 
Чонтор уч ёш катта. Чонторнинг кексайгани аста-секин билиниб қоляпти. Чопдор эса 
айни кучга тўлган вақти. Бақувват, чопқир от. У билан улокда ҳам кўпларни доғда қолдириш 
мумкин. Олдинлари бунақа отни йигитнинг қаноти, дейишарди. 
Султонмурот Чопдор унга кўпроқ ёққани учун суюниб кетди. Ажойиб тусли — бурул, 
майда холли. Ўзи ҳам бадфеъл эмас, чиройли, бақувват. 
— 
Менга Чопдор кўпроқ ёқади, — деди у отасига. — Чонтор баджаҳл. Кўзини олайтиргани 
олайтирган. 
— 
Баджаҳл эмас, ақллику, — кулимсираб қўйди отаси. — У ишсиз қолиб 
зериктиришларини ёқтирмайди. — У бир оз туриб яна қўшиб қўйди: — Иккаласи ҳам яхши. 
Ўғли ҳам маъқуллади. 
— 
Икковиям яхши, — такрорлади у отларни қистаркан. 
Бир оздан сўнг отаси деди: 
— 
Қани, жиндай тўхтатиб турчи, — тўхтат аравани.— Ўзи эса қулай фурсат кутиб ҳуштак 
чалди. — Отларнинг сийгиси қистади, аммо айта олишмайди. Буни сезиш керак. 
Ҳақиқатан иккала ахта ҳам йўлда шовқин солиб, оппоқ кўпик сачратиб сия бошладилар
қалин, майда, упадай чанг бўлса кўпик бўлиб кўпчиб лойга ботди. 
Кейин улар яна йўлга тушишди. Йўл борган сари илгарилар, тоғлар эса ортда қоларди. 
Тез орада шаҳар четидаги боғлар кўриниб қолди. Кўчадарга жон кирди. Энди жиловни отаси 
олди. Тўғри қилди. Энди Султонмуротга отларнинг ҳам, жиловнинг ҳам қизиғи қолмаганди. 
Шаҳар бошланган эди. Шаҳар ҳар хил бўёқ ва ҳидлар анқиган, шовқин-суронга тўлиқ эди. Гўё 
тўполон оқимига ташлаб юборади-ю, у оқим бўлса уни айлантириб-айлантириб тўлқинлар 
домига тортиб кетгандай эди. 
Ана ўшанда, ўша бахтиёр кунда ҳеч кимга насиб қилмаган омад насиб қилди унга: 
отчопарда, Жамбулнинг каттакон мол бозорида сайёр ҳайвонот боғи очилган экан. Тасодифни 
қаранг: одам умрида биринчи бор шаҳарда бўлса-ю, умрида кўрмаган ҳар хил ҳайвонлари бор 
ҳайвонотхонага, бунинг устига, карусел ва яна қийшиқ-қинғир қилиб кўрсатадиган ойналар 
аттракционига дуч келса-я. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling