Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
18
Султонмурот ҳам қувониб, ҳам қўрқиб кетди. Отаси билан шаҳарга тушганларини эслади. 
Қандай отлар эди-я, булар отасининг қўлида эканлигида! Тетик, бардам, кучли. Энди бўлса... 
— 
Ана, қаранг, ана, отамнинг отлари! — деб қичқирди Султонмурот раисга ва бригадирга 
қараб. -, Мана, Чопдор, мана, Чонтор! 
— 
Тўғри! Ҳақ гап! Улар Бекбойнинг отлари! — дея тасдиқлади Чекиш чол. 
— 
Ундай бўлса, ола қол шуларни! Отангнинг отларини ола қол, — деб буюрди раис. 
Султонмурот отасининг отлари ёнига яна иккита отни — Окдум ва Бурулни қўшиб олди. 
Кейин қолганлар ҳам ўзларига от танладилар. 
1943 
йилнинг қишида уларни мактабдан ажратган муҳим иш ана шундай бошланди... 
Иш ўйлагандан ҳам кўпроқ эди. Ҳар куни отхонага боришлари, кекса Парпи ва унинг оқсоқ 
босқончисига ишлашларига зарур бўлган плугларни ремонт қилишга ёрдам бериш учун 
темирчилик устахонасига чопишлари керак эди. Авваллари кераксиз деб ташлаб юборилган 
ҳамма темир-терсакларни энди йиғишга ва тозалашга тўғри келди. Ҳатто ўз вазифасини ўтаб, 
ўтмаслашиб қолган плуг тишларини ҳам қайтадан ишга мослаштирдилар. Темирчилар болға 
билан уриб уларнинг дамини ўткирлаштирар, олов ва сувда обдан тоблар эдилар. Плут 
тишларининг ҳаммасиниям чархлаб бўлмасди, бироқ агар уддасидан чиққудек бўлса, 
Парпининг боши кўкка етарди. Шундай пайтлари у босқончисини устахона томига чиқариб, 
отхонадаги болаларни чақиртирарди. 
— 
Ҳой, қўшчилар! — чақирарди уларни томдан туриб оқсоқ босқончи. — Бу ёққа 
чопинглар, уста ака чақиряпти! 
Болалар чопиб келишар ва шунда Парпи чол ҳали иссиқ, салмоқли, қорамтир-кўкиш 
тусдаги, янгитдан ўткирланган плуг тишини токчадан оларди. 
— 
Ма, ол, — узатарди у ўткирланган янги тишни олиш навбати келган одамга, — ол, 
қўлингга ушлаб кўр. Яхшилаб қара. Бор, плугингга солиб боқ. Эҳ! Чиройлилигини-чи! Худди 
узукка кўз қўйгандек! Шудгор қилаётганингдами, худди Тошкент ойнасидай ярақлаб туради. 
Бунақа тишларда юзларингни томоша қилиб юрасизлар! Балки бирорта қизга кўзгу ўрнида 
совға қиларсизлар-а? Зап совға бўлади-да! Энди у ёққа, токчангга қўйиб қўй. Кейин далага олиб 
борарсан. Ана шундай, кейинги сафар бошқа бирингга ясаб бераман. Ҳаммага ясаб бераман. 
Ҳеч ким тишсиз қолмайди. Ҳаммага уч жуфтдан ясаб берарман. Фақат ўзимга янги тиш 
қилолмайман. Сизларга тишларни етказиб берамиз. Ҳали сизлар, болалар, бизларни далада кўп 
эслайсизлар. Ахир плугнинг энг муҳим қисми тишида! Бошқа барча қисмлар азбаройи тиш деб 
қурилган. Тиш кучли бўлса, шудгор ҳам кучли бўлади. Тиш ўтмас бўлса, қўши ҳам ожиз. Мана 
шунақа... 
Ажойиб одам эди Парпи чол. Умр бўйи темирчилик қиларди. Мақтанишни яхши кўрарди-ю, 
аммо ўз ишига пухта эди. 
Эгар-жабдуқ устахонасига ҳам тез-тез бориб туришга тўрри келарди. Чекиш бригадир 
абзалларни ҳозирлашга ёрдам қилинглар, деб тайинлар эди. Абзалсиз ҳеч қаёққа 
боролмайсизлар. Плуглар ҳам, отлар ҳам бор дейлик, аммо абзалсиз ҳаммаси уч пул. Бу тўғри 
гап. Шунга кўра уларнинг ҳар бири жон куйдириб, қўлларидан келганча ўз отларига эгар-
жабдуқларни тезроқ тайёрлаш учун саррочларга
1
ёрдамлашарди. 
Энг муҳим, энг асосий иш — отларни боқиб парвариш қилишдан иборат эди. Кун бўйи, 
эрталабдан кечгача отхонада бўлиб, ишдан кеч қайтишарди. Уйга фақат тунда, отларнинг 
сўнгги улушини, хашакни бериб бўлгач, қайтишарди. Жуда шошилиш керак эди! 
Вақт жуда зиқ эди. Январнинг охири тугаб борарди. Уловни ишга солишга ўттиз, нари 
борса, ўттиз беш кунча қолган эди. Отларни оёққа турғазишга ва шудгор бошлангунча 
кучларини тиклашга улгуришадими-йўқми — буёғи энди уларга, плугчиларнинг ўзларига 
1
Сарроч - эгар-жабдуқ устаси. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling