Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
19
боғлиқ эди. От ухлаяпти, унинг олдидаги охурда доим, кечаси-ю кундузи ем туриши шарт, 
жонивор шундай мавжудот... 
Тиналиевнинг ҳисоби бўйича февралнинг охири, ерлардан қор кетиши билан плуглар Оқсой 
участкасига чиқиши керак эди. Қачонлардир, узоқ вақтлар муқаддам, одамлар Оқсойни 
шудгорлаб уруғ сочишган. Аммо кейин негадир Оқсой далалари ташлаб кетилган. Балки Оқсой 
узоқ ва кимсасиз бўлганидандир, балки у ерлар суғориладиган майдон бўлмагани, бунинг 
устига, тепаликларда жойлашгани учундир. Бригадир Чекишнинг таъкидлашича, отаси унга 
шундай деган экан: Оқсойга чиққан қўшчи ё ҳеч вақосиз қолиб хонавайрон бўлади, ё хирмонни 
ташиб ололмай одам ёллайди. Биринчи шарти — вақтида экиб олиш. Иккинчиси— Оқсойдаги 
ҳосил ёмғирга ҳам боғлиқ. Чекиш чол ана шундай дер эди. 
«
Деҳқон доим таваккал қилади, аммо доим умидвор бўлади», — дер эди Тиналиев. Тиналиев 
шунга суянар ва бахтимизга ёмғир ёғиб, Оқсойнинг ғалла хирмони уйилиб қолади, деган умид 
билан қўшчиларни ғайратлантирар эди... 
Кунлар ўтди. Ҳафта охирига бориб отлар сезиларли даражада жонланиб, бир оз этга кириб, 
ишлар юришиб қолди. Кунлар илий бошлади. Қиш гўё хаёл суриб, кетишга чоғланиб қолгандай 
эди. Шунинг учун ҳам кундуз кунлари отларни офтобга, ташқаридаги охурларга олиб чиқишар 
эди. Офтобда отлар яхшироқ қавзаниб, тезроқ эт олишарди. Йигирма бош Оқсой десанти девор 
олдидаги узун охурлар бўйлаб тўртта-тўрттадан саф тортишганди. Раиснинг эрталабки 
текширувида болалар ўз отларининг ёнида шай туришарди. Уларга Оқсой десанти деб Тиналиев 
ном қўйганди. Шу-шу бригадирлар ҳам, аравакашлар-у отбоқарлар ҳам уларни айнан десантчи, 
десантчилар, Оқсой отлари, Оқсой пичани, Оқсой плуглари деб атай бошлашди. Одамлар 
отхона ёнидан ўтаётиб, десантнинг иши қандай кетаётганини билмоқ учун кўз ташлашарди. 
Оқсой десантчилари ҳақида бутун овул гапирарди. Тиналиев Бекбойнинг ўғли Султонмуротни 
десантчиларга командир қилиб тайинлаганини ҳам ҳамма биларди. Бу ишга, албатта, Онатой 
қарши чиқди. У дарҳол баҳслаша бошлади: 
— 
Нега энди Султонмурот командир бўларкан? Балки биз уни хоҳламасмиз! 
Бу сўзлар Султонмуротни ёндириб юборди. Чидаб туролмай деди: 
— 
Мен умуман командир бўлишни хохламайман! Хоҳласанг ўзинг бўлавер! 
Болалардан Эркинбек ва Қуббатқул ҳам баҳсга аралашишди: 
— 
Онатой, унга ҳасад қиляпсан! Сенга нима? Айтдиларми, бас, командир Султонмурот! 
Эргаш эса Онатойнинг ёнини олди: 
— 
Онатойнинг қаери кам? У бақувват! Фақат бўйи Султонмуротникидан сал пастроқ. 
Мактабда синфкомни сайлагандик, келинглар, командирни ҳам танлаб сайлаймиз... Қачон 
қарасанг — Султонмурот, Султонмурот! 
Тиналиев уларни жимгина тинглаб турди, кейин эса жилмайиб қўйди ва бошини чайқаб, 
бирдан жиддийлашиб жаҳли чиқди. 
— 
Қани жим бўлинглар-чи! — буюрди у. — Бу ёққа келинглар. Сафланинглар. Мана 
бундай, бир қатор бўлиб. Десантмисизлар, десантдай бўлинглар. Энди эса менга қулоқ 
солинглар. Эсларингда бўлсин, командир сайланмайди. Командир юқоридаги бошлиқ 
томонидан тайинланади. 
— 
Ўша бошлиқнинг ўзини ким тайинлайди? — сўзини бўлди Эргаш. 
— 
Яна ҳам юқорироқдаги бошлиқ! Орага жимлик чўкди. 
— 
Гап бундай, болалар, — давом этди раис. — Уруш кетяпти, ҳарбийчасига яшашимизга 
тўғри келади. Билиб қўйинглар, мен сизлар учун бошим билан жавоб бераман. Иккитангизнинг 
отангиз ҳалок бўлган, учтангизнинғ оталарингиз фронтда. Мен сизлар учун тириклар ва 
ўликлар олдида ҳам жавобгарман. Аммо мен бу жавобгарликни сизларга ишонганим учун 
оляпман. Сизлар плугларингиз билан олисга, Оқсойга бориш олдида турибсизлар. Худди 
алоҳида топшириқ олган парашутчилар десантидай анча куну тунни чўлда ёлғиз ўтказасиз. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling