Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
22 тайёр бўлади жабдуқлар, деб қистовга олиб қоларди. Оқсойга отхонани кўчириб кетолмайсан, тунлари чўлга совуқ тушади. У вақт зиқлигини, Оқсойда ҳозир бугунги ишни эртага қўйиб бўлмаслигини тинмай таъкидларди. Гоҳо бақириб сўкишга қадар бориб етар, аравакашлар плугли отга, айниқса, Оқсойга кетадиган отларга сақланаётган бедани ўз вақтида етказиб беролмаганлари учун Чекиш бригадирга қаттиқ дашном берарди. Бўлаётган воқеалардан у қадар севинмаётган кишилар ҳам бор: булар — оналар. Ҳали униси, ҳали буниси келиб, бу қандай кўргилик, умримиз бино бўлиб қулоқ эшитмаган десантни ўйлаб топишибди, эрларимизнинг урушдалиги етмасмиди, энди ўғилларимиз ҳам аскар бўлиши қолганмиди, на уйга ёрдами тегади уларнинг, на дийдорига тўйиб гаплашиб ўтириш бор. Куну тун отхонадан бери келишмайди... Хуллас, гапирса гап кўп. Султонмуротга ҳаммадан кўра оғир, ахир командир-да. Ҳаммаси учун у жавоб бериши керак. Ҳаммасидан ҳам оналар олдида жавоб бериш оғирроқ. Онаси қўлини ювиб, қўлтиғига урди, ҳорғин: «Фақат отанг урушдан тирик қайтса бўлгани, нима қилса ўзи қилади. Тўйиб кетдим. Мен кўз юмгач, эсинг жойига тушади-ю, аммо унда кеч бўлади...» — дерди. Онасига жуда қийинлигини Султонмурот билади, лекин қўлидан нимаям келарди, унинг ўрнида ҳар қандай одам ҳам ҳеч нарса қилолмасди. Десантчиларнинг ҳар бирининг қўлида тўрттадан от ва отдан ташқари қанчадан қанча юмушлари бор. Ем бер, суғор, тагини тозала, ем-хашак тайёрла, яна ем бер, гўнгини тозалаб ташқарига олиб чиқ ва қайта шу ишларни такрорлайвериш... Отларнинг яғринларини ювиш, яраларини даволашнинг ўзи шундай машаққатки... Участка ветфельдшерининг ҳар хил суртиладиган қуюқ-суюқ дориларни қолдириб кетганини айтмаса, умуман, ўзларининг даволашларига тўғри келади. Ҳар куни дориларни суртиб туриш керак, бўлмаса даволаб бўлармиди. Боқишга-ку, амаллайсан-а, аммо яранинг устига бўйинча осиб қўёлмайсан-ку. Шу-да. Бирорта соғ от йўқ, ҳаммасининг яғринларини яра-чақа босиб кетган, оёқлари шикастланган эди. Уни даволаётганингни ҳайвон тушунмайди, қани тинч турса-чи! Отларнинг танаси эт олиб, оёққа туриб олганларидан кейин совитиш керак бўларди. Ҳар бир отни ҳар куни бир ярим соатча йўрттириш керак, акс ҳолда, бригадир Чекиш айтганидай, « плугга қўшганда терлайди-ю, суроби тўғри бўлади-қолади». Иттифоқо, кўнгилсиз ҳодиса юз берди... Бир куни бешовлон ўз «жанговар» тулпорларини совитиб келишга отланишди. Султонмурот Чопдорида, Онатой Оқтўриғида, Эркинбек Оқпайпоғида, Эргаш Олтинтуёғида, Қуббатқул Ипакёлида эдилар. Аввалига одат бўйича отларни йўрттириб боришди. Отхона атрофидан, кейин кўчадан юриб қишлоқ четига чиқишди ва қор қопланган дала бўйлаб йўртиб кетишди. Қуёш чарақлаб, қорлар жимирлар, жилвакор осмон баҳор нурларига йўғрилганди. Тоғлар оппоқ, шундай сокин ва ёруғ эдикй, агар ўша оқ чўққида пашша учса эшитиладигандай ва кўринадигандай туюларди. Қиш даврини суриб бўлган, қуёш аста-секин қиздира бошларди. Отлар шитоб билан чопиб боришарди. Улар ҳам увушган оёкдарининг чигилини ёзишга ва елдек учишга жуда зориққан эдилар. Болалар жиловни бўшатишиб тезроқ, тобора тезроқ от сургилари келарди. Шундоқ чоптиришни истардиларки... Олдинда Султонмурот бормоқда эди. Онатой орқадан уни шоширарди: — Бўл тезроқ, бунча имилламасанг! Бироқ Султонмурот командир сифатида тезликни оширишга унчалик рўйхуш бермади. Совитиш — бу пойгада чопиш эмас сенга. Бу — отларни машқ қилдириш, кейин плутга қўшган пайтда тортишга қийналмаслиги учун қилинадиган тадбир. Десант бўлган болалар шундай боришарди. Даладан бурилиб энди ортга қайтмоқчи эдилар, тепалик ортидан қий-чув эшитилди. Болалар мактабдан қайтмоқда эдилар. Десантчиларни кўришлари билан бақириб-чақириб, қўлларини силкита бошлашди. Уларга жавобан десантчилар ҳам қичқиришар, қўл силкишарди. Синфдошлари, еттинчидагилар ҳамда бошқа синф ўқувчилари дарсдан қайтмоқда эдилар. Тўда сурон кўтариб келишарди. Тўда ичида Султонмурот Мирзагулни дарров таниди. Уни қандай |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling