Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
25 — Қоч, итвачча! Қоч, дейман! Йўқол кўзимдан! Йўқса, боплаб савалайман! Султонмурот орқага чекиниб, беихтиёр қўллари билан юзини тўсиб, жавдираган кўзларини бригадирдан узмай турарди. У чўғдай қамчи елкасини ўйиб ўтишини кутарди. Бунга чидаш, бардош бериш, қочмаслик учун бор кучини тўплаб турар эди... — Ҳа, майли! — деди кутилмаганда Чекиш йигитчанинг ўжарлигидан ҳайратланиб. — Қолганини отанг урушдан қайтгач оласан. Бу қилмишларинг учун сени отангнинг олдида ҳам савалайман! Султонмуротдан садо чиқмади. Чекиш эса ҳеч жаҳлидан, ҳовридан тушмай қамчисини ўйнатиб, депсинарди: — Қоч десанг қаққайиб туради! Ахир ўзинг ўйла, ҳеч замонда сени тута олармидим! Сизларни қувиб нима қилдим! Йўлига қочмайсанми, менга ҳам енгил бўларди! Урай десам эгнинг юпун, эгнингни десам, ўзинг ҳам қоқсуяксан, қамчи билан солиб бўлмаса. Урадиган ҳолинг бўлса ҳам майли эди! Бўлар иш бўлди. Кўнглингга олма. Отанг қайтгач, биргалашиб мен чолнинг адабини берарсизлар. Қани энди кўрсат-чи, нима қилиб қўйдиларинг... Ўша куни мана шундай ҳодиса рўй берган эди. Султонмурот қилмишига яраша оладиганини олди. Бригадир ҳам қамчи билан саваламай нима қилсин. Қанча меҳнат, ҳаракат зое кетди. Нимага ҳам ярарди чўлоқ от? Гўштгами? Бироқ заҳматкаш жониворни сўйишга кимнинг қўли борарди? Чекиш ва бошқа биладиган одамларнинг айтишича, отнинг қаттиқ шикастланмаганлигигина бирдан-бир тасалли эди... Онатойнинг Оқтўриғини бир чолнинг ҳузурига олиб бордилар. У йилқиларни даволарди. Беда, пичан оборишиб, у ерда навбатчилик қила бошлашди. Омадлари келиб, беш кунлардан кейин Оқтўриқ илгариги ҳолига қайта бошлади ва уни отхонага олиб келдилар. Умуман бу ҳафта оғир ўтди, уйда эса онасининг тоби қочиб қолди. Аввалига ўзини ёмон ҳис қила бошлади-ю, кейин иссиғи кўтарилиб кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолди. Султонмурот онаси, укаларига қараб уйда қолишига тўғри келди. У ана шундагина уйлари бўм-бўш, ҳувиллаб қолганини пайқади. Отаси армияга кетганидаги ўнтача қўйларидан бирортаям қолмади: иккитасини ўзларига сўйишди, қолганларини ҳарбий заёмга сотишиб, бошқа солиқларга тўлаб юборишди. Яхшиямки, ҳали елини тўлишиб қолган, яқин-орада туғиши керак бўлган сигирлари, яна бир томонда Ажимуротнинг эшаги Қораёл бор. Бор-йўқ мол-ҳоллари мана шу. Ўшаларни боқишга ҳам ҳеч вақо йўқ. Сарой томидаги ғарамда қуруқ маккажўхори пояси сақланарди. Ҳисоблаб кўрди, агар қиш чўзилмаса сигирнинг туғишига базўр етаркан, аммо қиш чўзилса, нималар бўлишини ким билади. Эшак ўзига ўзи емак топмоғи керак эди. У ҳовли атрофидаги янтоқ ва бурганларни еб юрарди. Ўтин-чўпга келганда аҳвол жуда чатоқ, таппи тутаёзган, шох-шабба яна бир неча кунга етарли қолган. Кейин нима бўлади? Итлари Оқтош ҳам саёқ бўлиб кетибди. Султонмурот маъюсланиб қолди. Ўз-ўзидан хижолат тортарди. Куну тун отхонада Оқсой десантини тайёрлаш билан машғул бўлиб, хўжаликлари қаровсиз қолганини ҳам пайқамабди. Отаси борлигида ҳечам шундай бўлармиди? Отаси пичан йиғса бутун қиш ва баҳорга етарди. Ўтинни ҳам ғамлаб ташларди. Нимасини айтасиз — отаси борлигида ҳаётлари бутунлай бошқача, хотиржам, саранжом-саришта, ораста эди. Фақат уйларидагина эмас, ҳамма ерда, балким бутун дунёда бошқача эди. Ҳозир ҳовлиларидан файз кетган. Худди куз пайти яп-роқларсиз қолган дарахтлар каби ҳовлида нимадир етишмай турарди. Ўтов ўз ўрнида, кўчалар, уйлар ўша-ўшаю, барибир отаси борлигидаги файз йўқ. Ҳатто ҳовли орқасидаги кўчадан ўтиб турадиган арава ғилдиракларининг тақир-туқур овози ҳам, илгаригидек, отаси шу йўлларда, худди шу араваларни ҳайдаган вақтидаги сингари мароқли эмас эди. Жамбулга борган одамларнинг айтишича, шаҳарда шундай қимматчилик, очарчилик ва тўс- тўполон эмишки, тезроқ уйга қайтгинг келармиш. Демак, шаҳар ҳам ўша отаси билан борганларидай эмас, бутунлай ўзгарган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling