Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
27
Нурғози тоғанинг ҳатто жаҳли ҳам чиқди. 
— 
Бу нима қилганинг? — деди у Султонмуротни койиб. 
— 
Йўқ, тоғажон, мен унга тегмадим. 
— 
Нимага йиғлаяпти бўлмаса? 
— 
Султонмуротинг унга теккани йўқ, — болишдан бош кўтариб гапга аралашди онаси. — 
Йўқ. Нурғози ака, у отасини соғинганидан шундай қиляпти. Шунинг учун ҳам болалар сизга 
ёпишгани-ёпишган. Тўйиб кетдик. Кутавериб кўзимиз тўрт бўлди. Икки энликкина хат келса 
кошкийди. Мана, икки ой бўлдики, дом-дарак йўқ... 
Нурғози тоғалари синглисини тинчита бошлади. Йиғламаслигини, болалари учун ўзини 
эҳтиёт қилишини тайинларкан, одамларни ўлди деб ҳисоблашиб, ярим йилдан кейин улардан 
хат олишганлари ҳақидаги ҳар хил воқеаларни гапириб берди. Уруш-урушлигини қилади-да... 
Бу гал, Султонмурот бемор онаси ёнида ўтириб, ҳаётлари отасиз нақадар оғир кечаётганини 
чуқур ҳис этди. Ажимуротга ўхшаб кичикроқ бўлганидами, соғинчидан бор овози билан 
ҳўнграб йиғлаб оларди. Шу кўйи, йиғлаб-сиқтаб, боши оққан томонга жўнаган бўларди. Унинг 
салгина бўлса-да, умидвор бўлгиси келарди. Тез орада қайтмаса ҳам майли, фақат отаси тирик 
бўлса бас, ана ўшанда эркин нафас олиб, кутиб, чидаса бўлади. Энди у ўз муаллимаси Инкамол 
опанинг аҳволига тушунди. 
Бир куни опа отхонага келди. Районга кетаётган йўловчи аравага отларни қўшгунларича 
кутиб турди. У ҳамон ўша дағал жундан тўқилган шол рўмолда, кексайиб қолган, ёлғиз, кўзлари 
тўла ғам-андуҳ, қийшайиб қолган дарвоза олдида турарди. Лекин орадан бир кун ўтиб қайтиб 
келганида эса уни таниб бўлмас, кекса муаллима ўзгариб қолгандай, аслига қайтгандай эди. 
Ҳатто пешанасидаги ажинлари ҳам текис бўлиб кетганди. Очиқ чеҳра билан ўқувчиларининг 
ишлари билан қизиқди. Султонмурот уни ҳовлини айлантириб, десант отларини кўрсатди. 
— 
Мана, Инкамол опа, охур олдида турган бизнинг тўрттала отимиз! 
— 
Яхши отлар, парвариш қилингани шундоққина кўриниб турибди, — мақтаб қўйди 
Инкамол опа. 
— 
Илгари уларни бир кўрганингиздами, — сўзлай кетди Султонмурот. — Қоқсуяк, 
ҳаммаёғи яғир ва яғринлари яра-чақа, йиринг босган, оёқлари эса оқсоқ эди. Энди бўлса, ўзимиз 
ҳам таниёлмай қолганмиз. Инкамол опа, мана бу менинг Чопдорим. Бир кўринг қанақалигини! 
Отамнинг оти. Мана буниси эса Оқпайпоқ, ана унисини Элтомон деб атаймиз... 
Сўнгра муаллимага устахонада отларга уриш учун тахлаб қўйилган эгар-жабдуқларни 
кўрсатди. Кейин плугларни кўришди. Ҳамма нарса тахт, шу топнинг ўзидаёқ отларни қўшиб, 
ҳайдайверса бўладиган... 
Инкамол опа жуда хурсанд бўлди. Хайрлашаётганда эса уларни ўқишдан қолдирганларида 
ташвишланиб, норози бўлганини, бироқ ҳозир буларни кўриб кўнгли жойига тушганини тан 
олди. Ҳозир, муҳими, ғалабаю одамларнинг тезроқ урушдан қайтишлари, қолган нарсаларнинг 
ҳиссасини чиқариб оламиз, албатта чиқарамиз, деди у. 
Маълум бўлишича, Инкамол опа агар яхши хабар чиқса ҳеч нима, ҳеч қандай пул 
олмайдиган, бировларнинг қувончини ўзиники деб биладиган машҳур фолбин ҳузурида бўлган 
экан. Фолбин шунинг учун ҳам доимо ростини гапираркан. Ўша фолбин опага уч марта фол 
очиб, ўғлини тирик, дебди. Асир ҳам, ярадор ҳам эмас. Фақат шундай топшириқдаки, хат ёзиш 
ман этилган. Рухсат олгач, мана кўрарсиз, хат устига хат келаверади, дебди... Бу гапларнинг 
қанчаси рост, қанчаси ёлғонлигини ҳеч ким билмайди-ю, аммо бу воқеани одамларни районга 
олиб бориб келган аравакаш отхонада сўзлаб берди. 
Инкамол опанинг фолбинга борганини эшитган Султонмурот ўшанда дафъатан ҳайрон 
бўлди-ю, унинг қўрқув аралаш ҳасратлари боисини энди тушуниб етди ва бир оз енгил тортгач, 
онасига ҳам ўша башорат қилувчи аёлга бориб отасидан бирор хабар топишни маслаҳат 
беришга қарор қилди. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling