Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
26 Нега шундай экан-а? Демак, отаси йўклиги учун шундай бўлибди-да... У ҳозир қаерда, ҳоли не кечди экан? Охирги хат бир ярим ойлар чамаси олдин келганди. Қаердадир йўлда бирон ерда ушланиб қоляпти, деб тасалли берарди у онасига. Онаси уҳ тортарди. Фронтдан жўнатилган хат, эҳтимол, ушланиб қолиши ҳам мумкин. Балким хат ёзишга ҳеч кимнинг вақти ҳам йўкдир ҳозир? Ҳамма гап ана шунда, бироқ Чуй каналидан хат келмаслиги бошқаю, фронтдан хат келмаслиги бошқа. Мана, онаси ҳам, ҳаммалари ҳам шу ҳақда ўйлайдилар. Аввалги кун тонг маҳалида ит ҳуриб, кейин жимиб қолди. Эркаланиб ғингшидию, бир оздан сўнг дераза тақиллади. Онаси сесканиб, касал бўлишига қарамай тўшакдан туриб кетди. Султонмурот ҳам дераза томон отилди. Ташқарида кимдир турарди. Биринчи бўлиб уни онаси таниди. — Тоғанг Нурғози келди, — деди у ўғлига, — бор, кутиб ол. — Ўзи бўлса кўнгли айнаб, тиши тишига тегмай кўрпага кирди. Онасининг акаси, Нурғози тоғаси тоғда яшар ва умр бўйи қўшни совхозда чўпонлик қиларди. Бир куни ёши ўтиб қолган бўлса-да, уни ҳам армияга чақиришди. Аммо Жамбулдан уни ва яна бир неча чўпонни уйига қайтаришди. Отарларда ҳеч ким қолмаган эди. Подани кимсасиз ташлаб кетиб бўлмайди-ку. Яхшиям Нурғози тоғалари бор экан, онда-сонда бўлсада, улардан хабар олиб турарди. Мана бу сафар ҳам кечаси қўйларни қўрага қамаб, синглисини касал деб эшитиб, тоғдан тушиб келибди. У оз фурсатга келиб, нима гаплигини билгач, тезроқ уйга қайтмоқчи эди. Шамолда қорайиб, лўлига ўхшаб қолган, тулкитери тумоқ, кигиз қўнжли этиклари тиззасидан юқорисигача, баҳайбат, чайир тоғаси аёз билан бирга қўй ҳидини анқитиб кириб келди. Шу заҳотиёқ уйда ғала-ғовур кўтарилди. Эгнидан пўстинини ечиб синглисини ёнига чўккалади-да, унинг иссиқ қўлини ўзининг залворли кафтига олиб, индамай томир уришини эшитди. Узоқ вақт диққат билан унинг нозик тўпиғини ушлаб, ўзининг қаттиқ, йўғон бармоқлари билан томирини текширди. Ниманидир сезиб, ниманидир аниқлади. Бир оз хаёлга чўмиб, йўталиб қўйди, сўнгра соқолини сийпалаб, хушнуд жилмайганча Султонмуротга деди: — Ҳечқиси йўқ. Яхшигина шамоллаб, роса совуқ ўтибди. Билгандай гўшт, думба ёғи олиб келувдим. Қалампир ва пиёз солиб иссиқ, ёғли шўрва ичиб, обдан терла, — маслаҳат берди синглисига у. — Сен-чи, Султонмурот, эгардаги хуржунни олиб кел, нима бўлса ҳаммасини уйга олиб кир. Хуржунни эса бўшатиб бер... Узоқ ўтириб қололмайман, қўйлар эгасиз қолган. Онаси тоғаси билан у ёқ-бу ёкдан гаплашиб олгунларича Султонмурот олов ёқиб, чой қайнатишга улгурди. Унгача кичкинтойлар ҳам уйғониб қолишди. Дарров тўшакдан туриб қип- яланғоч дийдирашганларича ҳаммалари тоғаларига ташланишди. У гўдакларни ёнида турган пўстинига ўраб олар, улар эса тиззасига, елкаларига ирғишлашарди. Айниқса, тоғанинг эркатойи Ажимурот бўлса расмана гўдак бўлди-қолди. Учинчи синфда ўқиётганига қарамай у қўзичоқдай эркаланарди. Тоғасининг тулкитери тумоғини бошига кийиб, қамчинини қўлига олиб ўзи эса худди отга мингандай тоғасининг елкасига чиқиб олди. — Уялмайсанми! Туш! — Султонмурот уни бир-икки турткилади, аммо бунга Нурғози тоғанинг ўзи индамасди. — Тегма унга, тегма, майли, ўйнайверсин. Ана шундай қувноқ, сершовқин тонг отди. Ажимурот аллақачон мактабга бориши керак бўлса ҳам ҳамон имилларди. Онаси бақириб-чақирса ҳам у тоғасининг атрофида гирдикапалак бўлиб ивирсирди. Шундан сўнг тоғаси жиянини қистай бошлади. Базўр уни кийинишга кўндиришди. Охири шунга бориб етдики, Султонмурот укасининг қўлларидан тутиб ташқарига судраб чиқариб юборди. У бўлса эшикка тиралиб олиб, ташқарига чиқариб юборилганидан бўкириб йиғлай бошлади. Шу кўйи бақириб йиғлаганча мактабга равона бўлди. Болакайга ҳамманинг раҳми келиб кетди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling