Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
29 бетидаги пуфакчаларга ўхшаб тарқаб кетарди. Қалбида ардоқлаб юрган туйғуларини изҳор қилгиси келар, аммо буларни қоғозга туширишга келганда гап қовушмай қоларди. Энг олдин унга, Мирзагулга, унинг қанчалар гўзаллигини, овулдагиларнинг ҳаммасидан гўзаллигини ва нафақат овулда, балки бутун оламда тенги йўқ эканлигини айтгиси келарди. Ўзи учун бир синфда у билан ўтириш, унинг гўзаллигини томоша қилиб термилиш ва дунёда шу термилишдан ёқимлироқ ҳеч нарса йўқлигини айтгиси келарди. Бироқ ҳаёт тақозоси билан у ўз десанти туфайли эндиликда мактабга боролмас, қачон уларнинг мактабга қайтиши номаълум бўлиб қолганди. Энди у қизни аҳён-аҳён учратар, шунинг учунми, жуда-жуда изтироб чекар ва қаттиқ соғинар эди. Шундай соғинардики, ҳатто баъзида йиғлагиси келарди. Буни у доим тан олгиси келмасди, эркак киши доим эркакларча иш тутиши керак, бироқ кўз ёшлари ҳақиқатан гоҳо томоғига келиб қоларди. Танаффус пайтлари бекорга ва дабдурустдан, сал-пал шилқимсифатликни эп кўрмай қизнинг олдига боролмаётганлигини ва унинг бекорга ўзини олиб қочиб юрганини хатда тушунтириши керак эди. Унинг туйғуларида ҳеч қандай ёмон ният бўлмаган. Сурбет Онатой ўзининг энг кучли ва довюрак эканлигини, десантчилар ичида энг зўри эканлигини кўрсатиб қўйишни кўзлаганидаги ўша ким ўзарга қувишишни ҳам унга тушунтириб беришни жуда истарди. Аммо ўшанда, қиз ўзи кўргандай, Онатой ҳеч нарса қилолмади. Афсуски, Оқтўриғи шикастланди. Аммо ҳаммасидан унинг айтгиси келган муҳим нарса — қандай қилиб синфдошлари тўдасидан қизни таниб қолгани ва уни узоқ пайтдан бери қаттиқ севишини дарров тушунгани, яна қўлларини ёзиб ва нималар деб қичқириб тепалиқдан тушиб келаётганида унинг қандай гўзал кўрингани эди. Қиз унга томон худди мусиқа оҳангидай, шаршарадай, ўт ёлқинидай югурган эди... Дераза токчасидаги лампаларни икки марта тузатиб қўйишга тўғри келди. Пилиги тугаб борарди. Яхшиям онаси бошқа хонада ётар ва унинг охирги керосинни ёқиб тугатаётганини билмас эди. Хат ҳамон нима деб ёзишни билмагани учун эмас, балки аксинча, ҳаммасини тўкиб солиш истаги борлиги учун ҳам қовушмасди. Ўтовдаги деразаларни аллақачон қоронғилик қоплаб, аллақачон итлар ҳуришни бас қилганди. Манас қорли тизма тоғлари пойидаги водий аҳолисининг барчаси аллақачон сукунатли февраль туни қўйнида уйқуга чўмганди. Дераза ташқарисида зим-зиё тун. Гўё унга бутун оламда фақат улар — тун ва унинг ўзи Мирзагул ҳақидаги ўйлари билан якка қолгандай туюлди. Ниҳоят у ёзишга қарор қилди. Ўз хатини «Ошиқлик мактуби» деб номлаб, уни гўзаллик ёғдуси уйдаги лампа ёғдуси ўрнини боса оладиган, овулда яшайдиган соҳибжамол М.га бағишланганини ёзди. Кейин, бозорда минглаб кишилар учрашсаларда, фақат бир-бировларига қўл узатишни лозим кўрганларигина саломлашишини ёзди. Буларни ҳаммасини у Жамонқулнинг хатидан ёдлаб олганди. Кейин бутун ҳаётини сўнгги нафасигача қизга бағишлаганини ва шунга ўхшаш нарсаларни тўкиб солди. Хат сўнгида Жамонқулнинг шеърини эслади: Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади, Аммо сенинг ўхшашинг ҳеч қайдан топилмади... Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling