Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
31 Команда бер, маршаллар, Бизлар жангга кирамиз. Душман қанча бўлсаям, Ҳаммасини қирамиз. Эҳ, тентаквой! Эси паст гўдак... Аммо Ажимуротнинг ҳеч нарса билан иши йўқ. У борлиқни унутиб куйлашда давом этарди: Бир, икки, уч, Бизлардадир куч!.. Султонмуротнинг ҳам кўнгли ёришди. Эшакка миниб олган ботирга қараш кулгили эди. Ўтган йилги ғарам ёнидан ўтишаётганларида беихтиёр жим бўлиб қолишди. Бу овлоқ жойда, тўкилиб-сочилиб ётган похол ғарамлари оғушида баҳор нафаси уфурарди. Атроф жимжит. Бурноғи йили ҳосилни ўриб-янчиб олишлари билан бу ерларда ҳамма нарса жимиб қолган. У ердан ҳўл, чирик сомоннинг, тугаб бўлган ёзнинг ҳиди анқийди. Ариқ ичида теграси йўқ ғилдирак ётарди. Янчилган буғдой пояларидан қилинган чайла ҳамон сақланиб қолган. Хирмончилар тушликда шу чайлада дам олишарди. Офтобрўя жойда, хирмоннинг ўртасида, буғдой чори уйилган жойда қолиб кетган донлардан қалин майсалар кўкара бошлабди. Оқтош ғарам ичида ниманидир ҳидини олиб у ёқ-бу ёққа югуриб ёввойи каптарларни чўчитарди. Улар оқариб кетган сомонлар осилиб қолган жарликлар остидан парр этиб кўтарилади. Каптарлар бу ерларда қиш бўйи донлаб юришарди. Улар дала тепасида зич ҳолда гир айланишиб шиддатли ва шодон парвоз қилишади. Оқтош уларнинг ортидан югуриб ювош ҳурганича яна чопиб кетар эди. Ажимурот ҳам бақириб-чақириб каптарларни қўрқитди-ю, тезда уларни унутди. Султонмурот эса қушларни узоқ кузата бошлади. Қуёшда садаф бўлиб товланаётган қанотларига боқиб, уларнинг енгил парвозини завқ билан томоша қилди ва бир маҳал галадан бир жуфт каптар ажралиб чиқиб ёнма-ён учиб бораётганини кўриб қолиб, армияга кетган ёш математика ўқитувчиси ёдига тушди: Оқ каптар сен кўкдаги, Мен туйғун қуш тўпдаги. Бирга бўлсак оҳ, қани, Хоҳламасман бошқани... Бўзачиникидан чиқиб кетишгач, ўқитувчининг хиёл кайфи ошди. У бричкада овулдан чиқиб кетаётиб, ўзининг мовий осмонда учиб бораётган ошиқ кўк кабутар эканлигини, ёрнинг эса ёнма-ён учиб бораётган мода кабутар эканлигини узоқ куйлади... Ўшанда бу қўшиқ Султонмуротга қизиқ, салобатли ўқитувчи эса бирдан шунчалик кулгили бўлиб кўринган эди. Ҳозир эса узоқлашиб бораётган бир жуфт ёввойи кабутарларни кузатиб қоларкан, бадани жунжикиб қотиб қолди. Математика ўқитувчисининг бу қўшиғи шу дамда унга кучли таъсир этди. Болага ўша кўкда учиб юрган кабутар, ўзи ёнма-ён учаётган, ҳув ёнидаги эса Мирзагул бўлиб кўриниб, ҳозироқ қиз ёнида бўлиш истаги уни қамраб олди-да, худди қиш даласи тепасида ҳосил қилиб учаётган мана шу кабутарлардай парвоз қилгиси келиб кетди. Унга ёзган мактубини эсларкан, кабутар ҳақидаги, «Оқ кабутар» қўшиғидаги сўзларни ҳам хатга қўшиб ёзишга қарор қилди... Ҳамма гап энди хатни унга қандай етказишда эди. Мирзагул болаларнинг олдида ҳеч қачон ундан хат олмаслигини билади. Ҳатто, танаффус пайтлари ҳам ундан ўзини олиб қочиб юради-ку. Энди бўлса Султонмурот мактабга ҳам бормайди. Қизнинг уйига бориб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling