Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
Ҳа, буларнинг ҳаммаси ҳақида ўйлашнинг ўзи оғир ва қўрқинчли эди. Аммо булоқ кўзидан 
қайнаб чиқиб турган тиниқ сув оқими каби қуйилиб келаётган ёрқин ва қувончли туйғулар ҳам 
бор эди. Булар унинг ҳақида, Мирзагул ҳақидаги ўйлар эди. У аслида бу туйғуларни чорлашга 
уринмас, аммо улар ер остидан ниш урган майсалар мисол ўзидан-ўзи пайдо бўларди. Уларнинг 
қувончли, мусаффолиги мана шунда эди, шунинг учун ҳам улардан айрилиб қолишни истамас, 
бу ҳақда ўй-лашдан чарчамасди. У ҳақда ўйлар экан, ниманидир бажариши, ҳаракат қилиши ва 
бу йўлда ҳеч қандай фалокатлардан, ҳеч қандай қийинчиликлардан чўчиш нималигини 
билмасди. Лекин ҳаммасидан ҳам буларнинг барчасини қизнинг билишини истар эди. 
Ўз қалбидан кечаётган туйғуларнинг барини нима деб аташни ўзи ҳам яхши билмасди. 
Аммо бу — ўзи одамлардан эшитган, китоблардан ўқиган севги эканлигини ғира-шира тушуниб 
етганди. Фронтга кетаётган йигитлар унга хатларини бирор қизга ёки ёш келинчакка бериб 
қўйишини сўраб бир неча бор илтимос қилишган. У бундай махфий топшириқларни ғурур 
билан бажарган. Бу ҳакда ҳеч қачон, ҳеч кимга лақиллаб ҳам юрмаган. Бунақа нарсалар ҳақида 
лақиллаб юриш йигит кишининг иши эмас-ку! Ҳатто узоқ бир қариндоши шундай хат ёзиб 
беришини илтимос қилган пайт ҳам бўлган. Жамонқул ҳали ёш, саводсиз эди, тоғларда қўйлар 
кетидан юриб, ёшлигида ўқимаганди. Шунда бирдан армияга чақирилиб қолди. Йигитнинг 
суюкли қизи билан хайрлашгиси келган, қоғозда бўлса ҳам ўз туйғуларини унга айтмоқчи 
бўлган. Овулда қиз бола тўйгача йигит билан учрашиши мумкин бўлмагач, нима қилсин. Шунда 
чаласавод Жамонқулнинг қариндош боладан ёрдам сўрашига тўғри келди. Жамонқул айтиб 
турди, Султонмурот эса унинг сўзларини қоғозга туширди. Ўшанда бу ўй ҳам, Жамонқулнинг 
сўз танлаб ҳаяжонланиши ҳам, хатни ёзиб тугатгунларича томоғига бир нарса туриб қолгандай 
бўлгани ҳам Султонмуротга кулгили бўлиб туюлган эди. Ўшанда Султонмурот аввалига 
ўжарлик қилиб ялинтирган, бир йил ўтмай ўзи ҳам бечора Жамонқулни ҳаяжонга солиб қўйган 
ўша ҳиссиёт ўзининг ҳам бошига тушишини хаёлига келтирмаган ҳолда бечора ошикдан 
совғага дастаси архар шохидан қилинган пичоқ олган эди. Жамонқулнинг тоғу тошда ёлғиз 
юриб тўқиган шеърини ҳозир Султонмурот эслади ва ичида ўзича такрорлади: 
 
ОқсойКўксойСариқсой — кезмаган ер қолмади,
Аммо сенинг ўхшашинг ҳеч қайдан топилмади... 
Ногаҳон миясига бир фикр келди: у ҳам қизга хат ёзса бўлмайдими! Уялиб, қўрқиб ўтирмай 
ҳаммасини тўкиб солиш, ўз ҳис-туйғуларини унга етказиш йўли топилгач, унда ҳозироқ ҳаракат 
қилиш истаги, бошқаларга ҳам унинг ўзига яхши бўлганидай, унинг сингари бошқалар ҳам 
ўзларини бахтиёр ҳисоблашлари учун аллақандай хайрли ишларни бажариш истаги туғилди. 
Онасининг тезроқ соғайиб кетиши, отасини ўйлаб ҳадеб хавотирланавермаслиги учун, тезроқ 
яна фермада ишлаши, уйлари саришта ва иссиқ бўлиши учун, ўғли кимнидир севиб қолганини, 
унинг кўз ўнгида атроф аллақандай гўзаллашиб бораётганлигини бир оз сезиши учун ҳаммадан 
олдин онасига ёрдамлашиши керак... 
У уйда бўлган уч-тўрт куни мобайнида шунчалик кўп иш қилдики, йил давомида бунчалик 
иш қилиб бўлмасди. Уй ва хўжаликка доир жамики ишларни тартибга солиб, саранжом-
саришталади. Онасидан ҳам тез-тез ҳол-аҳвол сўраб турди: 
— 
Яхшимисан! Бирон нарса керакмасми? Онаси унга жавобан ғамгин кулиб қўярди: 
— 
Энди ўлим ҳам қўрқинчли бўлмай қолди. Ташвиш қилма, бирон нарса керак бўлса ўзим 
айтаман... 
Хатни бўлса у тунда, ҳамма ухлагандан кейин ёзди. Ҳеч ким ва ҳеч нима унга халақит 
бермаса-да, жуда ҳаяжонланди. Аввал нимадан бошлашни ўйлаб олди. Ундай ёзиб ҳам кўрди, 
бундай ҳам, барибир бўлмади. Ҳар гал бошқачароқ ва бундан бошқачароқ бошлаши керакдай 
бўлиб туюлаверарди. Фикрлари худди пала-партиш отилаётган тошдан ҳосил бўлган сув 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling