Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
Олтинчи боб Эртасига, Ажимурот мактабдан келгач, акаси билан далага, ўтин олиб келишга жўнади. Ажимуротга эшаги Қораёлни эгарлашди. Унинг эгарига арқон, ўроқ ва қўлқопларни боғлашди. Итлари Оқтошни ҳам ўзлари билан бирга олишди. Ит жон деб уларга эргашди. Ажимурот, кичиклиги учун эгарга минди, акаси эса эшакни ниқталаб ёнида кетди. Эшак пгундай бир жониворки, ниқталамасанг, юрмайди. Йўл эса олис. Султонмурот қуруқ шох-шаббага бой бир Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 30 жойни биларди. У жой узоқда. Туюқжар дарасида эди. Баҳор ва ёзда дарага ҳар томондан қор сувлари, айниқса, ёмғир сувлари оқиб келарди. Айқириб оқаётган сел оқими, момақалдироқлар гумбурлашидан дара даҳшатга тушар, кузга келиб эса пояси қаттиқ ўтлар чангалзорда одам бўйича ўсиб қоларди. У ерга одам кам борарди-ю, лекин қуруқ қайтмасди. Атрофдаги ҳамма кўрай териб олинганди. Энди Туюқжарга йўл олиш керак. Султонмурот онасини Оқсойга кетгунича ўтин-чўпни ғамлаб бераман, деб ишонтириб қўйганди. Аввалига Султонмурот ҳар хил фикрлар оғушида паришонхотир борар ва эзма укасининг саволларига истар-истамас жавоб бериб қўярди. Ўйлайман деса ўй кўп. Қўшчиларнинг Оқсойга жўнаш пайти яқин. Бунга саноқли кунлар қолди. Жўнашдан олдин доимо кўп нарса қилинмагани сезилиб қолади. Айниқса, майда-чуйда ишлар. Оқсойда, керак бўлиб қолганда, михни ҳам топиб бўлмайди ахир. Яхшиям, раис Тиналиев уларникига кириб ўтди. Онасининг соғлиги, десант командирининг ишлари қандай эканлигини кўришга келибди. Ўзи ҳам баъзи нарсаларни — шудгор пайти жой масаласи, ўтовлар ўрнатилиши ва озиқ-овқатни ташиш қандай ташкил қилиниши, ҳаммаси ҳақида гапирди, айниқса, онаси билан гаплашгани яхши бўлди. Кейинги пайтларда касаллик ва отасидан хат келмаётгани туфайли онасининг асаби бузилган эди. Онаси раис билан тортиша-тортиша: «Бу гўдакларни қаёққа жўнатяпсизлар ? Чўлда нобуд бўлишади-ку улар. Ўғлимни жўнатмайман, — деди. — Ўзим касалман. Қолган болалар ҳали ёш бўлса. Эримдан хат-хабар йўқ. Уйда эса пичан, ўтин йўқ». Раис эса озроқ пичан берамиз, бошқа илож йўқ, баҳорги шудгор яқин, деди. Ўтин ҳақида эса ҳеч нима ваъда қилмади. Ҳатто оқариб кетиб, ҳалқумидан бир нарса уни қисгандай деди: «Чўлдаги болаларга келсак, бекорга ташвишланяпсиз. Юрагимдан ҳис қилиб турган бўлсам ҳам сўзларингизга эътибор ҳам бермайман. Бу, ахир, фронт топшириғи-ку. Шундай экан, хоҳлайсанми йўқми, сўзсиз бажариш шарт. Мана, масалан, эрларингиз ҳужум олдидан уйни эслаб у йўқ-бу йўқ, уй иситилмаган, болаларнинг қоринлари оч, атакага бориб нима қиламиз, деб йиғлаб қолишса нима бўларди? Уруш пайти бунақа нарсани ким-кимга йўл қўярди? Бизлар учун эса Оқсой — бу бизнинг ҳужумимиз. Ўша ҳужумга биз охирги кучимиз — мактаб ёшидаги болалар билан боряпмиз. Бошқа одамлар йўқ». Мана шундай суҳбат бўлди. Султонмурот онасига ҳам, раис Тиналиевга ҳам ачинади. Уни ҳам тушуниш керак, бу ишни турмушнинг яхшилигидан қилаётгани йўқ. У Султонмуротнинг тезроқ ишга чиқишини илтимос қилди. Вақт жуда ғанимат, деди. Онангнинг аҳволи сал енгиллашгач, бир минут ҳам вақтни ўтказмай тезроқ ишга кириш... Кечаги кундан бошлаб онаси ўзини бир оз яхши ҳис эта бошлаб, уйда у-бу нарсаларга урина бошлади. Энди унинг отларга, болалар ёнига қайтиши мумкин эди. Бироқ ер тагидан бўлса-да, ўтин топиш керак бўлиб қолди. Оилани оловсиз, ўтинсиз қолдириб бўлмайди... Эрта баҳор куни эди. Илиқ туш пайти. На қиш, на баҳорга ўхшайди. Кучларнинг осуда келишуви. Атроф яйдоқ, топ-тоза ва жимжит. Ҳар жой-ҳар жойда қори эриб улгурмаган кенг ялангликлар қорайиб турибди. Шаффоф ҳавода қорли тоғлар салобати узоқ-узоқлардан кўзни қамаштиргудай оқариб кўринади. Атрофда бепоён ер ястаниб ётибди. У инсон парваришига муҳтож! Султонмурот тўхтади. У ердан, ғарбдан, адирлар қўйнидан Улуғ Манас тоғи этагидаги Оқсой дарасини топишга уринди. Бироқ ўша Оқсой деб аталмиш жой-да у ҳеч нарсани кўролмади. Фақат кенглик ва ёруғлик... Ана шу томонга бир неча кун йўл юриб боришлари керак. У ёкда қандай бўларкин?' Уларни у ёқда нималар кутаётибди? Аъзойи-баданини хавотирли бир совуқлик жимирлатиб ўтди. Лекин кун ажойиб эди. Ажимурот эса қувончдан, озод кундан, акаси ёнидалиги ва вафодор итлари атрофларида югураётгани, бутун бир дунёда эркин эканликлари, уйларига ўтин олиб келишга бораётганларидан хурсанд бўлиб эсини йўқотаёзди. Ўзи бўлса эшак устида. Ингичка товуши билан ҳар хил қўшиқларни, урушдан олдингиларини ҳам айтиб борарди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling