Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
32
бўлма-са, ота-онаси қаттиққўл... Борганида ҳам нима дейди, қандай тушунтиради? Нега бир 
овулда яшаб туриб хат бериш керак экан, дейишмайдими. 
Бироқ у қиз ҳақида ўйлагани сари унинг ўйлаётганини қиз билишини шунча кўп истар эди. 
Буни унинг билиши фавқулодда жуда ҳам муҳим эди. 
Йўл бўйи у ҳали қиз ҳақида, ҳали Оқсойга жўнашлари, ҳали фронтдаги отаси ҳақида ўйлаб 
борди ва қандай қилиб Туюқжар дарасига етиб келганларини сезмай қолди. Бу ерга улардан 
олдин кимдир келиб, қалин кўрайнинг бир чеккасини ўриб кетибди. Бироқ музлаб қолган сой 
атрофидаги жарликда ва маймунжийданинг тиканли чакалаги ичидаги кўрайзорлар ҳам етарли 
эди. Кўрайни қандай ўришни эмас, балки қандай олиб кетиш ғамини ейишга тўғри келди. Кўп 
ўйланиб ўтирмай ишга киришишди. Эшаклари Қораёлни қор остидан қулоқ чиқарган ўтган 
йилги майсаларни ўтлашга қўйиб юборишди. Оқтошга қаровнинг кераги йўқ, ўз ҳолича дарада, 
худо билади, кимни ва нималарни искаб юрибди. Ака-ука ғайрат қилиб ишлашди. Шох-
шаббани ўроқ билан ўришиб, кейин кесилган новдаларнинг ҳаммасини дастлаб боғлаш учун 
бир жойга тахлашди. Улар жимгина ишлашарди. 
Тезда терлаб кетишиб, қўйтери пўстинларини ечиб қўйишди. Кўрай қалин, йўғон ўсган 
бўлса, ўроқ билан ўриш хўп завқли. Овул атрофида бунақасини топиб бўлмайди. У ёкда нима 
қилсин? Бу ерда эса даста-даста қилиб ўриб олишнинг ўзи мароқли. Кўрай чаноғида шиқирлаб, 
қўзоғидаги уруғлари қорга тўкилади. Худди ёздаги, август ойидаги сингари аччиқ чанг ҳиди 
димоққа уради. Қадни ростламоқ маҳол. Аммо бу ернинг кўрайи жуда зўр, қўри роса кучли 
бўлади. Онаси, сингиллари қувонадиган бўлишди-да. Уйда печка яхши ёнса, кайфият ҳам яхши 
бўлади. 
Улар анча иш қилиб қўйишган, энди дам оламиз, деб туришганида Оқтош бирдан жон-
жаҳди билан ҳуриб қолди. Султонмурот бошини кўтариб ўроқни силкитиб бақириб юборди: — 
Ажимурот, қара, тулки! 
Дарадан қиш бўйи қотиб қолган ерда итдан қўрқиб кетган тулки олдинда гоҳ тўхтаб, гоҳ 
ортига қараганча чопиб борарди. Тулки гўё қор устида сирпаниб ке-таётгандай бемалол, эркин 
чопиб борарди. У анчагина катта, қулоқлари диккайган, бели кўкимтир-қизил рангли ва, 
шунингдек, узун думи ҳам кўкимтир-қизил тусда эди. Оқтош уни жон-жаҳди билан таъқиб этар, 
бироқ ўлжасига қанчалик кўп интилмасин, шунчалик кўп қорга ботиб қоларди. 
— 
Ушла уни! Ушла! — бақирди Ажимурот ва улар ўроқларини силкитиб тулкининг йўлини 
кесиб чиқишди. 
Қаршидан югуриб келаётган одамларни кўрган тулки бирдан ортига қайрилиб, тиканли 
буталар орқасига ўтиб кетди ва Оқтош унинг эски изидан чопиб ёнидан ўтгач, тулки яна 
тескари томонга қараб қочди. Албатта, тулки ўз кушандасини бемалол адаштириб қутулиб 
кетиши мумкин эди, бироқ ҳамма бало шунда эдики, у жар лабига келиб қолган эди, худди 
қопга тушиб қолгандай, жар ёқасининг бу ери тик, ўтиб бўлмас девордай эди. Ҳеч қаёққа қочиб 
қутулиш мумкин эмасдай эди. Мана бу тўполончи, тиниб-тинчимас ит бўлмаганида тулки 
маймунжийда орасига яшириниб оларди, қани, уни қалин тиканзорлар ичидан биров топиб 
кўрсинчи. Лекин ит ҳали нодон, жайдари ит бўлишига қарамай чидамли ва қафиятли чиқиб 
қолди. Унинг ҳуриши бир минут ҳам тўхтамади, тулкини даҳшатга солган ҳам ана шу итнинг 
ҳуриши бўдди. 
Ака-ука эса кутилмаган ҳодисага берилиб, терлаб-пишиб, қизишиб, ўз овозларидан ва 
таъқиб завқидан қулоқлари битиб энгашганларича унинг орқасидан югуришарди. Тулки ё 
итнинг қўлига тушиши, ёки жардан чиқиб кетиш учун одамларнинг ёнидан ўтиши керак эди. 
Тулки одамлардан қочиш ўрнига, ўгирилиб қара-ганча, улар томон юзма-юз юра бошлади. 
Кутилмаган ҳодисадан болалар тўхтаб қолишди. Тулки орқадан изма-из таъқиб қилиб, 
қияликлардан тез-тез йиқилиб, суриниб, ҳаллослаб келаётган Оқтошнинг ҳолини кўриб жар 
пастидаги қор уюми томон деярли шошилмай борарди. Бечора Оқтош акиллаб чопаверишдан 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling