Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
16
— 
Бундан чиқди, бир-бирларингиздан қолишмас экансиз-да, — деди кулиб Тиналиев, бир оз 
индамай тургач, пгундай деди: — Мактабга яна қайтганларингда ўқишнинг қадр-қимматини 
чуқурроқ тушуниб оласизлар. Биламан, ўзимнинг бошимдан ҳам ўтган. Сал нарса бўлса, бор-е, 
ишлайман, дердик. Фақат ишлаш учунгина яшайдими одам? Сен нима деб ўйлайсан, Онатой? 
Онатой нималардир деб изоҳ бермоқчи бўлди-ю, аммо кейин ростига кўчиб қўя қолди: 
— 
Билмадим. 
— 
Мен ҳам кўп гапни билмайман, — деди Тиналиев, — бироқ уруш бўлмаганда ўқишга 
борардим, яна ўқиган бўлардим... 
Синфдаги болалар ошкора кулиб юборишди. Кулгилида, кап-катта одам, колхоз раиси 
бўлса-ю, яна ўқимоқчи эмиш. Уларнинг эса ўқиш жонларига теккан. 
— 
Бунинг нимаси кулгили? — деб жилмайди Тиналиев. — Ҳа, болалар, мен ўқишни жуда 
хоҳлардим. Буни сизлар ҳам кейинроқ тушуниб оласизлар. 
Шунда кимдир пайтдан фойдаланиб унинг сўзини бўлди: 
— 
Раис амаки, самолётдан сакраганингиз ростми? Тиналиев бош ирғади. 
Бола тағин савол ташлади: 
— 
Вой-бўй! Қўрқмадингизми? Мен бир марта тамаки омборининг томидан пичан ғарамига 
сакраганимда тиззаларим қалтираб кетган! 
— 
Ҳа, сакраганман. Фақат парашут билан, — деб тушунтирди Тиналиев. — Бу гумбазга 
ўхшаган нарса, тепангда худди ўтовга ўхшаб очилади... 
— 
Биламиз, биламиз, — дея чувиллашди болалар. 
— 
Ана шундай, биз десантчилар эдик. Парашут билан сакраш вазифамиз эди. 
— 
Десант нима дегани? — деди яна кимдир. 
— 
Десантми? Бу кўчма, жанговар отряд. Энг муҳими, махсус топшириқларни амалга 
ошириш учун юбориладиган отряд. Билдиларингми, тушунарлими? 
Синфга жимлик чўкди. 
— 
Десант бир нечта ва бир неча минг одамлардан тузилиши мумкин, — дея давом этди 
Тиналиев, — Муҳими, десант душманнинг орқа томонига ўтиб олади-да, мустақил ҳаракат 
қилади. Агар унча тушунмаган бўлсаларинг, бошқа бирон кун гапириб берарман. Ҳозир эса 
ишга ўтайлик. Онатой, сен ўтир, нега тик турибсан? Сенинг отанг ҳам фронтда жанг қиляпти. 
— 
Меники ҳам! 
— 
Менинг отам ҳам! 
— 
Меники ҳам! Тиналиев қўлини кўтарди: 
— 
Мен ҳаммасини биламан, болалар. Эртадан кечгача фақат колхоз иши билан овора, деб 
ўйламанглар. Ҳаммасидан хабарим бор: кимлар армияда-ю, кимлар госпиталда эканлигини 
биламан. Сизларни ҳам яхши биламан. Шунинг учун сизларнинг олдингизга келдим. Гап шу. 
Онатой, отангга нон етказиб беришга сен ҳам борасан. Сен ҳам бир йилчами, кўпроқми 
мактабни қўя туришингга тўғри келади. 
— 
Мен ҳам! Мен ҳам! Мен ҳам! — деб баъзи болалар ўринларидан сапчиб тура 
бошладилар. Негаки бунақа пайтда ҳар ким ҳам ботир бўлиб кетади. Буёкда мактабга 
қатнашдан қутулади. От ҳайдайсан, холос. Бундан ортиқ яна нима керак? 
— 
Йўқ, шошманглар! — деб уларни тинчитди раис. — Бунақаси кетмайди. Фақат плутда 
ишлаганлар боради. Мана сен, Эркинбек. Сен ҳам ер ҳайдаганмисан? Мен биламан, отанг 
Москва остонасида ҳалок бўлган. Кўпгина оталаримиз, акаларимиз ҳалок бўлганлар. Сендан 
ҳам илтимос, Эркинбек, бизга ёрдам бер. Ўқиш ўрнига сенинг ҳам ер ҳайдашингга тўғри 
келади. Бошқа чорамиз йўқ. Онангга бўлса ўзим тушунтираман... 
Кейин раис яна икки кишининг — Эргаш билан Қуббатқулнинг исмини айтди. Эртага 
эрталаб ҳаммалари отхонада, бригадирларнинг эрталабки иш тақсимотида ҳозир бўлишларини 
тайинлади. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling