Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
4
аранг ота меҳрига муяссар бўлишарди. Намунча бу кичиги отасига ёпишмаса, деб қўшнилар 
ҳам ҳайрон эдилар. Орувхон момодан, баджаҳл, чўпдай, қалтироқ товушли аёлдан ҳамма 
қўрқарди. Шу кампир бир эмас, неча марта қоқшол қўллари билан Ажимуротнинг қулоғини 
бураб огоҳлантирган эди: 
— 
Сен шумтаканинг отангга ёпишиб олганинг яхшилик аломати эмас! Ер юзида бир 
фалокат рўй берадиганга ўхшайди! Бу қандай гапки, ўғил бола тип-тирик отасига тўймай юрса! 
Бу қанақа бола, ўзи! Ҳой, одамлар, мана мени айтди дерсиз, бу бола бизларнинг бошимизга бир 
балони ёғдиради! 
Онаси ғудраниб, туфлаб қўйиб, Ажимуротнинг танглайини кўтариб қўярди-ю, аммо 
Орувхон кампирга ботиниб бир сўз деёлмасди. Кампирдан ҳамма ҳайиқарди. Орувхон момо 
бежиз айтмаган экан. Шундай бўдди ҳам. Ажимуротга қийин бўлди. У энди кап-катта, учинчи 
синфда ўқийди, бировга билдирмайди, айниқса, онаси олдида ўзини тутади-ю, аммо ўзи ҳамон 
йўл пойлайди, отасининг бугунми-эртами фронтдан қайтишига илҳақ бўлади. Ётиш олдидан 
пичирлаб, худди катталардай, кечки дуосини ўқийди: «Э худо, э худо, ишқилиб, эртага отам 
қайтиб келсин». Ҳар куни шу аҳвол. Қизиқ, ўзича, ухлаб турса ҳамма нарса ўзгаради-ю, 
мўъжиза юз беради, деб ўйлайдими. 
Агар отаси урушдан эсон-омон қайтиб келса, майли, уники, фақат Ажимуротники бўла 
қолсин. Майли, у Ажимуротни қўлларидан, елкасидан туширмасин. Фақат келса бўлди. 
Ишқилиб, нима бўлса ҳам у билан эсон-омон юз кўришсин. Унга, Султонмуротга ана шу 
бахтнинг ўзи етарли. Отаси қайтса бўлгани. 
Отаси Чуй каналидан қайтиб келганида уйларида содир бўлган ўша воқеанинг яна 
такрорланишини у шундай хохлардики. У қурилишга бурноғи йили ёзда кетган эди, ўшанда ҳам 
аравакаш бўлиб беш ойга кетган эди. Ёз бўйи ва кузи билан ўша ерда тупроқ ташиганди. 
Стахановчи бўлган эди. 
Уйга у намозшомда кириб келди. Тўсатдан ҳовлида ғилдирак товушлари эшитилди, отлар 
пишқириб қолди. Болаларнинг ҳаммаси ҳовлига отилишди. Отаси! Қорайиб худди лўлига 
ўхшаб қолган, озиб-тўзиб, соч-соқоли ўсиб кетганди. Усти боши ҳам, онаси кейин 
таърифлаганича, дайдиларникига ўхшарди. Фақат этиклари яп-янги хромдан экан. Ажимурот 
биринчи бўлиб югуриб бориб отасининг бўйнига осилади, ёпишиб олиб маҳкам қучоқлаб 
олади-ю, сира қўйиб юбормайди, шу кўйи нуқул йиғлаб бир сўзни такрорлайди: 
— 
Отажон, отажоним, отажон... 
Отаси уни бағрига босаркан, ўзининг ҳам кўзларига ёш қалқийди. Қўшнилар чиқишади. 
Икковига қараб улар ҳам йиғлашади. Онаси бўлса бирдан довдираб қолганидан айланиб-
ўргилиб юрар, Ажимуротни отасининг бағридан тортиб олмоқчи бўларди: 
— 
Отангни қўйиб юбор энди! Етар, сен бир ўзинг эмассан-ку. Бошқалар ҳам кўришсин. 
Қандай ақлсизсан-а, худойим-ей, қара, одамлар кўришмоқчи... 
Унинг бўлса парвойи фалак... 
Султонмуротнинг ичидан нимадир узилиб томоғига тўпдай қадалиб қолгандай туюдди. Оғзи 
шўр бўлиб кетди. Тағин ҳеч қачон ва ҳеч нимага йиғламайман, дейди. У шу заҳотиёқ ўзини 
қўлга олди. Тетикланди. 
Дарс ҳамон давом этарди. Инкамол опа энди Ява, Борнео, Австралия ҳақида ҳикоя қиларди. 
Яна ажойиб ўлкалар, мангу ёз. Тимсоҳлар, маймунлар, пальмалар ҳамда ҳар хил нотаниш 
нарсалар. Кенгуру бўлса ғаройиботлар ғаройиби! Боласини қорнидаги халтасига солиб олиб, 
югуриб юраверади. Ўйлаганини қаранг кенгурунинг, аниқроғи, табиатнинг... 
У кенгуруни кўрмаган. Кўрмаганми, кўрмаган. Афсус. Лекин филни, маймунни ва бошқа 
ҳайвонларни яқиндан томоша қилган. Қўл чўзсанг етадиган ердан.. 
Ўша куни, отаси уни ўзи билан шаҳарга олиб кетишини айтганида у еру кўкка сиғмай юрди. 
Тоқатсизланганидан, қувонганидан тарс ёрилиб кетгудай бўлди, аммо гап шундаки, у бу ҳакда 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling