Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
3
Афсуски, Талас тоғлари табиати иссиқ ўлкаларникидай эмас. Табиати бошқача бўлганида 
яшаш ҳам бошқачароқ бўлармиди. Ўз филлари бўларди. Худди буқаларни миниб юргандай 
филларни миниб юришарди. Нима бўпти, қўрқиб ўтирмасди. Биринчи бўлиб ўзи қоқ калласига, 
иккала қулоқлари орасига миниб оларди-да, худди дарсликдаги расмдагидай овул бўйлаб 
айланиб юрарди. Одамлар ҳар томондан: «Қаранглар, югуринглар, Бекбойнинг ўғли 
Султонмурот фил миниб юриб-ди!» — дейишарди. Ана ўшанда Мирзагул кўрарди-ю, ҳаваси 
келиб афсусланарди балки... Ўзига зеб берганини қара-ю! Яқинига йўлаб бўлмайди. Аччиғи 
чиқса маймун билан газета ўқийдиган тўти топади. Уларни фил устига, орқасига ўтирғизиб 
қўяди. Жой етади, филнинг устига бутун синф болалари билан ўтирса ҳам бўлади. Рост! Буни у 
биров айтмаса ҳам билади. 
Тирик филни у ўз кўзи билан кўрган, буни ҳамма билади, тирик маймунни ва бошқа хил 
йиртқичларни ҳам кўрган. Бу ҳақда овулда ҳамма билади, ўзи неча марта айтиб берган. Ҳа, 
ўшанда омади келиб, уларни кўрган эди... 
Урушгача, нақ урушдан бир йил олдин бўлиб ўтган эди унинг ҳаётидаги бу унутилмас 
воқеа. Ўшанда ҳам ёз эди. Пичан ўришаётган эди. Отаси Бекбой ўша йили Жамбулдан шу 
ердаги МТСнинг нефт омборига ёнилғи таширди. Ҳар бир колхоз ёнилғи ташиб келишга 
транспорт ажратиши керак эди. Отаси ҳазиллашиб ўзини ўзи мақтаб қўярди: мен, дер эди, 
оддий аравакаш эмасман, баҳоси йўқ аравакашман, мен учун, отларим ва аравам учун колхоз 
ҳукуматдан ҳақ олади. Мен, дейди, колхоз ҳамёнига даромад келтираман. Шунинг учун 
бухгалтер кўрган жойида отдан тушиб салом беради... 
Отасининг араваси фақат керосин ташишга жиҳозланган эди. Кузовсиз, шундоқ тўрт 
ғилдирак устида темир қисқичларга ўрнатилган иккита темир бочка-ю олд тарафда, энг 
олдинда, аравакаш ўтирадиган жой. Араванинг бор-йўғи шу. Аравакашнинг жойига икки киши 
ўтирса бўлади, аммо уч кишига торлик қилади. Лекин отлар шундай зўрки, улардан яхшисини 
тополмайсан. Отасининг отлари ажойиб, бақувват эди. 
Бурул ахта Чопдор билан тўриқ ахта Чонтор. Уларга урилган жабдуқ ҳам пишиқ, ўзи ҳам 
лоп-лойиқ. Бўйинтуруқлари бойваччаларникидай ноёб, кўпдан қилинган абзаллари арава мойи 
билан мойланган. Минг тортсанг ҳам узолмайсан. Бундай узоқ йўлда шундай бўлиши ҳам 
керак-да. Отаси пишиқ, тартибли иш қилишга ўрганган. Доим отларни бир маромда 
йўрттирарди. Чопдор билан Чонтор баъзан ёлларини силкитиб, бир маромда чопиб, худди 
иккита балиқ баравар сузаётгандай сояланиб келардики, уларни томоша килиш гаштли эди. 
Одамлар ғилдирак товушларини узокдан эшитибоқ: «Бекбой яна Жамбулга кетяпти», — 
дейишарди. Бориш-келиш учун икки кун кетарди. Бекбой ортига қайтар экан, юзлаб километр 
йўл босганга сира ўхшамас, одамлар ҳайрон қолишарди. «Бекбойнинг араваси худди рельсларда 
юрадиган поезднинг ўзгинаси-я!» Улар бекорга ҳайратланмасдилар. Толиққан ёки сўлиғи 
ўйнаган уловни арава ғилдиракларининг овозидан ҳам пайқаса бўлади. Ёнингдан ўтгунча 
жонингни суғуриб олади. Бекбойнинг отлари эса доим енгил йўрғалайди. Балки шунинг учун 
ҳам энг қийин сафарларни унинг зиммасига юклашгандир. 
Шундай қилиб, ўтган йили энди ўқиш тугаб, таътил бошланганида отаси шундай деб қолди: 
— 
Шаҳарга бирга олиб борайми? Султонмурот азбаройи қувонганидан нафаси бўғзига 
тиқилай деди. Бўлмаса-чи. Отаси унинг шаҳарни кўришни кўпдан бери орзу қилиб юрганини 
қаердан биддийкин? Ахир ҳали шаҳарда бирор марта ҳам бўлмаган. Қойил иш бўлди-да! 
— 
Яна бу ҳақда мақтана кўрма, — жўрттага қўрқитиб қўйди отаси. — Бўлмаса укаларинг 
шундай жанжал кўтаришадики, кейин бирор жойга бориб бўпсан. 
Тўғри гап. Ажимурот, ундан уч ёш кичкина-ю, ҳеч нимада, ҳеч қачон акасига ён бергиси 
келмайди. Эшакдай қайсар. Гоҳо отаси уйдалигида Ажимуротнинг дастидан унинг оддига ҳам 
боролмайсан. Отасининг елкасидан тушмайди. Гўё ёлғиз унинг ўзи-ю, бошқалар ҳисобда йўқ. 
Иккита сингиллари, улар ҳали кичкина эдилар ўша пайтлар, ҳатто ўшалар ҳам йиғи-сиғи билан 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling