Microsoft Word chingiz aytmatov alvido ey gulsari ziyouz com doc
Download 2.86 Kb. Pdf ko'rish
|
alvido-ey-gulsari-qissa kutubxonachi.uz
XVIII
Ғира-шира туман ичра улкан тоғлар қад кўтариб туради. Улар қуёш нурини кўрмай қовоқ солганча хўмрайиб, баҳайбат паҳлавонлар сингари юксакликдан тумтаяди. Баҳор ҳавоси рутубатли, намгарчилик, туман. Танабой ўз қўйхонасида жон олиб, жон беради, кун совуқ. Бирданига бир неча совлиқ қўзилаган, қўзичоқларни қўйишга жой йўқ, дод деб борадиган жой йўқ. Қўй-қўзилар маърашади, туртинишади. Барчаси ейиш-ичишни истайди, пашша сингари қирилади. Бу ёқда яна бели шикастланиб хотини ётади. Турмоқчи бўларди-ю, қаддини ростлай олмасди. Майли, нима бўлса шу бўлар. Пичоқ бориб суякка қадалди. Ҳамон хаёлидан Бектой кетмасди, бефойда ғазаб Танабойни руҳан эзиб, изтиробга солаётган эди. Бош олиб ётиб қолганлиги учун эмас (ўша ёқдан даф бўлсин), бошқаларнинг инига тухум қўйиб кетган какку қуш сингари ўз отарини унга ташлаб кетганлиги учун ҳам эмас, пировардида, биронтасини юбориб, унинг қўйларини олиб кетишлари ҳам мумкин эди. Бу муттаҳамнинг авра-астарини очиб ташлай олмагани, бир гап билан уни уялтириб ерга киргизиб юбормагани унга алам қиларди. Гўдак! Мишиғини эплай олмаган гўдак! Танабой Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 134 бўлса кекса коммунист, бутун ҳаётини колхоз ишига сарфлаган киши унга боплаб жавоб қайтариш учун сўз тополмаса! Чўпонлик таёғини улоқтирганича кетди бу она сути оғзидан кетмаган мишиқи. Танабой шундай воқеа юз беради деб ўйлаганмиди? Унинг жонажон иши устидан биров кулади деб ўйлаганмиди? «Бас!» ўзини тўхтатди у ва бир дақиқадан сўнг яна ўша фикр кўнглини буза бошлади. Мана, яна битта совлиқ қўзилади, эгизак туғибди, қандай чиройли қўзичоқлар. Аммо уларни қаерга жойлаштирамиз? Қўйларнинг елини ҳам шалвираб ётибди, ҳа, уларда қаёқдан ҳам сут бўлсин? Демак, булари ҳам нобуд бўлади? Эҳ, фалокат! Ана, аллақачон у ерда совуқда қўй-қўзилар ўлиб ётибди. Танабой ўлимтик қўзичоқларни йиғиб олиб чиқариб ташлашга кетди. Ҳаллослаганича олдига қизчаси югуриб келди. – Ота, бошлиқлар келишяпти. – Майли келишаверсин, – тўнғиллаб қўйди Танабой. – Сен бор қизим, ойингга қара. Танабой қўйхонадан чиқиб, икки отлиққа кўзи тушди. «О! Гулсари! – қувониб кетди у. Қалбидаги эски тор бир овоз чиқариб қўйди. – Кўришмаганимизга қанча вақт бўлди! Унинг юришига қара, ҳамон ўшандоғ!..» Уларнинг бири Чоро. Йўрға отда келаётган чарм пальтоли кишини эса танимади. Тумандан биронтаси бўлса керак. «Ҳа, ниҳоят келишди», ўйлади у аламзадалик билан. Бу ерда унинг шикоят қилиши, ўз қисматини айтиб юрагини бўшатиб олиши мумкин эди, бироқ унинг бундай қилиши мумкин эмасди, у зорланмайди, майли улар уялишсин, улар қизаришсин. Шундай ҳам бўладими! «Ўл» деб ташлаб қўйиб, энди қораларини кўрсатишаётган бўлса... Танабой уларнинг келишини кутиб турмай ҳаром ўлган қўзичоқларни қўйхона бурчагидаги уюмга олиб бориб ташлаш учун кетди. Шошилмасдан қайтиб келди. Улар бу орада қўрага киришган эди. Отлар оғир нафас оларди. Чоро гуноҳкор ва аянчли бир қиёфада кўринарди. Демак, дўсти олдида жавобгарлигини сезган. Йўрға от устидаги киши эса ғазабли, даҳшатли кўринарди. У ҳатто Танабой Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 135 билан саломлашмади ҳам. Дарҳол тутақиб кетди: – Бу қандай ярамас иш! Қаерга борма шу аҳвол! Бу ерда нималар бўлаётганини кўряпсанми! – ўшқирди у Чорога юзланиб. Сўнг Танабой томон ўгирилди. – Бу нима қилганинг, ўртоқ, – деди у қўли билан нобуд бўлган қўзичоқларни Танабой олиб бориб ташлаган томонга ишора қилиб, – чўпон, коммунист, қўйлар бўлса ўляпти. – Улар, эҳтимол менинг коммунист эканлигимни билишмас, – ачитиб гапирди Танабой ва шу заҳотиёқ гўё унинг ичида бир нарса шартта узилгандай кўнгли вайрон, ҳамма нарса унга фарқсиз бўлиб, кўз ўнги қоронғилашди. – Бу билан нима демоқчисан? – Сегизбоев қизариб кетди ва жим бўлиб қолди. – Социалистик мажбурият олганмисан? – Ниҳоят калаванинг учини топиб олди. – Ҳа, олганман. – У ерда нима дейилган эди. – Эслай олмайман. – Мана шунинг учун ҳам сенинг қўзичоқларипг ҳаром ўляпти! – Сегизбоев қамчи дастаси билан яна ҳалиги томонни ишора қилди ва бирдан узангидан кўтарилиб, бу сурбет чўпоннинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди. Лекин у аввал Чорога ёпишиб кетди: – Сиз қаёққа қараяпсиз? Одамлар ҳатто ўз вазифаларини ҳам билмайдилар. Планни бузяптилар, молларни ўлдиряптилар! Сиз бу ерда нима иш билан шуғулланяпсиз! Ўз коммунистларингизни қандай тарбиялаяпсиз! Қанақа коммунист у? Мен сиздан сўраяпман? Чоро бошини қуйи солиб жим турар, қўлида тизгинни ғижимларди. – Бўлгани шу, – унинг учун бамайлихотир жавоб берди Танабой. – Ҳа-ҳа, бўлгани шу. Сен зараркунандасан! Сен колхоз мулкини йўқ қилиб юборяпсан. Сен халқ душманисан. Сенинг ўрнинг партияда эмас, турмада. Сен мусобақа устидан куляпсан. – Ҳа, турмада, менинг жойим турмада, – тасдиқлади Танабой боягидек осойишталик билан. Унинг қалбини тимдалаган алам, сабр косасини тўлдирган аччиқ ҳасратдан жилмайган лаблари пирпираб Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 136 учарди. – Хўш, яна нима демоқчисан? – учаётган лабларини қисиб Сегизбоевга тикилиб туриб олди. – Нега сен бунақа гапиряпсан, Танабой? – аралашди Чоро, – нега? Очиқроқ тушунтирсанг-чи. – Оҳо! Ҳали сенга ҳам тушунтириш керакми? Сен нима учун бу ерга келдинг, Чоро? – бақирди Танабой. – Нега келдинг? Сендан сўраяпман? Менинг қўзиларимнинг ўлаётганини айтиш учунми? Буни ўзим ҳам биламан! Томоғимгача гўнгнинг ичида кўмилиб ўтирганимни айтиш учун келдингми? Буни ўзим ҳам биламан! Мен колхозни деб жонимни Жабборга берганим учун айбдорманми? Буни ўзим ҳам биламан. – Танабой! Танабой! Эс-ҳушингни йиғиб ол! – Ранги ўчиб кетган Чоро сакраб эгардан тушди. – Нари тур! – итариб юборди уни Танабой. – Мен ўз мажбуриятимга ҳам, бутун ҳаётимга ҳам тупурдим. Қоч! Менинг жойим турмада! Сен нима учун манави чарм пальтоли янги манапни бошлаб келдинг? Мени хўрлаш, менинг устимдан кулиш ёки масхара қилиш учунми? Мени қамаш учунми? Қани, аблаҳ, қама мени турмага! – Танабой бирор нарса олиш учун олазарак бўлиб турди, қўлига деворга суёғлиқ паншаха илиниши билан Сегизбоевга ташланди. – Қани, аблаҳ, кет бу ердан! Йўқол! Жаҳли чиққанидан нима қилаётганини билмай паншахани силкита бошлади. Қўрқиб кетган Сегизбоев йўрғанинг бошини гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга тортар эди. Паншаха гангиб қолган отнинг бошига урилиб сакраб кетар, шарақлаб яна унинг бошига келиб тушар эди. Нима учун Гулсари титраб бошини силкитаётганини, нега мунча сувлиқ унинг қизариб турган жағини йираётганини, нима учун унинг кўзлари хонасидан чиқиб кетай деяётганини ғазабланган Танабой тушунмасди. – Қоч, Гулсари, нари тур! Мен мана шу чарм пальтоли манапни тутиб олай, – деб бақирарди Танабой гуноҳсиз йўрғанинг бошига устма-уст тушириб. Шошилиб келган ёш сақмончи аёл унинг қўлига осилиб, Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 137 паншахани юлиб олишга уринди. Лекин Танабой уни итариб юборди. – Қочайлик! Орқага қочайлик! Ўлдириб қўяди! – деб отига миниб олган Чоро Танабой билан Сегизбоевнинг ўртасига ўзини ташлади. Танабой паншаха билан унга ҳам ҳамла қилди. Иккаласи ҳам от қўйиб қўрадан қочиб қолишди. Отларнинг думига, узангисига сапчиган ит ҳам ҳуриб, уларнинг орқасидан югурди. Танабой бўлса қоқилиб-суқилиб уларнинг изидан чопар, қўлига тушган кесакни улоқтирар ва ҳамон бақирарди: – Менинг жойим турмада! Турмада! Йўқол! Йўқол бу ердан! Менинг жойим турмада! Турмада!.. Кейин у орқага қайтди, нафаси бўғзига тиқилиб, ҳамон ўзича ғулдурарди: «Менинг жойим турмада, турмада!» Унинг ёнида ўз бурчини бажарганидан гердайиб кўппак ит чопиб борарди. У ўз хўжайинининг мақтовини кутарди, лекин хўжайин унга эътибор бермасди. Қўрқувдан ранги ўчиб кетган Жайдар ҳассага суяниб оқсоқлаганича рўпарадан келарди. – Нима қилиб қўйдинг! Нима қилиб қўйдинг? – Э, аттанг! Э, аттанг! – Нимага ачиняпсан? Албатта, аттанг, дейсан. – Йўрғани бекордан-бекорга урганимга. – Ақлинг жойидами ўзи? Нима қилиб қўйганингни биласанми? – Биламан. Мен зараркунандаман. Халқ душманиман, – деди у нафаси сиқилиб. Кейин жим бўлиб қолди ва қўли билан юзини маҳкам бекитганича икки букилиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлади. – Ўзингни бос, ўзингни бос, – ялинарди хотини ўзи ҳам унга қўшилиб йиғларкан. Лекин Танабой ҳамон у ёқ-бу ёққа тебраниб йиғларди. Ҳеч қачон Жайдар Танабойнинг йиғлаганини кўрмаганди... Download 2.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling