Microsoft Word chingiz aytmatov alvido ey gulsari ziyouz com doc


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana30.10.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1733845
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
alvido-ey-gulsari-qissa kutubxonachi.uz

XVII 
 
Овулдан чиққан икки отлиқ тоғ томон йўл олган эди. Уларнинг 
бири саман отда, иккинчиси тўриқ отда. Отларнинг думи қаттиқ тугиб 
қўйилган, афтидан, улар олисга кетишаётган эди. Қор аралаш лой 
парчалари туёқ остидан шалоплаб отилиб чиқиб, сачраб кетарди. 
Гулсари таранг жиловни тортиб гижинглаганча шахдам қадам 
ташлаб борарди. Хўжайини соғайгунча у қантариқда дам олволган 
эди. Бироқ ҳозир ҳам унинг устида хўжайини эмас, балки чарм пальто 
устидан кийган брезент плашининг барларини очиб юборган 
аллақандай нотаниш киши ўтирар эди. Унинг кийимларидан бир оз 
краска ва резинка ҳиди келиб турарди. Чоро бўлак отда, унинг ёнида 
борарди. Йўрғани у тумандан келган ўртоққа берган эди. Гулсари 
унга ким мингани билан иши йўқ эди. Йилқидан, аввалги 
хўжайинидан ажратиб олганларидан буён унга кўп кишилар минган 
эди. Ҳар хил одамлар – яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам, эгарда қулай ва 
ноқулай ўтирганлар ҳам бор эди. Олифталарнинг ҳам қўлига тушди. 
Улар отга мингандан кейин суюлиб кетишар эди! Улар жон-жаҳдлари 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 131 
билан отни чоптириб бирдан жиловини тортиб тўхтатар, олдинги 
оёқлари билан тикка турғизар ва яна уриб ҳайдар ва яна жиловини 
зарб билан тортганча таққа тўхтатар эдилар. Нима қилаётганини 
ўзлари билмасдилар, фақат ҳамма унинг Гулсарида кетаётганини 
кўришса бас. Ҳамма-ҳаммасига кўникиб қолган эди Гулсари. Уни 
отхонада сақлаб зериктириб қўймасалар бўлгани. У ҳамон аввалги 
ҳавас, аввалги иштиёқ: югуриш, югуриш ва яна югуриш иштиёқи 
билан яшарди. У кимни олиб боряпти, бунинг унга аҳамияти йўқ. 
Бунинг от устида бораётган киши учун фарқи бор эди. Саман йўрғани 
бериб қўйишибдими, демак, уни ҳурмат қиладилар, ундан 
ҳайиқадилар. Кучли ва чиройли от эди Гулсари. Унга минган киши 
тинч, роҳат қилиб борарди. 
Бу сафар йўрғага колхозга вакил қилиб юборилган туман 
прокурори Сегизбоев минган эди. Унга колхоз парторги ҳамроҳ бўлиб 
борар эди – бу катта ҳурмат. Парторг оғиз очмасди, эҳтимол 
чўчиётгандир: қўзилатиш ёмон аҳволда. Жуда ёмон эди. Шундай экан 
оғиз очмагани, чўчигани маъқул. Қуруқ сўзлар билан гапга 
аралашишдан нима фойда. Пастки лавозимдаги киши юқори 
лавозимли кишидан ҳайиқмоғи керак. Акс ҳолда ҳеч қандай тартиб-
интизомнинг бўлиши мумкин эмас. Шундайлари ҳам бўладики, улар 
итоатларидаги кишиларни ўзлари билан тенг кўриб муомала 
қилишади, кейин шу кишиларнинг ўзидан панд ейишади, 
ҳасратларидан чанг чиқади. Ҳокимият – катта иш, масъулиятли иш, 
уни бошқариш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. 
Сегизбоев эгар устида йўрғанинг бир текисда қадам ташлашига 
монанд тебраниб, шуларни ўйлаб борарди, унинг кайфиятини ёмон 
деб ҳам бўлмасди, лекин ҳар ҳолда чўпонларни текширишга 
юборилаётган экан, у ерда эҳтимол кўнгилсиз аҳволга дуч келиши 
мумкин, буни билар эди. Қиш билан баҳор тўқнаш келиб, бир-бирига 
ён бергиси келмасди, бу тўқнашувда ҳаммадан кўп қўйлар талофат 
кўришарди, қўзичоқлар нобуд бўларди, ҳолдан тойган совлиқлар 
қириларди, уларни сақлаб қолиш мумкин эмасди. Ҳар йили аҳвол шу. 
Бундан ҳамма хабардор. Модомики, уни вакил қилиб юборишган 
экан, демак, у кимнидир жавобгарликка тортиши керак. Тумандаги 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 132 
қўйларнинг катта қисми қирилиб кетиши ҳатто унга қўл келишини 
ичида билиб турарди. Ахир чорвачиликдаги оғир аҳволга тушиб 
қолганига у, туман прокурори, райком бюросининг аъзоси жавобгар 
эмас. Биринчи секретарь жавоб бериши керак. Ҳали янги, туманга 
яқиндагина келган, бошқаларнинг азобини ҳам у чексин. Сегизбоев 
бўлса, четдан қараб туради, у ёқдан юқоридаги ўртоқлар ҳам 
кўришсин, 
четдан 
янги 
секретарь 
юбориб 
хато 
қилиб 
қўйишмадимикин. Буларни ўйларкан хуноби ошарди, уни 
сайламаганларига ҳеч чидай олмасди. Прокурор бўлиб ишлаётганига 
озмунча вақт бўлдими. У ўзининг нималарга қодир эканлигини неча 
бор исботлаб кўрсатди. Ҳечқиси йўқ, унинг дўстлари бор, бирон нима 
бўладиган бўлса ҳимоя қилишади. Вақт етди, энди у партиявий ишга 
ўтиши керак, прокурорлик стулида узоқ ўтириб қолди... Йўрға яхши, 
лой демай, шилта демай, кема сингари тебраниб сузиб борарди. 
Парторгнинг оти терлаб-пишиб кетган эди, ҳолбуки йўрға эндигина 
тер чиқара бошлаганди... 
Чоро бўлса ўз ўйлари билан банд. Унинг ранг-рўйи бир ҳолатда, 
сўлғин юзи заъфарон, кўзлари киртайиб қолган. Юрак касалидан неча 
йиллардан бери азоб чекади. Вақт ўтган сари касали оғирлашиб 
борар, фикрлари мунгли эди. Ҳа, Танабой ҳақ эди. Раис бақирарди-
чақирарди, лекин бундан нима фойда. Кўпинча туманда қолиб кетар, 
доимо қандайдир иш билан банд бўларди. Партия мажлисига унинг 
масаласини қўйиш керак эди, туманда бўлса орқага силтаб кутиб 
туришни тавсия қилишади. Нимани кутиш керак? Гўё Алданов ўз 
истаги билан кетмоқчи, дейишарди, эхтимол, шунинг учундир? 
Тезроқ кетганда маъқул бўларди. Чорога ҳам кетиш вақти етган эди. 
Ундан нима фойда? Доимо касал. Шомансур каникулга келган эди, у 
ҳам кетишни маслаҳат берди. Кетиш мумкина, виждон-чи? Шомансур 
ақлли бола, энди кўп нарсалар ҳақида отасидан кўра яхшироқ 
муҳокама юрита олар эди. Қишлоқ хўжалигини қандай бошқариш ва 
ҳоказо, ҳаммасига ақли етарди. Уларга яхши таълим беришяпти, вақт 
келиб, улар ҳам таълим бераётган профессорларга етиб қолишар. 
Бироқ, ҳали гап нима бўлади, нима қўяди – ўлиб кетадими! Аммо ўз 
ғам-аламларидан бош олиб кетолмайди. Ўзингдан қочиб қутула 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 133 
олмайсан. Ҳа, одамлар нима дейишади? Ваъда берди, ишонтирди, 
колхозни қарзга ботириб, мушкул аҳволга солиб қўйди. Ўзи бўлса 
энди четга чиқиб олиб тинчгина яшаяпти, дейишади. Йўқ, унга 
тинчлик йўқ, бўлмайди ҳам, яхшиси охиригача туриб бериши керак. 
Ёрдамга келишар, шунча узоқ вақт ёрдамсиз қолдиришмас – фақат 
тезроқ келишса, келганда ҳам манавига ўхшамай чинакам, ҳақиқий 
ёрдам келса. Иш барбод қилинганлиги учун суд қиламиз, дейди. Суд 
қилсанг қилавер! Ҳукм чиқариш билан ишни тузата олармидинг. Ана 
келяпти, қовоғи солиқ, гўё тоғдагиларнинг бариси жиноятчилару, 
фақат унинг ўзигина колхоз иши учун курашади, унга буларнинг 
ҳаммаси бир пул, фақат хўжа кўрсингагина келиб-кетади. Аммо айтиб 
кўрчи. 

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling