Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
сатҳида оппоқ кема пайдо бўлди. Мана, қалқиб чиқди. Ана у! Трубалари қатор тизилган, ўзи 
кучли ва чиройли. У худди ип тортиб қўйгандек тўғри ва бир текис сузиб борарди. Бола шоша-
пиша дурбин ойналарини кўйлагининг этаклари билан артди-да, яна окулярни тўғрилай 
бошлади. Кеманинг кўриниши янада тиниқроқ бўла бошлади. Энди унинг тўлқинлараро қандай 
чайқалиб, қуйруғи ортидан қандай оппоқ кўпикли из қолдириб кетаётганлигини илғаса бўларди. 
Бола оқ кемадан кўз узмай унга завқ билан тикиларди. Боланинг ихтиёрида бўлганда эди, у 
сузаётган одамларни кўрмоқ мумкин бўлиши учун оқ кемани яқинроқ сузиб келишга
ёлвориб кўндирган бўларди. Лекин кема булардан бехабар эди. У ўз йўлидан, ким билади, 
аллақаёкдан чиқиб, аллақаёққа, оҳиста ва улуғвор сузиб борарди. 
Кеманинг сузиб бориши узоқ вақт кўриниб турди, бола ҳам узоқ вақт балиққа айланиб, дарё 
бўйлаб унга, оқ кемага қараб сузиб кетиши ҳақида хаёл суриб қолди... 
Бола бир куни Қоровултоғдан туриб кўм-кўк Иссиқкўлда оқ кемани биринчи марта кўриб 
қолганида унинг гўзаллигидан юраги гупириб, дарҳол отасини - иссиқкўллик матросни - худди 
шу оқ кемада сузаётир, деган қарорга келганди. Бола ўзи бунга ишонар, чунки у шундай 
бўлишини жуда-жуда истарди. 
У на отасини, на онасини эслай оларди. Бола уларни бирон марта ҳам кўрмаган. Уларнинг 
ҳеч қайси бири уни бирон марта йўқлаб келмаган. Лекин бола биларди: отаси Иссиқкўлда 
матрос, онаси эса отасидан ажрашганидан сўнг, ўғлини бобода қолдириб, ўзи шаҳарга кетган. 
Кетгану, шу бўйи ғойиб бўлган. Тоғ ортидаги, кўл ортидаги, яна тағин тоғ ортидаги узоқ 
шаҳарга кетган. 
Мўмин бобо кунлардан бирида ўша шаҳарга картошка сотгани борганди. Роса бир ҳафта йўқ 
бўлиб кетиб, қайтгач, чой устида Бекей хола билан бувига қизини, яъни боланинг онасини 
кўрганини гапириб берган. У аллақандай катта фабрикада тўқувчи бўлиб ишлар экан. Унинг 
янги оиласи - икки қизи бўлиб, уларни болалар боғчасига топширар ва ҳафтада бир мартагина 
кўрар экан. Катта турар жойда, лекин каталакдек хонада яшашар экан. Ҳовлисида эса худди 
бозордагидай биров-бировни танимасмиш. Ҳамма уйига кирди дегунча эшигини қулфлаб 
олармиш. Худди турмадагидай, ҳамиша қамалиб ўтиришармиш. Эри шофёр бўлса керак, 
автобусда одамларни кўчама-кўча ташиб юраркан. Эрталаб соат тўртда кетиб, кеч қайтаркан. 
Иши оғир экан, деб ҳикоя қиларди чол. Зор йиғлаб, кечирим сўради. Улар янги квартира олиш 
учун навбатда туришибди. Қачон олишади - номаълум. Лекин қачон олишса, эри кўнса, ўғлини 
олиб кетмоқчи. Мендан пича кутиб туришни илтимос қилди. Мўмин бобо унга, ғам емагин, 
дебди. Энг муҳими - эр билан муроса қилиб яшаш, бошқаси битиб кетаверади. Ўғлининг ҳам 
кўп ғамини тортмасин. «Токи мен тирик эканман, болани ҳеч кимга бермайман, агар ўлсам - 
худо уни ўзи бир йўлга солар, тирик одам ўз такдирини топиб кетар...» 
Чолнинг гапларини эшитган Бекей хола билан буви дарҳол хўрсиниб ва ҳатто баробарига 
жиндай кўз ёши қилиб олишди. 
Худди шу ўтиришда гап айланиб келиб, боланинг отаси ҳақида ҳам сўз очиб қолишди. 
Бобонинг айтишича, унинг аввалги куёви, боланинг отаси, ҳали ҳам аллақайси кемада матрос 
бўлиб хизмат қилармиш, унинг ҳам янги оиласи, иккитами, учтами боласи бор эмиш. Пристан 
яқинида яшармиш. У чамаси ичишни ташлаганмиш. Янги хотини ҳар сафар болалари билан уни 
қарши олгани пристанга чиқармиш. «Бундан чикди, - ўйлади бола, - улар мана шу кемани - 
унинг кемасини қарши олишар экан-да...» 
Кема секин узоқлашиб борарди. Трубасидан тутун бурқситиб, кўлнинг кўм-кўк силлиқ 
сатҳида сузиб бораётган бу оппоқ ва узун кема, балиққа айланган боланинг ўзи томон сузиб 
келаётганини билмасди. 
У шундай балиққа айланиб қолишни орзу қиларди-ки, балиқнинг ҳамма жойи - танаси
думи, сузгич қанотлари, тангачалари унга ўтса-ю, фақат ингичка бўйинли, шалпанг қулоқли, 
тирналган бурунли боши ўзида қолса бас. Кўзлари ҳам ўзича қолсин. Лекин худди ҳозиргидай 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling