Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
Биз ўйинга киришиб кетгунча гулханлар бўй чўзади. Гулханлардан яйлов тоза ёришиб 
кетади, деб ўйлайсизми, дада? Ҳамма жой эмас. Оловнинг атрофи ёруғ, ундан нари эса 
аввалгидек қоп-қоронғи. Биз эса уруш-уруш ўйнаймиз, шу қоронғилик қўйнида яширинамиз ва 
ҳужум қиламиз, худди кинодагидек. Агар сен командир бўлсанг, ҳамма сенга итоат қилади. 
Командирлик командирнинг ўзига ҳам ёқса керак. 
Кейин тоғлар устига ой сузиб чиқади. Ой чиққанда ўйин яна гаштли бўлади, лекин бобом 
мени олиб қайтади. Биз уйга яйловдан, бутазордан қайтамиз. Қўйлар жимгина ётишади. 
Йилқилар атрофда ўтлаб юради. Биз кетаётиб кимнингдир қўшиқ айтаётганини эшитамиз. Ёш 
чўпондир, балки кексадир. Бобом мени тўхтатади: «Қулоқ сол. Бундай қўшиқларни ҳамиша 
эшитавермайсан». Биз тўхтаймиз, қўшиқни тинглаймиз. Бобом куйга маҳлиё бўлганча бош 
чайқайди. 
Бобо ҳикоя қилади: эски замонда бир хон бошқа бир хоннинг қўлига асир тушибди. Хон 
асир тушган хонга дебди: «Агар истасанг - менинг қулим бўлиб тирик қоласан, бўлмаса, энг 
сўнгги тилагингни бажо келтираманда, кейин ўлдираман». Хон ўйлаб туриб жавоб қилибди: 
«Қул бўлиб яшашни истамайман. Яхшиси, мени ўлдиргин, лекин аввал менинг ватанимдан 
биринчи дуч келган чўпонни чақиртириб бер». - «Уни сенга нима кераги бор?» - «Ўлим олдидан 
унинг қандай куйлашини тингламоқчиман». Бобом айтади: она юрт қўшиғи учун одамлар 
жонини беради. Қандай одамлар экан-а, бир кўрсанг уларни. Эҳтимол, катта шаҳарларда 
яшашар? 
Эшитиш ёқимли. Бобом: булар эски қўшиқ дейди. «Қандай одамлар бўлган-а! - шивирлайди 
у. - Қандай қўшиқлар куйлашган-а, эй худойим-ей...» Негалигини билмайман-у, бобомга 
шундай раҳмим келади ва уни шунчалик яхшй кўриб кетаманки, охири йиғлагим келади... 
Тонг саҳардаёқ яйловда ҳеч ким қолмайди. Қўй ва йилқиларни ёз бўйи боққани нарига, 
тоққа ҳайдаб кетишган. Улар ортидан изма-из бошқа колхозлардан бошқа кўчманчилар 
келишади. Кундузлари тўхташмайди, ёнимиздан ўтиб кетишади. Тунда эса яйловга қўнишади. 
Биз яна бобом икковимиз одамлар билан учрашгани борамиз. Бобом одамлар билан кўришишни 
жуда яхши кўради. Бу одатни мен ундан ўргандим. Эҳтимол, вақти келиб бир кун яйловда 
ҳақиқий авлиё билан учрашиб қоларман... 
Қишда Ўразқул амаки билан Бекей холам шаҳарга докторга қаратгани кетишади. Балки 
доктор ёрдам қилар, бир дори берса-ю, бола туғилиб қолса, деб умид қилишади. Лекин бувим 
ҳамиша, азиз жойларга борган маъқул, дейди. Бу қаердадир, тоғнинг ортида, далаларида пахта 
ўсадиган жойда эмиш. Теп-текис ерда, тоғ бўлиши мумкин бўлмаган текисликда азиз бир тоғ - 
Сулаймон тоғи бор эмиш. Ана шу тоғ пойига бир қора қўчқор сўйиб, худога илтижо қилса, 
тоққа чиқиб ҳар қадамда худога сиғиниб, ёлворса ҳамда чин кўнгиддан сўраса, худонинг раҳми 
келиб, фарзанд ато этармиш. Бекей холам ўша ёққа, Сулаймон тоғига боришга жуда интизор. 
Ўразқул амаки эса унчалик истамайди. Узоқ. Кўп пул керак, дейди. У ёққа фақат самолёт билан 
тоғдан ошиб бориш керак, ахир. Самолётгача ҳам қанча юриш керак, бу ҳам пул... 
Улар шаҳарга кетишса биз шумшайиб қоламиз. Ахир кўпчилик эмасмиз-да, бор 
қўшниларимиз - Сейдаҳмад, унинг хотини Гулжамол ва уларнинг кичкинагина қизчаси, холос. 
Кечқурунлари, ишдан қўл бўшаганда, бобом менга эртаклар айтиб беради. Биламан, уйдан 
ташқарида зим-зиё, совуқ тун. Изғирин изиллаб турибди. Энг улкан тоғлар ҳам бундай тунларда 
ваҳимага тушиб бир тўп бўлиб тўпланишиб, уйимиз олдига - дераза остидаги ёруққа яқинроқ 
келиб олишади. Менга бу ҳам қўрқинчли, ҳам севинчли туюлади. Паҳлавон бўлганимдами, 
катта пўстин киярдим-да, ташқарига чиқардим. Мен у тоғларга бор овоз билан дердим: 
«Қўрқманг, тоғлар! Мен шу ердаман. Майли, изғирин, қоронғу зулмат, довул бўлсин, мен ҳеч 
нимадан қўрқмайман, сизлар ҳам қўрқманглар. Бир ерга ғуж бўлиб тўпланишмасдан 
жойларингда тураверинглар». 
Мен кейин қор уюмларидан юриб, дарёдан ҳатлаб ўтиб - ўрмонда пайдо бўлардим. Тунда 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling