Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
ўхшаган ўрмонлар ер юзида жуда оз қолибди. Деярли йўқ эмиш. Шунинг учун ҳам 
ўрмонимиздаги ҳар битта дарахтни асраш керак. 
Мен эса бобом ҳар битта дарахтни шунчаки эҳтиёт қилади деб ўйлардим. Бобом, Ўразқул 
амаки қарағайларни ёғоч ўрнида бировга берса жуда ёмон кўрарди... 
 
УЧИНЧИ БОБ 
 
Оқ кема узоқлашиб кетди. Унинг трубасини дурбинда ҳам кўриш мумкин бўлмай қолди. 
Ҳадемай у кўздан йўқолади. Энди болага отасининг кемада сузиши ҳақидаги ўйларига нуқта 
қўйиш пайти келди. Ҳаммаси яхши бошланган эди, мана, охири унча хуш келмади. У балиққа 
айланиб, дарёдан кўлга сузишни, оқ кеманинг унга қандай дуч келишини, отаси билан қандай 
учрашишини осонгина тасаввур қиларди. Отасига нималар ҳақида сўзлаб беришни ҳам биларди. 
Бироқ ишнинг охири юришмади. Чунки қирғоқ ҳам деярли кўриниб қолди. Кема пристан томон 
йўл олди. Матрослар қирғоққа тушишга ҳозирлана бошлашди. Улар уй-уйига кетишади. Отаси 
ҳам уйига жўнаши керак. Пристанда уни хотини ва икки боласи кутмокда. Энди нима қилсин?- 
Отаси билан бораверсинми? У ўзи билан бирга олиб кетармикан? Мабодо олиб кетадиган бўлса, 
хотини: «Ким бу, қаердан келган, нима кераги бор?» деб қолса-чи. Йўқ, яхшиси бормагани 
маъқул... 
Оқ кема кўзга элас-элас илашувчи бир нуқтага айланиб, тобора узоқлашиб боради. Қуёш
сувга бош қўйди. Кўл юзасидаги кўзни қамаштирувчи оловли бинафша ранг ёғду дурбиндан 
кўриниб турарди. 
Кема кўздан ғойиб бўлди. Шундай қилиб, оқ кема ҳақидаги эртак ҳам тугади. Уйга жўнаш 
керак. 
Бола портфелини ердан олди, дурбинни қўлтиғига қисди. Қирдан тезгина, илон изи 
сўқмоқдан қиялаб чопиб тушиб кетди. Уйга яқинлашган сари юраги пўкиллай бошлади. Бузоқ 
ямлаб қўйган кўйлак учун энди жавоб бериш керак. Жазодан бўлак ҳеч нима хаёлига келмасди. 
Руҳан бутунлай тушиб кетмаслик учун бола портфелга мурожаат қилди: 
«Сен қўрқма. Хўш, бизни койишади. Ахир мен атай қилганим йўқ-ку. Мен, тўғриси, бузоқча 
бўшалиб кетганини билмабман. Хўш, мени савашар ҳам. Чидайман. Агар сени полга қараб 
улоқтиришса, чўчима. Ахир сен портфелсан-ку, синиб қолмайсан. Агар кампирнинг қўлига 
дурбин тушса борми, омон қолмайди. Биз аввал дурбинни молхонага беркитиб қўямиз-да, кейин 
уйга борамиз...» 
У шундай қилди ҳам. Лекин остонадан ҳатлаб ўтишга юраги дов бермасди. 
Аммо уйда ваҳимали сукунат ҳукмрон эди. Ҳовли шундай жимжит, кимсасиз эдики, эгаси 
кўчиб кетгандек ҳувиллаб ётарди. Маълум бўлишича, Бекей холани эри яна дўппослабди. 
Мўмин бобо яна қизининг калтакланганлиги, сочлари тўзғиб фарёд чекаётганлиги устидан 
чиқибди ва яна бу шармандагарчиликнинг олдини олиш учун жиннилиги тутган куёвини 
тинчитишга, унинг муштига ёпишиб, ялиниб-ёлворишга киришибди. Бунинг устига отаси 
турибди демай, унинг кўзи олдида, қизини энг тубан сўзлар билан ҳақорат қилибди. Уни 
бепушт мочағар, ярамас қисир эшак ва яна маза-бемаза сўзлар билан сўкибди. Қизининг ёввойи 
ва телбаларга хос овоз билан: «Худо мени бефарзанд қилиб яратган бўлса, менинг гуноҳим 
нима? Бу дунёда қўйдай туғиб ётган аёллар озми, фақат мени худойим фарзанддан қисган. 
Нега? Нима учун меиинг тақдирим шундай? Бундан кўра ўлдир мени, йиртқич. Мана, ур, ур ..», 
- деган ҳайқириғини ҳам эшитган. 
Мўмин чол бурчакда ғужанак бўлиб ўтирганча, ҳамон энтикиб-энтикиб нафас олар, тиззаси 
устига ташланган қўллари изтироб ва аламдан титрарди. Юзлари докадай оқариб кетган эди. 
Мўмин набирасига қаради-ю, сўз қотмади, яна ҳорғин кўзларини юмди. Бувиси уйда 
йўқ эди. У Бекей холани эри билан яраштириб қўйгани, уларникида тинчлик ўрнатгани, синган 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling