Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
21
идиш-товоқларни йиғиштиргани кетганди. Бувисининг шунақа феъли бор: Ўразқул хотинини 
савалаётганда орага тушмайди, чолни ҳам қайтаради. Жанжалдан кейин эса яраштиргани 
боради. Шунисига ҳам раҳмат. 
Ҳаммадан кўра боланинг чолга раҳми келарди. Ҳар сафар шундай дамларда чолнинг жони 
ҳалқумига келарди. Бурчакка тикилганча карахт ўтирар, ҳеч кимнинг кўзига кўрингиси 
келмасди. Ҳеч кимга, ҳеч бир зотга қалбида нималар кечаётганини билдирмасди. Аслида 
бундай пайтларда Мўмин жуда қартайиб қолгани, якка-ю ёлғиз ўғли урушда ҳалок бўлгани 
ҳақида хаёл сурарди. Ўғлимни ҳозир ҳеч ким билмайди, эсламайди ҳам. Ўғли ёнида бўлганида 
балки бунчалик хўрланмасмиди. Мўмин умр бўйи бир ёстиққа бош қўйиб яшаган хотинини ҳам 
қўмсарди. Лекин энг катта бахтсизлиги - унинг қизларига бахт кулиб боқмади. Кенжатойи 
набирасини унга қоддириб шаҳарга кетди, энди у ерда катта оиласи билан бир хонага тиқилиб 
ўтирибди. Иккинчиси бунда Ўразқулнинг жабрини тортяпти. У кексайиб қолган бўлса ҳам, 
фарзанди ҳузурида бўлиб, қизи учун ҳамма хўрликларга бардош беради, алам қиладиган жойи 
шундаки, қизига она бўлишдек бахт насиб қилмаяпти. Ўразқул билан турмуш қурганига ҳам 
мана қанча йиллар бўлди. Бу турмуш қизининг жонига тегди, лекин қочиб қаёққа ҳам борарди? 
Ўзи ҳам қариб қолди, куни битиб бир кун ўлиб-нетиб қолса, унда нима бўлади, бахти қаро 
қизининг ҳоли нима кечади? 
Бола бирпасда косадаги қатиқни бўшатди-да, бир бурда нонни кавшаб, дераза остига 
жимгина чўкди. Чироқни ёқмади, бобосини безовта қилгиси келмади. Қўй, ўзича ўтириб хаёл 
сурсин. 
Бола ҳам ўз ўйларига берилди. У ҳеч тушунолмасди. Бекей хола нега эрига ароқ тутгани-
тутган. Эри бўлса унинг эвазига дўппослагани-дўппослаган, хола бўлса яна яримта топиб 
келаверарди. 
Эҳ, Бекей хола, Бекей хола! Неча марта эри чалажон қилиб урса ҳам, барибир кечираверади. 
Мўмин бобо ҳам уни ҳамиша кечираверади. Нега кечиришади? Бунақа одамларни кечирмаслик 
керак. У ярамас, саёқ одам. Бизга унинг кераги йўқ. Усиз ҳам кунимиз ўтади. 
Шиддатли болалик тасаввурлари унинг хаёлида адолатли жазо ҳукмини жонлантирарди. Бу 
ҳукмнинг ҳаммаси Ўразқулга қаратилган бўлиб, булар уни, йўғон, бесўнақай, ифлос одамни 
дарёга судрарди. Кейин эса ҳавода силкитиб-силкитиб дарёнинг нақ ўртасига итқитади. У эса 
Бекей хола ва Мўмин бободан кечирим сўрайди. Ахир у балиққа айланиб қололмайди-да... 
Бола анча енгил тортди. У ўз тасаввурида Ўразқулнинг дарёда қандай ғарқ бўлиб 
бораётганини ва ёнгинасида кигиз қалпоғи сузиб кетаётганини кўз олдига келтирганда ўзини 
кулгидан тиёлмади. 
Аммо катталар, минг афсуски, бола ўйлагандек одил иш тутишмади. Улар ҳаммасини 
аксинча қилишди. Ўразқул уйга яна маст бўлиб қайтди. Уни ҳеч нима бўлмагандай қарши 
олишди. Бобо отини ушлади, хотини самоварга югурди. Ҳаммаёқ фақат уни кутаётгандек. У эса 
жиннилик қила бошлайди. Олдинига маъюсланиб йиғлайди. Нега йиғламасин, ахир бу 
қанақаси, қўл бериб сўрашишга арзимайдиган энг жўн одамнинг ҳам истаганича боласи бор. 
Бешта, ҳатто ўнта. Ўразқулни-чи? Унинг нимаси кам бошқалардан? Нимаси етмайди унинг? 
Ёки мартабаси пастми? Худога минг қатла шукур, ноёб ўрмоннинг катта қоровули! Ёки у 
қандайдир дайди зотми? Ахир лўлининг ҳам лўливаччаси бор. Ёки у бетайинми, обрўси йўқми? 
Ҳаммаси бор. Ҳаммасига етишган. Эгарланган оти бор, қўлидан қамчи тушмаган, ҳар ерда уни 
ҳурмат билан кутиб олишади. Хўш, унинг тенгдошлари ўз фарзандига тўй қилишади, у-чи? 
Ўғилсиз, уруғсиз, ким у? 
Бекей хола ҳам йиғлайди жонини ҳовучлаб, эрининг кўнглини топишга тиришади. Яшириб 
қўйган «яримта»сини олади. Аламидан ўзи ҳам ичади. Борган сари ичиш ортади, кейин охири 
Ўразқул ҳайвонга айланиб, ўзининг бутун аламини ана шу аёлдан, ўзининг хотинидан олади. У 
эса унинг ҳамма гуноҳини кечиради. Бобо ҳам кечираверади. Ҳеч ким Ўразқулга бас 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling