Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
билан уруш қилишни расм қилмаганди. Мана ҳозир эса бир тўда душман ғам-андуҳга ботган 
қирғоқдагиларни тонг чоғи тўрт томондан сездирмай ўраб келиб, пистирмалардан баробарига 
отилиб чиқиб, ҳамлага ўтдиларки, оқибатда ҳеч ким отга ҳам минолмади, қўлига қурол ҳам ола 
олмади. Шу тариқа кўз кўрмаган қирғин уруш бошланди. Ҳаммани бир чеккадан ўлдира 
бошлашди. Енгилмас қирғиз қабиласини бир ҳамла билан қириб ташлаш - душман режаси ана 
шундай эди. Ҳаммани бир бошдан қилич дамидан ўтказишди, токи бу ёвузликни эслаб ҳеч ким 
ёдга олмасин, қасоскор қолмасин, вақт эса ўтмиш изларини қумлар билан кўмиб юборсин. Туя 
кўрдингми - йўқ. 
Инсонни туғиш ва ўстириш қанчалар қийин, ўлдириш эса - ҳаммасидан осон. Баъзи 
бировлар ўзи қонига ботиб қиймаланиб ётишар, бировлар эса қилич ва найзадан қутулиб 
қолмоқ учун ўзини дарёга отар, Энасой тўлқинлари орасида чўкиб кетарди. Дарё ёқалаб 
жарликлару тикка кесиб тушган қирғоқлар бўйлаб бутун бир чақирим йўлда оловга қопланган 
қирғиз ўтовлари ловуллаб ёнарди. Ҳеч ким қочиб қутула олмади, ҳеч ким омон қолмади. 
Ҳаммаси ўлди-рилди ва куйдирилди. Ўлиб ётганларнинг жасадини қирғоқдан Энасойга 
улоқтирдилар. Душманлар: «Энди бу ерлар бизники! Энди бу ўрмонлар бизники! Энди бу 
моллар бизники!» - деб қувонишарди, 
Улар бой ўлжа билан қайтишар экан, ўрмондан икки бола - бир ўғил ва бир қизнинг қандай 
чиқиб келганини пайқашмади. Бу ўзбошимча ва шўх болалар ота-оналаридан яширинча 
эрталабоқ яқин ўрмонга қўлсават учун пўстлоқ шилгани кетишганди. Улар ўйнаб юришиб, 
ўрмоннинг анча ичкарисига кириб кетишганини сезмай қолишди. Жанг суронини эшитиб 
орқага отилган гўдаклар на отасини, на онасини, на акасини, на опасини тирик топа олдилар. 
Гўдаклар ота-онасидан ва элатидан жудо бўлиб қолди. Улар бўзлаб култепадан култепага 
чопишар, лекин биронта тирик жонни топиб бўлмасди. Бир зум ичида етим бўлиб қолишди. 
Ёруғ жаҳонда яккаю ёлғиз қолдилар. Узоқларда эса жанг тўзони кўкка уриларди, душманлар 
қонли кураш натижасида қўлга киритган мол ва қўйларини ҳайдаб кетишарди. 
Болалар туёкдар остидан кўтарилган чангни кўриб, ўша томонга югуришди. Улар қонхўр 
душман изидан йиғлаб, қичқириб чопишарди. Фақат боланинг қалбигина шундай содда дил 
бўлади. Жаллодлардан яшириниш ўрнига уларга етиб олишга шошилишарди. Ҳар нима бўлса 
ҳам ёлғиз қолишмаса, бу вайронадан, лаънати жойдан нари кетишса бас. Бир-бирининг қўлидан 
ушлаб олишган бола ва қизча кетаётганлар орқасидан қувиб жиндаккина кутишни, ўзлари 
билан бирга олиб кетишларини ёлвориб сўрашарди. Бироқ қий-чув ва туёқларнинг дупур-
дупури-ю, ҳайдовчиларнинг ҳайқириғида бу ожиз овозларни ким эшитарди. 
Болалар жон-жаҳди билан узоқ чопишди. Лекин барибир, етиб олишолмади. Кейин эса 
йиқилиб қолишди. Атрофга боқишга, қимирлашга қўрқишарди. Ҳаммаёқ ваҳимали эди, Шу 
зайлда бир-бирининг пинжига кириб кўзлари юмилганини билмай қолишди. 
Етимча етти кўча, деб бекорга айтмаганлар. Тун бехатар ўтди. Ҳайвон уларга тегмади, 
ўрмон маҳлуклари кўтариб кетмади. Улар уйғонишганда, тонг отганди. Қуёш нур сочиб
қушлар сайрарди. Болалар ўринларидан туриб яна мол ҳайдовчиларнинг изидан йўлга 
тушишди. 
Йўлма-йўл мева ва илдиз еб жон сақлашди. Йўл юра-юра учинчи куни бир тоғ тепасида 
тўхташди. Пастга қарашса - кенг, ям-яшил майсазорда катта тантана бўлаётибди. Бу ерда 
тикилган ўтовларнинг, гуриллаб ёнаётган гулханларнинг, гулхан атрофида ўтирган 
одамларнинг сон-саноғи йўқ. Қизлар ҳайинчак учиб қўшиқ айтишмоқда. Давра тортган одамлар 
ўртасида полвонлар худди бургутдай гир айланиб, бир-бирини итқитиб отишяпти. Душманлар 
ўзларининг ғалабасини нишонлашарди. 
Бола билан қиз яқин боришни ҳам, бормасликни ҳам билмай тоғ тепасида туришарди. Лекин 
гўшт қовурдоқ, нон, саримсоқнинг ёқимли ҳиди уфуриб турган гулхан атрофида пайдо бўлиб 
қолишни исташарди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling