Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
32
Ўразқулнинг авзойи бузилишига арзигулик сабаблар бор эди. Ёзни ялло қилиб ўтказди. Куз 
етиб келди, ёз билан бирга чўпонлар ва йилқибоқарлар даврасидаги меҳмондорчилик даврлари 
ҳам ўтиб кетди. Худди қўшикда айтилгандай: «Яйловдаги чечаклар очилиб бўлди, этагингни 
йиғиштириб қол...» 
Куз келди. Ўразқулга кўрсатйлган ҳурматлар учун, зиёфатлар учун, қарзлар учун, ваъдалар 
учун ҳисоблашадиган пайт келди. Бунинг устига мақтаниб катта кетганлари-чи: «Сенга нима 
керак? Хари бўладиган иккита қарағай ёғочми, фақат шуми? Шунинг нимасини гапириб 
ўтирибсан. Машина олиб келасан-да, олиб кетаверасан». 
Оғзидан гуллаб, ҳадялар олиб, ароқни ичаверди, мана энди бўғилиб, терга ботиб, ер юзидаги 
ҳамма нарсага лаънат ўқиб, тоғма-тоғ ёғоч судраб юрибди. Бу ёғочларнинг дахмаза бўлганини 
айтмайсизми? Умуман, бутун ҳаётида рўшнолик кўрмади. Бехосдан калласига лоп этиб бир 
фикр келди: «Ҳаммасига тупураман-да, бошим оққан томонга кетаман». Лекин у шу заҳотиёқ 
ҳеч қаёққа кетолмаслигини тушунди. Ҳеч кимга ҳеч қаерда кераклик жойи йўқ ва кўнгли 
тилаётгандек ҳаётни ҳеч қаердан излаб тополмайди. 
Бу ердан кетиб ёки ваъдангдан тониб кўр-чи! Уни ўз ошна-оғайнилари тутиб беришади. 
Одамлар ярамас бўлиб кетган. Ўтган йили ўзининг буғу авлоди қариндошига ҳадя қилинган 
қўзичоқ учун қарағай ёғоч ваъда қилганди, кузда эса қарағай учун юқорига чиққиси келмади. Бу 
айтмоққа осон, қани у ёққа бир чиқиб боқ, ёғочларни арралаб, юмалатиб кўр, кейин биласан 
қанақа эканлигини. Яна бунинг устига қарағайлар беш йил-ўн йиллик бўлса қани, уларни эплаб 
кўр-чи! Олтин берса ҳам бу ишга қўл ургинг келмайди! Аксинча, ўша кунлари Мўмин чолнинг 
тоби қочиб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди. Бир киши уддасидан чиқолмайди бундай ишни. Ҳа, 
бирон кимса умрида ёлғиз ўзи тоғдан ёғоч олиб тушишнинг уддасидан чиққан эмас. Йиқитишку 
мумкин, лекин йиқитган билан қарағайни пастга олиб тушиб бўлмайди... Нима бўлишини 
олдиндан билганда, Сейдаҳмадни ёнига олиб чиққан бўларди. Лекин Ўразқул тоққа тирмашиб 
чиқиб юришга эринди-да, биринчи дуч келган қарағай билан қариндошидан қутулиб қўя 
қолмоқчи бўлди. Лекин у унча-мунчасига кўнмади: унга ҳақиқий қарағай керак эмиш, вассалом. 
«Қўзичоқни олишни биласан, гапингнинг уддасидан чиқишни билмайсанми?» Ўразқул жаҳли 
чиқиб, ҳовлидан уни ҳайдаб чиқарди: олмайсанми - жўнаб қол. У йигит ҳам бўш келмади. Сан-
Тош ўрмончилик заповеднигининг қоровули Ўразқул Балажанов устидан дарҳол шикоят хати 
ёзиб, унга шундай тўғри ва нотўғри гапларни қўшдики, оқибат-натижада Ўразқулни 
«социалистик ўрмон кушандаси» сифатида отиш лозим эди. Кейин районнинг ва ўрмончилик 
министрлигининг турли хил текширув комиссиялари Ўразқулни узоқ вақт сарсон қилишди. 
Зўрға қутудди. Мана сенга қариндош! Яна: «Биз ҳаммамиз Шохдор она буғу болаларимишмиз. 
Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун!» эмиш. Ҳаммаси бекор гап, қачонки бир тийин 
учун бир-биримизнинг ёқамиздан олиб, турмага тиқишга тайёр бўлсак. Қанақасига буғу 
авлодидан бўлайлик, Буғу илгари вақтда бўлган, одамлар буғуга ишонишган. Нақадар бефаҳм 
ва содда бўлишган-а ўша замоннинг одамлари, кулгили! Энди эса ҳамма маданиятли, ҳамма 
саводли. Кимга кераги бор буни, бу эртакни ёш болаларга айтса бошқа гап. 
Шу воқеадан кейин Ўразқул бошқа ҳеч кимга, ҳеч қанақа танишга, ҳеч қандай қабиладошга, 
ҳатто Шохдор она буғунинг минг туққани бўлса ҳамки, биронта новдани, биронта чўпни 
бермасликка онт ичди. 
Яна ёз келди. Кўм-кўк тоғли яйловларда ўтовлар оқариб, ер-кўкни подаларнинг шовқин-
сурони тутиб, ариқларда ва дарёда сув тортилиб қолди. Қуёш порлаган, сархуш қимиз ҳиди 
келар, гул бўйи уфурарди. Очиқ ҳавода ўтовларнинг олдида, кўм-кўк майсалар устида, ошна-
оғайнилар даврасида ўтириб қимиз ичиб, қўзи гўштига тўйиб кайф қилишга нима етсин. Кейин 
эса бошни айлантириш учун бир стакан ароқни симириб, шундай кайфга келасанки, ўзингни гўё 
дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлагудек ёки бўлмаса анови тоғнинг бошини узиб 
олгудек ҳис қиласан... 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling