Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
30
унга ҳам осонмасди, чолнинг нафаси қисилиб қолганди. Унинг қўлида қарағай пишанг бўлиб, 
бу билан у йўл-йўлакай ёғочларни ўнглаб борарди. Ёғочлар гоҳ тўнкаларга, гоҳ тошларга ҳадеб 
қадалиб қолаверар, қияликка келганда эса нишабга кўндаланг бурилар ва пастга юмалаб 
кетгудай бўларди. Унда фалокатдан қочиб қутулиб бўпсан - нақ мажақлаб ўлдиради. 
Пишанг билан ёғочларни тўғрилаб бораётган кишига айниқса, хавфли, ҳар бало юз бериши 
мумкин. Қўрқувдан бир неча бор юганни ташлаб қочган Ўразқул ҳар сафар чол ўз ҳаётини хавф 
остига қўйиб, ёғочни қияликда тутиб, унинг от ёнига қайтишини ва югандан тутишини 
кутаётганини кўриб уялиб кетарди. Лекин ўз айбингни яширмоқ учун уни бировга тўнкамоқ 
керак деб бекорга айтишмаган-да. 
- Сен нима, мени нариги дунёга жўнатмоқчимисан? - Ўразқул қайнотасига қичқирди. 
Атрофда Ўразқулнинг овозини эшитадиган ва унга дакки берадиган ҳеч ким йўқ эди: 
кексаларга шундай муомала қилишни ким кўрган? Қайнотаси, буни мен атайлаб қилибманми, 
ахир ўзим ҳам ёғоч тагида қолиб кетишим мумкин-ку, худди у буни қасддан қилаётгандек, унга 
бунча қичқиришнинг нима кераги бор, деб қўрқа-писа пичирлади. 
Бу ҳол Ўразқулнинг яна баттар жаҳлини чиқарди. 
- Эҳ, сени қара-я! - ғазабланди у. - Сени босиб қолса, ахир сен ёшингни яшагансан. Сенга 
нима? Мен майиб бўлсам, қизинг кимга қолади, уни ким олади? Шайтоннинг қамчисидай бу 
бепушт кимга керак... 
- Тушуниб бўлмайдиган одамсан, ўғлим. Сенда одамларга ҳурмат деган нарса йўқ, - деди 
бунга жавобан Мўмин. 
Ўразқул ҳатто тўхтаб, чолга разм солди: 
- Бундай чоллар аллақачон ўчоқ олдида ёнбошлаб, ўзини оловга тоблаб ётибди. Сенга эса 
маош оқиб келиб турибди. Қаёқдан келяпти бу маош? Менинг шарофатим билан келяпти. Сенга 
яна қанақа ҳурмат керак? 
- Кел, қўй энди, айтдим-қўйдим-да, - мулойимлашди Мўмин. 
Шундай қилиб, улар юришда давом этди. Яна бир довон ошиб, қияликда тин олгани 
тўхташди. От бутунлай терга тушиб, кўпикка қопланди. 
Сон-саноқсиз зағчалар эса ҳамон тинчимас, чарх уриб айлангани-айланган. Гўё бутун кун 
бўйи чағиллашга қасд қилгандай зўр бериб чағилларди. 
- Қишнинг эрта тушишини сезяпти, - деди Мўмин оҳиста гапни бошқа ёққа буриб ва бу 
билан Ўразқулни жаҳлдан туширмоқчи бўлиб. - Учиб кетишнинг пайида бўляпти. Халақит 
берганни ёқтирмайди, - деб қўшиб қўйди, худди ақлсиз қушлар учун узр сўрагандек. 
- Ким уларга халақит беряпти? - кескин бурилиб қаради Ўразқул. Бирдан қизариб кетди. - 
Алланималар деб алжийсан, чол, - деди секин дўқ урган оҳангда. 
«Эҳ, - хаёлга келтирди у, - нимага ишора қиляп-ти! Бу нимаси, унинг зағчалари дастидан 
қарағайга тегмаслик, бир шохини ҳам синдирмаслик керак экан-да? Йўқ, бекор айтибсан? 
Ҳозирча бу ерга мен хўжайинман». У ғазаб билан уймалашаётган зағчалар галасига қаради: 
- Эҳ, пулемёт бўлгандами! - деди ва бурилиб уятсиз сўз билан сўкинди. 
Мўмин жим қолди. У куёвини сўкишини кўп эшитганди. 
«Яна айнияпти, - ич-ичидан ғам тортди чол. - Ичди - ҳайвонга айланади. Наҳорда бош 
оғриғига тортса ҳам - бир сўз қотма. Одамлар нега бундай бўлиб қолишар экан-а? - ўйга толди 
Мўмин. - Сен унга яхшилик қиласан, у сенга ёмонлик қайтаради. Уялмайди ҳам, уялишни 
хаёлига келтирмайди ҳам. Худди шундай бўлиши лозимдек. Ҳамиша ўзиникини тўғри деб 
билади. Фақат унга яхши бўлса бўлгани. Ҳамма унинг атрофида гирдикапалак бўлиши керак. 
Агар истамасанг мажбур қилади. Яхшиямки, мана бундай тоғда, ўрмонлар орасида ўтиради, 
унинг қўли остида битта, иккита одами бор. Каттароқ амалга минса борми? Худо кўрсатмасин... 
Бундайларни жойидан силжитиб ҳам бўлмайди. Ҳамиша ўз улушини чангаллаб қолади. Сен 
бунақалардан ҳеч жойга қочиб қутулолмайсан ҳам. Ҳамма жойда у сени кутиб туради, излаб 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling