Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
турарди. Унинг йирик-йирик кўзлари таънали ва ғамгин боқарди. У сутдек оқ, қорни 
бўталоқнинг юнгидек қўнғир юнг билан қопланган. Шохлари бўлса гўзаллик тимсоли: 
сербутоқ, гўё кузги дарахтнинг бир бўлак шохи. Елини эмизикли аёлнинг кўкрагидек топ-тоза 
ва силлиқ. 
- Кимсан? Нега одамга ўхшаб гапиряпсан? - сўради Чўтир Баймоқ кампир. 
- Мен она буғуман, - жавоб берди у. - Шунинг учун одамга ўхшаб гапирдимки, бўлмаса сен 
тушунмайсан, қулоқ ҳам солмайсан. 
- Нима истайсан, она буғу! 
- Қўйиб юбор болаларни, доноларнинг доноси. Сендан илтимос қиламан, уларни менга бер. 
- Нима қиласан уларни? 
- Одамлар менинг икки эгизимни, икки буғу боласини ўлдиришди. Мен ўзимга бола излаб 
юрибман. 
- Сен буларни боқмоқчимисан? 
- Ҳа, доноларнинг доно аёли. 
- Сен яхшилаб ўйнаб кўрдингми, она буғу? - масхараомуз кулди Чўтир Баймоқ кампир. - 
Булар ахир одам боласи-ку. Булар катта бўлишади, кейин сенинг болаларингни ўлдиришади. 
- Улар катта бўлишса, менинг болаларимни ўлдиришмайди, - жавоб қилди унга буғулар 
онаси. - Мен уларга она бўламан, улар эса менинг болаларим. Ахир улар ўз ака-укаларини 
ўлдиришадими? 
- Эҳ, нимасини айтасан, она буғу, сен одамларни билмайсан, - бош тебратди Чўтир Баймоқ 
кампир, - улар ўрмон ҳайвонларигагина эмас, ҳатто ўз-ўзларига ҳам раҳм-шафқат қилишмайди. 
Бу етимчаларни сенга берардим, шунда менинг сўзларим қанчалик ростлигига ўзинг гувоҳ 
бўлардинг, лекин одамлар барибир қўлингдан тортиб олиб бу болаларни ўлдиришади. Бунча 
ғамнинг сенга нима кераги бор? 
- Мен болаларни узоқ ўлкаларга олиб кетаман, у ердан болаларни ҳеч ким қидириб 
тополмайди. Болаларга раҳм қил, доноларнинг доноси, озод қил уларни. Мен уларга садоқатли 
она бўлайин. Елинларим тўлиб турибди. Сутим болаларни орзиқиб кутяпти. У болаларга 
интизор. 
- Ҳа, майли, шундай бўладиган бўлса, - деди охири Чўтир Баймоқ кампир ўйлаб туриб, 
- буларни тезроқ олиб жўна. Етимларни ўзингнинг узоқ юртингга олиб кет. Агар улар узоқ йўл 
юриб толиқиб ҳалок бўлса ёки дуч келган қароқчилар ўлдириб кетса, ёки бўлмаса бу одам 
болалари сенинг яхшилигингга ёмонлик билан жавоб қайтаришса - ўзингдан кўр. 
Она буғу Чўтир Баймоқ кампирга миннатдорчилик билдирди. Бола билан қизга эса: 
- Энди, мен сизларнинг оналарингман, сизлар эса менинг болаларимсизлар, - деди. - 
Сенларни узоқ юртга, қорли тоғ ва дарахтзорлар қўйнида жойлашган илиқ денгиз - Иссиқкўлга 
олиб кетаман. 
Бола ва қизча шодланиб, Шохдор она буғу ортидан чопқиллаб кетишди. Лекин аста-секин 
чарчаб, ҳолдан тойишди, йўл эса олис - дунёнинг бу четидан у четига чўзилган. Она буғу 
болаларни ўз сути билан боқиб, кечалари бағрига босиб иситмаганда улар ҳеч қаерга ҳам 
етишолмас эди. Улар узоқ юришди. Она юрт бўлмиш Энасой тобора ортга чекиниб борар
лекин янги ватан бўлмиш Иссиқкўлга ҳали жуда узоқ эди. Йўл юришди, йўл юришса ҳам мўл 
юришди. Ёзу қиш, кўкламу ёз ва куз, яна ёзу қиш, яна баҳору, яна ёз ва куз қалин ўрмонлардан, 
жазирама чўллардан, кўчма қум саҳролардан, баланд тоғлардан ва ҳайқириб оққан дарёлардан 
не машаққат билан ўтишди. Уларнинг изидан бўрилар галаси қувди, Шохдор она буғу эса 
болаларни устига миндириб ёвуз йиртқичлардан қутқариб кетди. Уларнинг изидан тушган 
отлиқ овчилар ўқ узиб, қичқиришарди: «Буғу одам боласини ўғирлаб кетяпти! Ушла! Тут!» ва 
кетма-кет ўқ узишарди. Шохдор она буғу болаларни опичиб, ғизиллаб учаётган ўқларга, 
чақирилмаган қутқарувчиларга етказмай борарди. У ўқдан кўра тезроқ чопар ва шивирларди: 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling