Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
Болалар чидаб туришолмади, тоғдан туша бошлашди. Тантана эгалари ҳайрон бўлишди, 
уларни тўда бўлиб ўраб олишди. 
- Кимсанлар? Қаёкдан? 
- Биз очмиз, - жавоб берди бола билан қизча, - бизга ейдиган бир нима берсангиз. 
Улар болаларнинг тилидан ким эканлигини дарров пайқаб қолишди. Бақириб-чақириб, 
шовқин солишди. Тутатилмаган душман оиласининг омон қолган аъзоларини ҳозир ўлдириш 
керакми ёки хоннинг олдига олиб бориш керакми? - деб баҳсга тушиб кетишди. Улар 
баҳслашиб турганда раҳмдилгина бир аёл болаларга жиндек пишган от гўшти узатди. 
Болаларни хон ҳузурига судраб боришар экан, улар қўлларидаги овқатни ютоқиб еяверишди. 
Уларни остонада ойболта ушлаб турган ясовуллар хоннинг баланд қизил ўтовига олиб келишди. 
Бутун қароргоҳ бўйлаб эса аллақаёқдан пайдо бўлиб қолган қирғиз зотлари ҳақидаги ташвишли 
хабар тарқалди. Бу нимадан дарак бериши мумкин? Ҳамма ўз ўйини ва тантанани тарк этиб, ур-
тўполон билан хоннинг ўтови томон чопиб кетди. Бу пайт хон машҳур лашкарлари билан 
қордай оппоқ намат тўрида савлат тўкиб ўтирарди. У асал қўшилган қимизни симириб, мақтов 
қўшиқларини сел бўлиб тинглаб ўтирарди. Хон одамлар нима учун тўпланишганини билгач, 
ғазабдан қутуриб кетди: «Мени безовта қилишга қандай журъат этдиларинг? Биз ахир қирғиз 
зотини бутунлай қириб ташламаган эдикми? Мен сенларни Энасойнинг абадий ҳукмрони қилиб 
қўймадимми? Намунча ўпкаларингни қўлтиқлаб югуриб келмасаларинг, қўрқоқлар? Қаранглар, 
олдиларингда ким турибди! Эй, чўтир юзли Баймоқ кампир, - қичқирди хон. У оломон орасидан 
ажралиб чиққанда эса унга деди: 
- Мана буларни ўрмонга обориб шундай қилгинки, шу билан қирғиз зоти тугасин, хаёлда 
ҳам қолмасин, номи абадий ўчсин. Бошла, Чўтир Баймоқ кампир, айтганимни дарҳол бажо 
келтир...» 
Чўтир Баймоқ кампир жимгина итоат қилиб, бола билан қизни қўлидан ушлади-да, олиб 
кетди. Улар ўрмон оралаб узоқ юргач, Энасой қирғоғидаги баланд жарликка етиб келишди. 
Чўтир Баймоқ кампир болаларни шу ерда тўхтатиб, уларни жар ёқасига олиб желди. Сўнг, 
уларни жарликка итариб юбориш олдидан шундай деди: 
- О, муаззам Энасой дарёси! Сенинг қаърингга тоғни қулатса, у бир харсангдай жо бўлади. 
Агар юз йиллик қарағайни ташласа, уни чўпдай оқизиб кетасан. Кел энди, икки қум заррасини - 
икки инсон боласини ўз бағрингга олгин. Уларга ер юзида жой йўқ. Сенга мен айтиб ўтиришим 
керакми, Энасой? Агар юлдузлар одамга айланиб қолса борми, осмон уларга торлик қилиб 
қолади. Агар балиқлар одамга айланиб қолса борми, уларга дарё ва денгизлар торлик қилиб 
қолади. Сенга мен айтиб ўтиришим керакми, Энасой? Ол, бу болаларни, улоқтириб кет. Қўй, 
улар бу манфур дунёмизни гўдакликда, тоза қалб билан, болалик ҳаёси билан, ёвуз ният ва ёвуз 
ишлар билан ўз номига иснод келтиришга улгурмасданоқ тарк этишсин, токи инсон азоб-
уқубатини кўриш ва бошқаларнинг ҳам ғам-аламига сабабчи бўлиш уларга насиб қилмасин. Ол 
буларни, ола қол буларни, қудратли Энасой... 
Болалар зор қақшаб, ҳўнграб йиғларди. Тик қирғокдан пастга қараш қанчалик даҳшатли 
эканлигини кўриб турган болаларнинг қулоғига кампирнинг сўзи кирмасди. Пастда эса 
қутурган тўлқинлар сапчийди. 
- Қучоқлашинглар, болалар, охирги марта хайрлашиб олинглар, - деди Чўтир Баймоқ 
кампир. Ўзи эса уларни жарга ирғитиш қулай бўлсин учун енгларини шимарди. Кейин шундай 
деди: 
- Энди мени кечиринглар, болалар. Пешанангизга ёзгани шу экан. Бу ишимни ҳозир ўз 
ихтиёрим билан қилмаётган бўлсам ҳам, лекин сизларнинг бахтингизга... 
У гапини тугатмаган ҳам эдики, ёнгинасидан бир овоз келди: 
- Тўхта, доно, оқила кампир, гуноҳсиз болаларни жувонмарг қилма. 
Чўтир Баймоқ кампир қайрилиб қаради-ю, ҳайратда қолди: қаршисида ғаройиб она буғу 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling