Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
«Маҳкамроқ ушланглар, болаларим, босқинчилар!» 
Охири Шохдор она буғу ўз болаларини Иссиқкўлга етказиб келди. Улар тоғ тепасида туриб, 
ҳайратланишарди. Чор атроф қорли тоғлар билан қопланган, тоғлар ўртасида кўм-кўк ўрмон, 
кўз илғаган ҳамма жойда денгиз чайқалиб шовуллаб турарди. Кўм-кўк сув юзида оппоқ 
тўлқинлар югурар, шамол уларни узоқлардан ҳайдаб келиб, яна йироқларга ҳайдаб кетарди. 
Иссиқкўл қайдан бошланиб, қайда тугайди - билиб бўлмасди. Бир чеккасида қуёш бош кўтарса, 
иккинчисида ҳали тун пардасини йиғиштиролмасди. Ис-сиқкўлнинг чор атрофини қанча тоғ 
қуршаб олган - санаб бўлмасди, у тоғлар ортида яна шунга ўхшаш қанчадан-қанча қорли тоғлар 
бўй чўзиб турибди. 
- Мана шу янги ватанингиз бўлади, - деди Шохдор она буғу. - Мана шу ерда яшайсизлар, ер 
ҳайдайсизлар, балиқ тутасизлар, молу ҳол қиласизлар. Минг йиллар тинч-тотув яшанглар. Ҳа, 
сизларнинг авлодингиз яшайди, кўпаяди. Сизлар келтирган тилни авлодлар унутишмайди. 
Уларга ўз она тилларида сўзлаш ва куйлаш ёқимли бўлади. Инсонларга қандай яшаш лозим 
бўлса шундай яшанглар. Мен эса сизлар ва сизларнинг болаларингизнинг болалари билан 
ҳамиша бирга бўлай... 
Мана хнундай қилиб, бола ва қизча қирғиз авлодининг аждодлари сифатида мангу 
жаннатмакон Иссиқкўлда ўзларига янги макон топдилар. 
Вақт тез ўтиб бораверди. Бола бақувват йигит бўлди, қиз бўйга етди. Шунда улар қовушиб, 
эр-хотин бўлдилар. Шохдор она буғу эса Иссиқкўлни тарк этмасдан, яқин ўртадаги ўрмонда 
яшай бошлади. 
Бир кун тонг маҳали Иссиқкўл қўққисдан нотинчланиб, шовуллай бошлади. Қизни тўлғоқ 
тутиб, азобланмокда эди. Эр эса чўчиб кетди. Қоя устига чопиб чиқди-да, овозининг борича 
чақира бошлади: 
- Қаердасан, Шохдор она буғу? Иссиқкўл қандай шовқин соляпти, эшитяпсанми? Қизинг 
туғяпти. Тезроқ кел, Шохдор она буғу, бизга ёрдам қил... 
Шунда узокдан худди карвонларнинг қўнғироғидай жарангдор товуш эшитилди. Бу товуш 
тобора яқинлашиб келаверди. Шохдор она буғу етиб келди. 
У шохларида бешик келтирди. Бешик оппоқ қайиндан ясалган бўлиб, бандида кумуш 
қўнғироқча жаранглаб турарди. Бу қўнғироқ Иссиқкўл бешикларида ҳозиргача ҳам янграб 
турибди. Оналар бешикларни тебратар, кумуш қўнғироқ жаранглар, гўё Шоҳдор она буғу 
узоклардан чопиб, шошиб, шохларида қайин бешик кўтариб келаётгандай туюлади... 
Шохдор она буғу етиб келди-ю, шу пайт қизнинг ҳам кўзи ёриди. 
- Бу бешик сизларнинг тўнғичларингиз учун, - деди Шохдор она буғу. - Ҳали кўп фарзанд 
кўрасизлар. Етти ўғил, етти қиз! 
Ота-она хурсанд бўлишди. Тўнғич фарзандларини Шохдор она буғу шарафига - Буғубой деб 
аташди. Буғубой ўсиб-улғайди, қипчоқлар авлодидан бўлган гўзал қизга уйланди, шу билан 
Буғубой авлоди - Шохдор она буғу авлоди кўпая бошлади. Буғубой авлодлари Иссиқкўлда кўп 
ва қудратли бўлиб қолди. Бу авлод Шохдор она буғуни муқаддас деб билишарди. Буғубой 
авлодларининг ўтовида эшик тепасига буғу шохи осиб қўйилар, бу эса узоқ-узоқлардан ҳам 
ўтовнинг Буғубойлар авлодига мансуб эканлигидан дарак бериб турарди. Босқинчи 
душманларни даф этганда ёки пойга мусобақаларида Буғубой авлодларини «Буғу»! деган битта 
лақабнинг ўзиданоқ англаб олишар, улар эса ҳар доим ғолиб чиқишарди. Ўша кезлар Иссиқкўл 
ўрмонларида оппоқ шохдор буғулар бўларди, гўзалликда ҳатто кўкдаги юлдузлар ҳам уларга 
рашк қиларди. Улар шохдор она буғунинг болалари эди. Уларга ҳеч ким тегмасди, ҳеч ким 
ҳуркитмас эди. Буғубой авлодлари буғуга дуч келган жойда отдан тушиб, унга йўл берарди. 
Ошиқлар суйган қизларини сулувликда гўзал оқ буғуга қиёс қилишарди... 
Буғубой авлодининг ошиб-тошиб кетган машҳур бир бойи то ўлгунига қадар шу одат 
сақланиб қолди. Унинг минг-минглаб қўйлари, минг-минглаб йилқилари бўлиб, молларига 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling