Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
ўрмон дарахтлар учун жуда ваҳимали, ахир. Улар ёлғиз, бир сўз айтадиган жонзоти ҳам йўқ. 
Совукда яланғоч дарахтлар музлайди, уларга бош суқадиган жой қайда. Мен эса ўрмонга бориб, 
уларга айтарлик ваҳимали бўлмаслик учун ҳар бир дарахтнинг танасига қўлим билан уриб-уриб 
қўярдим, Кўклам кўкармай қоладиган дарахтлар - бу ўша, қўрқинчдан қотиб қолган дарахтлар 
бўлса керак. Кейин биз бу қуриб қолган дарахтларни ўтинга кесамиз. 
Бобом менга эртак айтаётганда мен мана шуларнинг ҳаммаси ҳақида ўйлайман. У узоқ 
ҳикоя қилади. Улар ҳар хил - кулгилилари ҳам бор, айниқса, очкўз бўри шўри қуриб ютиб 
юборган Чипалак отли жимжилоқдай бола ҳақидагиси кулгили. Йўқ, аввал уни туя ютиб 
юборади. Чипалак барг-хазонларнинг остида ухлаб қолади, туя эса шу атрофда тентираб юрган 
бўлади, «ҳап» эткизиб барг-маргларга қўшиб ютиб юборади. Шунинг учун ҳам айтишади-да: 
туя нима ютганини билмайди деб. Чипалак чинқириб, одамларни ёрдамга чақиради. Кексалар 
ўзларининг Чипалакларига ёрдам бериш учун туяни сўйишга мажбур бўлишади. Бўри билан 
ҳам шунга ўхшаган воқеа содир бўлади. У ҳам ўзининг овсарлиги туфайли Чипалакни ютиб 
юборади. Охирида бўзлаб йиғлайди. Бўри Чипалакка дуч келиб қолади. «Оёғим остида 
ўралашган қанақа пашша? Сени бир ямлаб ютиб юбораман». Чипалак эса дейди: 
- Тега кўрма менга, бўри, акс ҳолда, кучукка айлантириб қўяман. 
- Ҳа-ҳа, - хахолайди бўри, - бўрининг кучук бўлиб қолганини ким кўрибди. Шу дағаллигинг 
учун мен сени ейман. Шундай дебди-да, уни ютиб юборибди. Ютибди-ю, эсидан ҳам чиқариб 
юборибди. Лекин шу кундан бошлаб бўрилик ризқ-рўзидан айрилибди. Бўри писиб қўйларга 
энди етдим деганда, Чипалак унинг қорнида туриб қичқираркан: «Эй, чўпонлар, ухламанглар! 
Бу мен, қўнғир бўриман, қўйларингни бўғизлагани пусиб келяпман!» Бўри нима қиларини 
билмайди. Ўзининг биқинини тишлайди, ерга думалайди. Чипалак эса ҳеч жим бўлмабди. «Эй, 
чўпонлар, чопинглар бу ёққа, уринглар мени, дўппосланглар». Чўпонлар таёқ кўтариб бўрига 
ташланишибди, бўри қочибди. Чўпонлар ҳайратга тушиб қувишармиш. Бўри ақлдан озибди, ўзи 
қочади-да, тағин ўзи қичқиради, деб ҳайрон бўлишармиш. Бўри эса қичқирармиш: «Мени қувиб 
етинглар, оғалар, уринглар, раҳмингиз келмасин!» Чўпонлар кулгидан йиқилиб қолишармиш, 
бўри эса аранг қочиб қутилармиш, Лекин бу билан унинг ҳоли енгиллашмабди. Қаёққа тумшуқ 
суқмасин, Чипалак унга панд бераверибди. Ҳамма жойда уни қувишаверибди, ҳамма жойда 
ундан кулишаверибди. Бўри очликдан озиб кетибди, териси билан суягигина қолибди. 
Тишларини шақирлатиб улибди: «Бу қанақа жазо бўлди менга? Нега мен ўз бошимга ўзим 
балони сотиб олдим? Қариганда жинни бўлдим, эсимни еб қўйдим». Чипалак эса унинг 
қулоғига шивирлабди: «Тошматга чоп, унинг қўйлари семиз! Бойматга чоп, унинг итлари кар. 
Эрматга чоп, унинг чўпонлари ухлаб ётибди». Бўри эса ўтириб олиб ҳиқиллармиш: «Ҳеч қаёққа 
бормайман, яхшиси, битта-яримтага кучук бўлиб ёлланаман...» 
Кулгили эртак-а, дада, тўғрими? Бобомнинг бошқа эртаклари ҳам бор - мунгли, даҳшатли, 
қайғули. Лекин менинг энг севимли эртагим Шохдор она буғу ҳақидаги эртак. Бобом, 
Иссиқкўлда яшаган ҳар бир киши бу эртакни билиши керак, дейди. Билмаслик гуноҳ. Балки, сиз 
биларсиз буни, дада? Бобомнинг айтишича, бунинг ҳаммаси рост, бўлган иш, дейди. 
Қачонлардир шундай бўлган экан. Биз ҳаммамиз Шохдор она буғунинг болалари эканмиз. Мен 
ҳам, сиз ҳам, бошқалар ҳам... 
Қишда биз мана шундай яшаймиз. Қиш узоқ чўзилади. Бобомнинг эртаклари бўлмаса, 
қишда мен жуда зерикиб қолардим. 
Баҳорда биз томонлар яхши бўлади. Кунлар исиб кетгач, яна тоққа чўпонлар келишади. 
Ўшанда биз тоғда яна кўпайишиб қоламиз. Фақат дарёнинг у томонида - биздан нарида ҳеч ким 
йўқ. У ёқда фақат ўрмон ва ўрмондаги нарсалар бор, холос. У ёққа ҳеч ким оёқ босмасин, ҳеч 
ким биронта новдага тегмасин, деб биз қоровулхонада яшаймизда. Биз томонга ҳатто олимлар 
келишганди. Шим кийган иккита аёл, чол ва бир ёшгина йигит. Бу йигит уларнинг шогирди. 
Роса бир ой яшашди. Ўт, япроқ ва новда йиғишди. Улар айтишдики, бизнинг Сан-Тошдагига 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling