Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
ичарди. Сув муздек эди. Қуёш эса тепадан тобора ёқимли қизитарди. Таш-наликни қондириб, 
буғулар офтобдан ҳузур қиларди. Йўлда шох-бутоқлардан тўкилган қуюқ шабнам елкаларида 
қурирди. Буғулар елкасида енгил ҳовур кўтарилади. Осойишта ва сахий эди шу кун эртаси. 
Одамлар эса шунда ҳам буғуларни сезишмади. Улардан бири машинага қайтди, бошқалари 
эса қирғоқда қолишди. Буғулар қулоқларини қимирлатиб, аҳён-аҳён уларгача етиб келган 
овозларни ҳушёр тинглаб турди ва қирғоқнинг у юзида прицепли автомашина пайдо бўлганида 
этлари жунжикиб, қотиб қолишди. Машина гувиллаб ҳайқирарди. Буғулар безовталаниб 
кетишга чоғланди. Лекин машина бирдан тўхтаб қолди, гувуллаш ҳам босилди. Жониворлар 
секинлади. Ҳарҳолда улар секин-секин жойларидан қўзғалаверди - одамлар нариги қирғоқда 
бақиришиб гаплашишар ва шошилинч равишда ҳаракат қилишарди. 
Буғулар майда тошлоқдаги сўқмоқчадан секингина жўнашди, уларнинг елкалари, шохлари 
ва ҳаракатлари ҳам буталар орасидан кўриниб турарди. Одамлар шунда ҳам уларни 
пайқашмади. Фақатгина буғулар очиқ ялангликдаги сел ювиб кетган қуруқ қумни кесиб 
ўтаётганида, бинафша ранг қум устида, офтобнинг равшан нурида, одамлар уларни кўриб турли 
ҳолатда оғиз очганча анграйиб қолишди. 
- Қара, қара, нима у! - биринчи бўлиб қичқирди Сейдаҳмад. - Буғулар! Қаёқдан келиб қолди 
бу ерга? 
- Нега қичқирасан, нега тўполон кўтарасан? Қанақасига сенга буғу бўлади, кийикку улар. 
Биз уларни кеча ҳам кўрган эдик, - бепарво гапирди Ўразқул. - Қаёқдан келди эмиш. Келдида, 
келадиган бўлиб қолди. 
- Бай, бай, бай! - завқланиб кетди Кўкатой ва завқидан томоғини бўғиб турган кўйлак 
ёқасининг тугмаларинй бўшатди. - Силлиқлигини қаранг-а, - деди у мафтун бўлиб, - 
семирибди... 
- Урғочисини қаранг, қанақа! Қадам ташлашини кўринг, - деди шофёр кўзларини 
чақчайтириб. - Воҳ худо, икки ёшли урғочи боласи. Биринчи марта кўришим. 
- Эркаги-чи! Шохларини кўр! Қандай кўтариб юрганикин? Улар ҳеч нимадан 
қўрқишмайди. Қаёкдан келиб қолди булар, Ўразқул? - Тўнғиз кўзларини чақнатиб, нафс 
балосида суриштиришга тушди Кўка-той. 
- Ўрмондан чоғи, - жавоб қилди Ўразқул виқор билан, эгалик обрўсини ҳис қилган ҳолда. - 
Довоннинг орқасидан келган, нариги томондан. Чўчимайди. Чунки ҳуркитилмаган. 
- Эҳ, милтиқ бўлгандами ҳозир! - оғзига келганини гапирди Сейдаҳмад. - Ўн пуд гўшт 
қиларми-ди, а? 
Шу дамгача қўрқиб-писиб бир чеккада турган Мўминнинг сабри чидамади: 
- Нима деяпсан, Сейдаҳмад. Уларни овлаш тақиқланган, - деди секингина. 
Ўразқул қош-қовоғини уйиб, чолга кўз қирини ташлаб қўйди. «Менинг олдимда овозингни 
чиқаряпсан-ми!» - нафрат билан хаёлдан ўтказди у. Уни сўккиси ва бир уриб ўлдириб қўя 
қолгиси келди, лекин ўзини тийди. Ҳарҳолда бегона одамлар бор. 
- Бефойда ўргатишнинг керагй йўқ, - жахд билан сўз қотди у Мўминга қарамай. - Улар 
яшайдиган жойда овлаш тақиқланган. Бизда эса улар яшамайди. Биз бўлсак улар учун жавоб 
бермаймиз. Тушунарли-ми? - У ўзини йўқотиб қўйган чолга важоҳат билан қаради. 
- Тушунарли, - итоаткорона жавоб қилди Мўмин ва бош эгганча четга чикди. Кампир яна 
яширинча унинг қўлига туртди. 
- Жим бўлсанг-чи, - таъна билан шивирлади у. Ҳамма қандайдир хижолатда қолгандай ерга 
қараб турарди. 
Яна сўқмоқ орқали жўнаб кетаётган жониворлар орқасидан кузатишга тушишди. Буғулар 
қояга кетма-кет кўтарилиб борарди. Олдинда қўнғир эркак буғу ўзининг қудратли шохларини 
мағрур тутиб борар, унинг орқасидан шохсиз буғуча ва бу намойишга эргашиб Шохдор она 
буғу борарди. Қирдан силжиб тутпган тупроқнинг тиниқ қўйнида буғулар равшан ва латиф 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling