Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
56
пичан ортилган машиналарни юқорига ғилдиратиб чиқарарди. Бола бутун куч-қуввати билан 
унга ёрдамлашарди. Иссиқ терга ботиб кетди. Бир пайт беда ғарами болалар бешигига айланиб 
қолди. Шохдор она буғу болага: «Тезроқ югурайлик, бешикни Бекей хола билан Ўразқул 
амакига элтиб берайлик», - дерди. Улар югура бошладилар. Бола орқада қолиб кетди. Бироқ 
олдинда - қоронғиликда бешик қўнғироқчаси тинимсиз жарангларди. Бола унинг оҳанрабо 
жаранги сари чопиб борарди. 
У айвонда оёқ шарпаси эшитилиб, эшик очилганда уйғонди. Мўмин бобо ва кампир бир оз 
тинчлангандек бўлиб қайтиб киришди. Чет кишиларнинг қоровулхонага келиши, афтидан, 
Ўразқул билан Бекей холанинг тинчланишига мажбур этди. Балки Ўразқул маст-аластликдан 
чарчаб охири ухлаб қолгандир. Ҳовлида шовқин-сурон, сўкиш овозлари эшитилмасди. 
Ярим тунга бориб тоғ тепасида ой кўринди. У энг баланд музли чўққилар тепасида хирагина 
гардиш ясаб муаллақ турарди. Абадий музликлар билан қопланган тоғ тун қоронғисида нотекис 
қирралари билан ғамгин юксалиб турарди. Атрофида эса пастки тоғ тизмалари, қоялар, қоп-
қора ва жимжит ўрмонзор осойишталик сақлаб турарди. Энг қуйида эса тошдан-тошга урилиб, 
шовуллаганча дарё оқарди. 
Деразадан ойнинг нурсиз шуъласи қия тушиб турарди. У болага халал бераётганди. Бола 
ағдарилиб, кўзини қисиб одди. Бувисидан пардани тушириб қўйишни сўрамоқчи бўдди. Лекин 
айтгиси келмади: бувисининг бобосидан жаҳли чиқиб турган эди. 
- Аҳмоқ, - пичирлади у тўшакка кираркан. - Одамлар билан яшашни билмаганингдан сўнг 
жим турсанг бўлмайдими. Бошқаларни тингласанг бўларди. Сен унинг қўлидасан-ку. Майда 
пул бўлса ҳамки, маош ўшандан оқиб келиб турибди-ку! Яна ҳар бир ой-да. Моянасиз - сен 
кимсан? Қариб қуйилмаган чол... 
Чол жавоб бермади. Буви жим бўлиб қолди. Кейин кутилмаганда баланд овозда деди: 
- Агар кишини ойликдан маҳрум қилишса, у одам эмас, ҳеч ким эмас. 
Чол яна ҳеч нима демади. 
Бола эса ухлай олмасди. Боши оғрир, ўйлари чалкашиб кетганди. Мактаб ҳақида ўйлаб 
ташвишланарди. У ҳали бирон кун ҳам ўқишни қолдирмаган эди, энди эртага мактабига - 
Жилисойга боролмаса қандай бўлишини тасаввур қила олмасди. Бола, борди-ю, Ўразқул ишдан 
бобосини ҳайдаб юборса, у ҳолда бувиси тинчлик бермаслиги ҳақида ўйларди. Унда уларнинг 
аҳволи нима кечади? 
Одамлар нега шундай яшашади? Нега бировлар қаҳр-ғазабли, бировлар мўмин-мулойим! 
Нега бахтли ва бахтсизлар бор? Нега шундайлар борки, улардан ҳамма чўчийди, яна шундайлар 
борки, улардан ҳеч ким ҳайиқмайди. Нега бировларнинг бола-чақаси бор, бировларда йўқ? Нега 
айрим кишилар бошқаларга маош бермасликка ҳадди сиғади? Эҳтимол, энг катта мояна 
олувчилар энг яхши кишилардир. Мана, бобоси оз олади, шунинг учун уни ҳамма ранжитади. 
Э, бобога ҳам кўпроқ мояна беришлари учун нима қилиш керак экан-а? Балки ўшанда Ўразқул 
чолни ҳурмат қила бошлармиди. 
Бу ўй-хаёллардан боланинг боши баттар сирқираб оғриди. У яна кечга яқин дарё соҳилида 
кўрган буғуларни эслади. Тунда уларнинг ҳоли не кечдийкин? Улар нуқул совуқда, тоғ-
тошларда, қоп-қоронғи ўрмонларда яшайди. Бу ниҳоятда қўрқинчли-ку. Бўрилар ҳужум қилиб 
қолса нима бўлади? Бекей холага сеҳрли бешикни шохида ким олиб келади кейин? 
У ташвиш аралаш уйқуга кетди ва ухлаётиб Шохдор она буғудан Ўразқул ва Бекей холага 
қайиндан ясалган бешик олиб келишни ёлвориб сўради: «Улар ҳам фарзанд кўришсин, улар ҳам 
фарзанд кўришсин», деб илтижо қилди. У узокдан бешик қўнғироқчасининг овозини эшитди. 
Шохдор она буғу шохида сеҳрли бешикни кўтариб олганча шошиб келарди... 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling