Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
Синглим бизникига кел, сен болага яхши қарайсан, дейди. Қўйсанг-чи, дейман, бўлди, энди 
ўзимникини кўтариб юраман... 
Улар шу зайлда турли-туман нарсалар тўғрисида гапиришиб боришди. Бола Қулибекнинг 
бақувват елкасида роҳат қилиб хотиржамгина борарди. 
«Менинг ҳам шундай акам бўлсайди, - орзу қиларди бола, - ҳеч кимдан қўрқмасдим. 
Ўразқул Қулибекнинг олдида бобомга бақириб ёки қўл теккизиб кўрсин-чи. У Ўразқулни 
дарҳол тинчитиб қўйган бўларди». 
Пичан ортилган машиналар йўл айрилишидан икки километр юқорида турарди. Қор билан 
қопланган бу машиналар даладаги қишки ғарамларга ўхшаб кўринарди. Афтидан, уларни ҳеч 
ким, ҳеч қаерга қўзғата олмайдигандек. 
Мана, гулханни ҳам ёқишди. Сувни иситишди. Моторни ўт олдирувчи ручка билан 
айлантира бошладилар, моторга жон кирди, аксириб ишлаб кетди. Шундан кейин иш тезлашиб 
кетди. Навбатдаги ҳар бир машина шатакка олиб юрғизилди. Ўт олиб қиздирилган машина 
колонна ортидан бориб тизила бошлади. 
Қамма юк машиналари юргизилгач, қўшалоқ шатакка олинганча кечаси хандаққа тушиб 
кетган машинани тортиб чиқаришди. Бор одамларнинг ҳаммаси уни йўлга чиқариб олиш учун 
кўмаклашди. Бола ҳам ёрдамлашди. У кимнидир: «Сен нега оёқ остида ивирсиб юрибсан, қани 
қочиб қолчи, бу ердан», дейишини кутиб, хавфсираб турди. Лекин ҳеч ким бундай демади, уни 
ҳеч ким қувламади. Балки Қулибек унга ёрдам беришга рухсат этгани учун шундай бўлгандир. 
У бу ерда ҳаммадан кучлиси, уни ҳамма ҳурмат қилади. 
Шофёрлар яна бир бор хайрлашишди. Машиналар қўзғалди. Дастлаб аста-секинлик билан, 
кейин тезлашиб кетди. Қорга бурканган тоғлар орасидаги йўлдан улар карвон бўлиб, тизилишиб 
борарди. Шохдор она буғу фарзандларининг фарзандлари кетишди. Улар олдиларида, йўлда 
кўринмасдан Шохдор она буғу чопиб бораётганини билишмасди. Боланинг тасаввурида худди 
шундай эди. У шиддат билан узун-узун сакраб, колоннани олға бошлаб борарди. Уларни оғир 
йўлдан фалокат ва бахтсизликлардан қўриқларди. Х,ар қандай қулашлардан, ҳар қандай 
кўчмалардан, бўрон-у туманлардан ва қирғиз халқи ўзининг кўчманчилик ҳаётида узоқ асрлар 
мобайнида бошидан кечириб келган ҳар қандай бошқа фалокатлардан қўриқларди. Мўмин бобо 
эрта тонгда қора тўқлини олиб келиб унга қурбон қилганида Шохдор она буғудан шуларни 
сўрамаганмиди, ахир? 
Кетишди. Бола ҳам хаёлан улар билан бирга кетди. У кабинада Қулибек билан ёнма-ён 
ўтириб борарди. «Қулибек ака, - деди бола, - олдинда Шохдор она буғу югуриб боряпти». - 
«Йўғ-е?» «Ростим. Ана у!» 
- Нимани ўйлаб қоддинг, нега серрайиб турибсан? - Мўмин бобо уни ўзига келишга мажбур 
эт-ди. - Мингаш, уйга кетиш керак. - У отдан энгашиб, болага чўзилди ва уни эгарга кўтариб 
олди. - Совқотдингми? - деди чол ва пўстини билан набирасини яхшироқ ўраб қўйди. 
Бола ўша кезларда мактабга қатнамасди. 
Энди эса оғир уйқудан аста-секин уйғониб, ташвиш тортиб ўйларди: «Эртага мактабга 
қандай бораман? Ахир менинг тобим қочди-ку, мазам йўқ...» Кейин у унутди. Гўё унга 
муаллима доскага ёзган: «От. Ота. Тақа» сўзларини ўз дафтарига кўчириб ёзгандай туюлди. 
«От. Ота. Тақа. От. Ота. Тақа». Биринчи синф ўқувчиси шу сўзларни ёзиб бутун бир дафтарни 
тўлдирди. У ниҳоят чарчади, кўзлари жимирлашиб, жуда ҳам исиб кетди. Устини очиб ташлади 
ва усти очиқ ҳодда ётиб совқотди, яна кўз ўнгида турли нарсалар намоён бўлди. Гоҳ у балиқ 
бўлиб муздек сувда сузарди. Оқ кема сари борарди. Лекин унга ҳеч етолмасди. Гоҳо қор 
бўронига дуч келарди. Тоғ йўлининг тикка тепалигига келиб пичан ортган автомашиналар 
изғиринли қор қуюнида таққа тўхтаб қоларди. Машиналар худди одам инграгани сингари 
инграшарди. Лекин улар жойидан қўзғалишмасди. Парраклар ҳаддан ташқари тезлик билан 
айланаверганидан лахча чўғдек бўлиб кетган эди. Шохдор она буғу шохларини кузовга тираб, 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling