Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
жуда истарди. Майли, улар шу ерда яшайверсинлар. Улар билан вақт ўтказиш қандай яхши. 
Қизиқарли. Бобоси, афтидан, ҳаммасини таниркан. Ўзларинигина эмас, оталари ва оналарини 
ҳам биларкан. 
- Мана, кўрдингми, - бобо набирасига ҳатто бир оз ғурурлангандек деди, - ўз акаларингни, 
Буғубой авлодларини кўрдинг. Уларнинг кимлигини билиб оласан. Қара, қандай улар! Эй, 
ҳозирги йигитлар бўйчан бўлиб ўсишяпти-да. Худойим сизларни ўз паноҳида асрасин. Қирқ 
иккинчи йили қишда бизни Магнитогорскка қурилишга олиб келишгани эсимда... 
Бобо набирасига яхши таниш бўлган тарихни ҳикоя қилишга тутиниб, уларни 
мамлакатнинг турли бурчакларидан чақирилган меҳнат армиясини бўйга қараб узайиб кетган 
сафга тортишганида қирғизларнинг деярли ҳаммаси паст бўйли бўлганлиги ва сафнинг охирига 
тушиб қолганлиги ҳақида сўзлаб берди. Йўқлама ўқиб бўлинганидан сўнг папирос чекишга 
рухсат берилди. Сарғишдан келган давангирдек бир йигит келиб, баланд овозда: 
- Булар қаердан? Манжурларми ё? - деди. Уларнинг орасида кекса ўқитувчи ҳам бор эди. У 
шундай жавоб берди: 
- Биз қирғизлармиз. Биз бу ердан унча узоқ бўлмаган жойда манжурлар билан жанг 
қилганимизда Магнитогорскдан ном-нишон ҳам йўқ эди. Бўйимиз эса худди сеникидек эди. 
Урушни тамомлаганимиздан сўнг яна ўсамиз... 
Бобо ўша ўтмиш воқеани эсга олди. Жилмайиб, қониқиш билан яна бир бор ўзининг тунги 
меҳмонла-рига кўз ташлади. 
- Ўша ўқитувчи тўғри айтган экан. Шаҳарда бўлганимда ёки кўчада келаётиб назар 
ташлайман: ҳозирги авлод илгаригисига ўхшамай, бўйчан ва кўркам бўлиб етишмокда. 
Тушунган йигитлар секин кулиб қўйишди - чол чақчақлашишни яхши кўради. 
- Ҳа, бўйчанмиз, бўйчан, - деди улардан бири. - Машинани бўлса пастликка ағдариб 
юбордик. Шунча киши бўла туриб кучимиз етмади... 
- Хашак юкланган бўлса, бунинг устига яна шундай қор бўронида уддасидан чиқиб 
бўлармиди, - уларни оқлай бошлади Мўмин бобо. - Шунақаси ҳам бўлади. Худо хоҳласа, эртага 
ҳаммаси жойида бўлади. Энг муҳими, шамол тинсин. 
Йигитлар бобога юқоридаги, Арчаясси тоғидаги пичанларга машинада қандай етиб 
борганларини гапириб беришди. У ерда учта катта пичан ғарами турарди. Учала ғарамни ҳам 
бир йўла юклашга киришдилар. Юклаганда ҳам баланд қилиб, ҳатто томдан ҳам баланд қилиб 
юклашди. Кейин юқоридан арқонга осилиб тушишга тўғри келди. Шундай қилиб, бирин-кетин 
ҳамма машиналарга пичан юкланди. Кабина кўринмас, фақат олд ойналар, капот ва ғилдираклар 
кўриниб турарди. Келарга келиндими, яна овора бўлиб юрмасдан, ҳаммасини биратўла олиб 
кетишмоқчи бўлишганди. Улар ҳозир олиб кетишмаса бу пичанлар келгуси йилгача қолиб 
кетишини билардилар. Ғайрат билан ишладилар. Кимнинг машинаси тайёр бўлса, четга чиқариб 
қўйиб бошқасига юклашга ёрдамлашар эдилар. Улар қарийб ҳамма хашакни юклашди, бироқ 
икки аравачаси қолди, холос. Чекиб олишди, ким кимнинг ортидан ҳайдашини келишиб 
олишди ва ҳаммалари тизилиб йўлга тушишди. Машинани секин-аста ҳайдашди. Қоронғида 
тоғдан сирғалиб кетишларига оз қолди. Пичан енгил юк бўлса ҳам олиб бориш қийин, айниқса, 
тор жойларда, бурум йўлларда хавфли. 
Улар боришаркан, олдинда нима кутаётганини хаёлларига ҳам келтиришмасди. 
Улар Арча тепалигидан тушиб, дара бўйлаб кетишарди. Дарадан чиқишда эса кечга яқин 
бўронга дуч келишди. Қор ура бошлаган эди. 
- Шундан бошлаб бирпасда елкалар увиб қолди, - дея ҳикоя қила бошлади Қулибек. - Бирдан 
қоронғилик босиб, шунақанги шамол уриб бердики, нақ бўлмаса қўлингдан баранкани тортиб 
олгудек эди. Ана-мана дегунча машинани ағдариб юбораётгандек одамни ваҳима босади. Яна 
бунинг устига йўл шунақа ёмон-ки, ҳатто кундуз куни ҳам юриш хавфли. 
Бола нафасини ичига ютиб, чақноқ кўзларини Қулибеқдан узмай жимгина тингларди. Ҳикоя 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling