Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
тошган эди. У назарида ўзини қудратли ва енгилмас кучга эга экандек ҳис этди, ҳатто 
Сейдаҳмаднинг уйига етиб боргунча ҳам шундай қаҳрамонона ишлар қилишга улгурдики, 
қойил қолмай илож йўқ. У тубсиз жарликлар орқали тоғдан тоққа сакраб ўтди, қилич билан 
душман тўдасини яксон қилди, дарёда чўкаётганни, ўтда куяётганни халос этди, қизил байроғи 
ҳилпираб турган реактив қирувчи самолётда дара ва қоялар сари ундан қочиб бораётган 
даҳшатли қора махлуқни қувди. Унинг реактив қирувчи самолёти махлуқ ортидан ўқдек учиб 
ўтарди. Бола ггулемётдан ўқ узиб, «фашистларни қир!» деб қичқирарди. Ҳамма жойда Шохдор 
она буғу уни қўллаб-қувватлади. Буғу ўз фарзанди билан фахрланарди. Бола Сейдаҳмаднинг уй 
эшигига келиб етганда, она буғу унга: «Энди менинг болаларимни, ёш шофёрларни қутқариб 
қол!» - деди. «Мен уларни қутқараман, Шохдор она буғу, азбаройи худо, қасам ичаман!», - деди 
бола овоз чиқариб ва эшикни қоқа бошлади. 
- Тезроқ, Сейдаҳмад амаки, бизникиларни қутқариб қолайлик, юринг! - У бу сўзларни 
шундай таъсирли қилиб айтдики, Сейдаҳмад ва Гулжамол қўрқувдан жойида турганча туриб 
қолишди. 
- Кимни қутқариш керак? Нима бўлди? 
- Бобом электр фонари билан тезда чопиб келсин, совхоздан келган шофёрлар йўлда адашиб 
қолишибди деб айтгин, дедилар. 
- Аҳмоқ, - сўкиб берди уни Сейдаҳмад. - Шундай десанг бўлмайдими? - У отланиш учун 
югуриб кетди. 
Лекин бу ҳолат болани ҳеч қанча ранжитмади. Сейдаҳмад унинг бу ерга келгунча қанчалик 
жасорат кўрсатганини, қасам ичганини қаердан билсин. Бола шофёрларнинг етталови ҳам 
Мўмин бобо билан Сейдаҳмад томонидан қоровулхонанинг ёнидан тезда топилиб уйга олиб 
келинганда ҳам унчалик ажабланмади. Шундай учрашув содир бўлмаслиги ҳам мумкин эди-ку! 
Хатарнинг олди олинса у енгил кўчиши мумкин... Умуман олганда, бу адашган кишилар ҳам 
топилди. Сейдаҳмад уларни уйига олиб кетди. Ҳатто Ўразқулникида тунаш учун ҳам беш киши 
юборилди. - Уни ҳам уйғотишга тўғри келди. Бошқалари эса Мўмин бобонинг уйига тиқилиб 
қолишди. 
Қор бўрони тоғда ҳали ҳам тўхтамаганди. Бола айвонга югуриб чикди ва дақиқа ўтмай ўнг 
ва сўли қайси, баланд ва пасти қайси, тупгуна олмай қолди. Ҳавонинг қовоғи солиқ, гўё доира 
шаклида айланаётгандек эди. Қор эса тизза бўйи бўлиб қолганди. 
Мўмин бобо совхоз шофёрларининг ҳаммаси топилиб, исиниб олгач ва совуқдан, хавф-
хатардан қутулиб кўнгиллари тинчигач, воқеа тушунарли бўлса ҳам йўлда, қор бўронида қандай 
ҳодиса юз берганини секин-аста суриштира бошлади. Йигитлар ҳикоя қилиб беришди, чол-
кампир эса хўрсиниб-хўрсиниб қўйишарди. 
- Бай, бай-ей, - дея содир бўлган ҳодисадан ҳайратда қолишар ва қўлларини кўксига қўйиб 
худога шукроналар айтишарди. 
- Бунчалик енгил кийинмасаларинг-а, болалар, - ўпкалади кампир иссиқ чойдан қуяркан. - 
Тоққа шундай кийим билан келиш мумкинми, ахир. Боласизларда, бола. Ўзингизга зеб берасиз, 
шаҳарликлардек бўлай дейсиз. Агар йўл топа олмай эрталабгача қолиб кетганларингизда борми, 
худо кўрсатмасин? Нақ музлаб қолардиларингиз. 
- Ким билсин бундай бўлишини, - деб жавоб берди Қулибек. - Иссиқ кийиниш нега керак? 
Бирон нарса бўлса ичкарида машина иситиб қўяди. Худди уйингдагидек ўтириб, баранкани 
айлантиравер. Самолётдачи, мана бу тоғлар у ердан тепачалардек кўринади - борт ташқарисида 
қирқ даража совуқ бўлса, ичкарида одамлар кўйлакчан юришаверади. 
Бола пўстинга ўралиб шофёрлар ўртасида ётарди. У Қулибекнинг ёнига тиқилиб олиб 
катталарнинг суҳбатини бутун вужуди билан тингларди. Бирдан бўрон кўтарилиб, бу йигитлар 
уларнинг уйидан бошпана излашга мажбур қилганидан ҳатто у хурсанд бўлганини ҳеч ким 
хаёлига ҳам келтирмади. У бўрон узоқ кунлар, ҳеч бўлмаганда уч кун давом этишини ич-ичидан 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling