Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
47
- Нима учун? - қизиқиб сўради шофёр, 
- Машиналар - яхши, кучли ва тез юради. Улардан ёқимли бензин ҳиди келади. Шофёрлар 
бўлса ёш, уларнинг ҳаммаси ҳам Шохдор она буғунинг болалари. 
- Нима? Нима? - тушунмади солдат. - Қандай Шохдор она? 
- Сен ҳали билмайсанми? 
- Йўқ. Бунақа ғаройиботни ҳеч қачон эшитмаганман. 
- Сен ўзинг кимсан? 
- Мен қарағандалик қозоқман. Шахтёрлар мактабида ўқиганман. 
- Буни сўраётганим йўқ, сен кимнинг фарзандисан? 
- Ота-онамни. 
- Улар кимники? 
- Улар ҳам ота-онасининг фарзандлари. 
- Улар-чи? 
- Эй, оғайни, шу зайлда тўхтовсиз савол бериб, суриштиравериш мумкинми, ахир. 
- Мен бўлсам Шохдор она буғу фарзандларининг фарзандиман. 
- Буни ким айтди сенга? 
- Бобом. 
- Ҳарқалай, тўғри эмас, - солдат иккиланиб, бош чайқади. 
Бу катта бошли, шалпангқулоқ боланинг Шохдор она буғу авлоди эканлиги уни қизиқтириб 
қўйди. Солдат ўз авлоди қаердан тарқалганини билмаслиги маълум бўлиб қолганлигидангина 
эмас, ҳатто етти пуштини билмаслигидан бир оз хижолат ҳам тортди. Солдат фақат ўз отасини, 
бобосини ва бобокалонини биларди, холос. Бошқалари-чи? 
- Сенга етти ота-боболарнинг номларини эсда тутишни ўргатишмаганми? - деб сўради 
бола. 
- Ўргатишмаган. Нимага керак бу? Мен улар ҳақида ҳеч нимани билмасам ҳам, ҳамма 
қатори бинойидек яшаяпман. 
- Бобом, агар одамлар ўз ота-боболарини билмасалар, улар айниб кетади, дейди. 
- Ким айнийди? Одамларми? 
- Ҳа. 
- Нима учун? 
- Бобом айтадики, унда ҳеч ким ёмон ишлардан ҳазар қилмайди, чунки болалар ва 
болаларнинг болалари ҳам уни эсламайди. Шунингдек, ҳеч ким яхши иш ҳам қилмайди. Чунки, 
барибир, болалар унинг яхши ишлари ҳақида эсламайди-да. 
- Бобонг қизиқ экан-ку! - Солдат чинакам ҳайратда қолди. - Ғаройиб. Аммо у сенинг 
бошингни бўлмағур нарсалар билан гангитиб қўяётганини билмаса керак. Ахир, сенинг бошинг 
катта-ку... Қулоқларинг ҳам шунчалик каттаки, худди бизнинг полигонимиздаги локаторларга 
ўхшайди. Сен унинг гапларини тинглама. Коммунизмга боряпмиз, космосга учяпмиз, у бўлса 
сени нимага ўргатяпти? Уни бизга, сиёсий машғулотга олиб боришса борми, бир зумда 
маълумотли қилиб қўярдик. Сен ўсиб, ўқиб-ўрганиб олганингдан сўнг бобонгдан воз кечиб қўя 
қол. У нодон, маданиятсиз киши. 
- Йўқ, мен ҳеч қачон бобомни ташлаб кетмайман, - эътироз билдирди бола. - У яхши. 
- Ҳозирча шундай. Кейинроқ тушуниб оласан. Ҳозир овозларга қулоқ солиб турар экан
бола ўша ҳарбий машиналарни эслади. У ўшанда солдатга нима учун бу ердаги шофёрлар, 
айниқса, у билган шофёрлар Шохдор она буғунинг фарзандлари эканлигини яхшилаб 
тушунтириб беролмаган эди. 
Бола унга тўғрисини айтди. Унинг сўзларида ҳеч қандай уйдирма йўқ эди. Ўтган йили худди 
шундай куз палласида, эҳтимол, сал кечроқмиди, пичан олиб кетиш учун тоққа совхоз 
машиналари келган эди. Улар қоровулхонанинг ёнидан эмас, балки унга бир оз етмасдан 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling