Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
- Истасанг, балиққа айланаман-у, дарё бўйлаб сузиб Иссиқкўлга, оқ кемага етиб бораман, - 
деди бола тўсатдан. 
У бунинг уддасидан чиқа оларди. Бироқ Шохдор она буғу унга ҳеч нима демади. Шунда 
бола ечина бошлади ва худди ёздагидек, дарё ёқасида толнинг шохидан ушлаб, сувга тушди. 
Сув иссиқ ва димиққан эди. У кўзи очиқ ҳолда сув тагидан сузиб кетди. Сон-саноқсиз олтин 
қум доначалари майда сув ости ўтлари билан қўшилиб гирдоб ҳосил қиларди. Унинг нафаси 
бўғила бошлади. Иссиқ оқим эса уни ҳамон олиб кетарди. 
- Ёрдам бер, Шохдор она буғу, ёрдам бер менга, мен ҳам сенинг фарзандингман, Шохдор 
она буғу! - дея бақирди у. 
Шохдор она буғу унинг ортидан қирғоқ бўйлаб югурди. У шундай тез югурдики, ҳаво 
визиллаб кетди. 
Бола устидаги кўрпани отиб ташлади ва дарҳол енгил тортди. У терлаб-пишган эди. Лекин 
бундай пайтларда бобоси уни яна яхшироқ ўраб қўйишини эслаб, кўрпага ўралиб олди. Уйда 
ҳеч ким йўқ эди. Чироқ пилиги ёниб тугаган, шунинг учун ҳам у хонани хирагина ёритиб 
турарди. Бола ўрнидан турмоқчи, сув ичмоқчи бўлди, лекин ташқаридан қандайдир кескин овоз 
зшитилди. Кимдир бировга бақирди, аллаким йиғлади, кимдир уни яна юпантирди. Ғала-ғовур, 
оёқ шарпаси эшитилди. Кейин нақ дераза тагидан уҳ тортиб икки киши ўтди. Улар бир-бирини 
етаклаб бораётгандек эди. Эшик тарақлаб очилди, кампир жаҳл билан ҳарсиллаганича Мўмин 
бобони уй ичига итариб юборди. Бола бобосининг бунчалик қаттиқ қўрққанлигини ҳеч қачон 
кўрмаган эди. Афтидан, у ҳеч нарсани англамасди. Чолнинг кўзлари бесаранжом жавдирарди. 
Кампир уни кўкрагидан итариб, ўтиришга мажбур қилди: 
- Ўтир, ўтир, аҳмоқ чол, сўрамаса аралашиб нима қиласан. Биринчи марта шундай 
бўляптими уларда. Ҳаммаси яхши бўлсин десанг, тумшуғунгни суқмай тек ўтир. Нима десам, 
шуни қил. Эшитяпсанми? У биз билан дўстлашмоқчи эмас, балки дунёдан бездирмоқ-чи, 
тушуняпсанми? Кексайганда қаерга ҳам борамиз? Қаерга? - Кампир шундай деди-ю, зшикни 
тарақлатиб ёпиб, шошганича чиқиб кетди. 
Уй яна жимиб қолди. Фақат чолнинг хириллаган, узуқ-юлуқ нафас олиши эшитилиб 
турарди. У ўчоқ ёнида чўнқайганча бошини қалтираётган қўллари орасига олиб ўтирарди. 
Бирдан чол тиз чўкди ва қўлларини чўзиб, кимгадир зорланганча илтижо қила бошлади: 
- Ол мени, олиб кет, бу толеи пастни! Унга фарзанд ато қил! Унга қарасам юрак-бағрим қон 
бўлади. Ҳеч бўлмаса биттагина тирноқ ато эт, раҳминг келсин бизга... 
Чол йиғлаганча гандираклаб ўрнидан турди-да, деворни ушлаб бориб, эшикни очди. У 
ташқари чиқди, эшикни ёпди ва эшик ортида кафти билан оғзини беркитиб ич-ичидан ўксиниб 
йиглади. 
Бола ночор аҳволда қолди. У яна қалтирай бошлади. Ўзини гоҳ иссиққа, гоҳ совуққа отарди. 
У турмоқчи, бобоси ёнига бормоқчи бўлди. Лекин қўл-оёқлари унга итоат қилмас, боши 
зирқираб оғрирди. Чол эшик орқасида юм-юм йиғлар, ҳовлида эса яна бадмаст Ўразқул тўполон 
кўтарарди, Бекей хола дод-фарёд солиб йиғларди. Икки томонни ҳам Гулжамол билан буви 
ялиниб-ёлвориб тинчитишди. 
Бола ўз хаёл дарёсига чўмган эди. 
У яна ўша тезоқар дарё ёқасида. Иккинчи соҳилда, шағал устида эса худди ўша буғулар 
турибди. Шунда бола илтижо қилди: «Шохдор она буғу, Бекей холага шохингда бешик олиб 
кел. Сендан ўтиниб сўрайман, уларга бешик олиб кел. Уларда ҳам фарзанд бўлсин». Ўзи бўлса 
сув юзасидан Шохдор она буғу томон югургилаб кетди. У сув юзасидан чопиб борар экан, 
қулаб тушмасди, шу билан бирга, соҳилга ҳам яқинлашолмасди, худди бир жойда депсиниб 
туриб қолгандек эди. У ҳамма вақт Шохдор она буғуга ялиниб-ёлворарди. «Сен шохингда 
бешик олиб кел. Шундай қилгинки, бобомиз йиғламасин, шундай қилгинки, Ўразқул амаки 
Бекей холани урмасин, шундай қилгинки, уларда фарзанд туғилсин. Мен ҳаммаларини севаман, 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling