Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
ора-сира чол билан Қулибекнинг суҳбатини тинглар экан, бола содир бўлган воқеа билан 
тасаввуридаги манзарани аралаштириб юборди. Гўё ўзини ҳам тоғдаги бўронга келган бу ёш 
йигитларнинг орасида ҳис қилди. 
Унинг кўз олдида оппоқ қор билан қопланган тоғ томон юқорилаб кетган йўл гавдаланарди. 
Қор бўрони юзни ачиштиради, кўзга қадалади. Улар том бўйи пичан ортилган улкан 
автомашинани юқорига қараб итаришарди. Улар довон томон аранг кўтарилишади. Машина 
энди бутунлай жилмай қолди, тисарила бошла-ди, шундай қўрқинчли, шундай қоронғи. Шамол 
этни жунжитади. Бола қўрққанидан ғужанак бўлиб олди, у машинанинг орқага сурилиб, янчиб 
кетишидан чўчирди. Бироқ шу пайт қаёқдандир Шохдор она буғу пайдо бўлди. У шохини 
машинага тираб, уни юқорига олиб чиқишга ёрдам қилди. «Қани, қани, қани!»- деб қичқира 
бошлади бола. Машина секин-аста силжий бошлади. Улар довонга чиқиб олишди сўнг пастга 
қараб машинанинг ўзи юриб кета бошлади. Улар шу зайлда иккинчи машинани, кейин 
учинчисини, хуллас, кўпгина машиналарни юқорига итариб чиқишди. Ҳар гал ҳам уларга 
Шохдор она буғу ёрдам қилди. Уни ҳеч ким кўрмасди. Ҳеч ким у билан ёнма-ён турганини 
билмасди. Бола эса кўриб, билиб турарди. У ҳар гал иложсиз қолган пайтда, куч етмасдан 
қўрқинчли бўлиб қолган чоғда Шохдор она буғу чопиб келиб шохи билан машинани юқорига 
суриб чиқаришга ёрдам берганини кўрди. «Қани, қани, қани!» - мадад берарди бола. Ҳар гал 
ҳам у Қулибекнинг ёнида турди. Кейин Қулибек унга: «Рулга ўтир» - деди. Бола кабинага 
чиқди. Машина силкиниб гувилларди. Рул бўлса унинг қўлида енгилгина, ўз-ўзидан худди у 
ёшлигида машина қилиб ўйнаган бочка ҳалқачаси сингари айланарди. Бола хижолатдан азият 
чекарди, рул унга ўйинчокдек бўлиб туюлганди. Бир маҳал машина ёнбошга қараб оға бошлади. 
У гумбирлаб йиқилди ва парчаланиб кетди. Бола қаттиқ йиғлаб юборди, Жуда мулзам бўлди. 
Қулибекнинг кўзига қарашга уяларди. 
- Нима бўлди, а, сенга нима бўлди? - Қулибек уни уйғотди. 
Бола кўзини очди. Кўрганларининг ҳаммаси тушида эканлигини англаб қувониб кетди. 
Қулибек бўлса уни қўлида кўтариб, бағрига босди. 
- Туш кўрдингми? Қўркдингми! Сени қара-ю, яна қаҳрамон эмиш! - у боланинг шамолда 
қотиб ёрилиб кетган лабларидан ўпди. - Кел, мен сени ўрнингга ётқизиб қўяй, ухлаш керак. 
У болани кигиз солинган полга, ухлаб ётишган шофёрлар ўртасига ётқизди ва ўзи ҳам унинг 
ёнига ётди. Қулибек болани ўзига яқинроқ тортиб, пўстинининг бари билан ўраб қўйди. 
Эрталаб болани бобо уйғотди. 
- Тура қол, - секингина гапирди чол. - Иссиқроқ кийингин. Менга ёрдамлашасан. Тура қол. 
Дераза ортида ҳали тонг пардаси кўтарилганича йўқ. Уйдагилар ҳали ағанашиб, ухлаб 
ётишарди. 
- Ма, кигиз этикни кийиб ол, - деди Мўмин бобо. Бободан янги хашак ҳиди келиб турарди. 
Демак, у отларга хашак солиб келган. Бола кигиз этикни кийди ва улар ташқари чиқишди.
Қор бинойигина ёққан эди. Шамол ҳам тинчиганди. Фақат аҳён-аҳёнда аччиқ ел эсиб турарди. 
- Совуқ! - сесканиб тушарди бола. 
- Ҳечқиси йўқ. Ҳаво очилаётганга ўхшайди, - минғирлади чол. - Буни қара-я! 
Биринчисидаёқ шунчалик қаҳрига олмаса. Ҳа, майли, фалокат юз берма-ди... 
Улар қўйхонага киришди. У ерда Мўмин бобонинг бешта қўйи бор эди. Чол қоронғида 
устунни пайпаслаб топиб чироқни илди ва ёқди. Қўйлар бурилиб қаради-да, бир бурчакка бориб 
қисилди. 
- Буни ушла, мени ёритиб турасан, - деди чол болага чироқни тутқазаркан. - Қора тўқлини 
сўямиз. Уй тўла меҳмон. Улар тургунча гўшт тайёр бўлиши керак. 
Бола бобосига чироқни тутиб турди. Шамол ҳали ҳам тирқишлардан ҳуштак чалар, ҳаво 
совуқ, тунд эди. Чол аввало эшик олдига бир қучоқ тоза пичан олиб келиб ташлади. Бу жойга 
қора тўқлини етаклаб келди ва уни йиқитиб, оёқларини боғлашдан олдин чўққайиб ўтирганча 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling