Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
54
хаёл суриб қолди. 
- Чироқни қўй. Сен ҳам ўтир, - деди болага у. Ўзи бўлса кафтларини очиб шивирлай 
бошлади: - О, авлоднинг катта онаси, Шохдор она буғу, қора қўйни сен учун қурбонликка, сенга 
сўяётирман. Хатарли дамларда болаларимизнинг омон бўлиши, авлодимизни оқ сут бериб 
боққанинг, сахий қалбинг, оналик меҳринг учун бу. Бизни довонларда, тошқин дарёлар-да, 
тойғоқ сўқмоқларда ёлғиз қўйма. Бизни ўз еримизда ҳеч вақт ташлаб кетма, биз сенинг 
фарзандларингмиз. Омин! 
У фотиҳа ўқиб, қўлини юзига тортди. Бола ҳам худди шундай қилди. Сўнг бобо тўқлини 
ерга ағдариб, унинг оёқларини боғлади ва ўзининг қадимги осиёча пичоғини қинидан чиқарди. 
Бола эса уни чироқ билан ёритиб турарди. 
Ниҳоят ҳаво тинчиди. Қуёш чок-чокидан ситилиб сузиб бораётган булутлар орасидан бир-
икки марта чўчигандек нигоҳ ташлади. Теварак-атрофда бўронли тундан қолган қинғир-қийшиқ 
қор уюмлари, янчилган буталар, қор босиб ёй шаклига келган ёш дарахтчалар, қулаб ётган эски 
дарахтлар. Дарё ортидаги ўрмон сукут сақлаб, жимгина, маъюсланиб турарди. 
Дарёнинг ўзи ҳам пасайиб кетгандай соҳиллари қор билан кўпчиб, унчалик шовқин солмай 
ғамгин оқарди. 
Қуёш ҳам беқарор бўлиб қолган эди - гоҳ кўринади, гоҳ яширинади. Бироқ ҳеч нима болани 
қайғуга солиб ташвишлантирмасди. Ўтган тундаги ташвишлар унутилган эди. Бўрон ҳам эсдан 
чиқарилган эди, қор бўлса унга халал бермас, ҳатто завқли эди. У ёқдан бу ёққа югуриб юрди, 
оёқ остидан қор парчалари отилиб чиқарди. Бола шунинг учун ҳам хурсанд эдики, уйи тўла 
одам эди. Шунинг учун ҳам қувноқ эдики, йигитлар уйқудан туриб, баланд овоз билан 
гапиришар, ҳазиллашиб кулишарди. У яна шундан хурсанд эдики, ўзлари учун пиширилган қўй 
гўштини иштаҳа билан ейишарди. 
Бу орада қуёш ҳам олисларга мусаффо нур тарқата бошлаганди. Булутлар аста-секин 
тарқалиб, ҳаво ҳам илий бошлади. Бемаҳал ёққан қор, айниқса, йўл ва сўқмоқлардагиси тезда 
эриб кета бошлади. 
Тўғри, шофёрлар ва юк ташувчилар кетиш учун ҳозирлик кўраётганларида бола бир оз 
ҳаяжонланди. Ҳаммалари ҳовлига чиқишди, мезбонлар билан хайрлашарканлар, уй-жой ва нон-
туз учун миннатдорчилик билдиришди. Уларни Мўмин бобо билан Сейдаҳмад отда кузатиб 
қўйишди. Музлаб қолган моторларни иситиш учун чол отга бир боғлам ўтин, Сейдаҳмад эса 
катта бакда сув ортиб олганди. 
Ҳаммалари ҳовлидан чиқа бошлашди. 
- Ота, мен ҳам бораман, мени ҳам олиб кетинг, - дея бола бобоси ёнига чопқиллаб борди. 
- Кўряпсан-ку, мен ўтин ортиб олганман, Сейдаҳмад бўлса бак ортиб олган. Қайси биримиз 
оламиз сени. Нима бор сенга у ерда? Қорда юриб чарчайсан. 
Бола хафа бўлди. Қовоғи осилди. Шунда Қулибек унга: 
- Юр, биз билан, - деди ва болани қўлидан ушлаб, олди, - қайтишда бобонг билан бирга 
келасан. 
Улар Арчадарадан қиялаб ўтишадиган йўл томон кетдилар. Ҳали хийлагина қор бор эди. Бу 
бақувват йигитлар билан биргама-бирга қадам ташлаб бориш осон эмасди. Бола толиқа 
бошлади. 
- Қани, елкамга ўтир-чи, - таклиф қилди Қули-бек. 
У болани қўлида азот кўтариб, эпчиллик билан елкасига миндириб олди ва уни худди ҳар 
куни кўтариб одатлангандек юриб кетди. 
- Жуда эвини келтирибсан-ку, Қулибек, - деди у билан ёнма-ён бораётган шофёр. 
- Умрим ука ва сингилларимни кўтариб ўтган, - мақтаниб қўйди Қулибек. - Тўнғичи эдим-
да. Биз оилада олти киши бўлиб, онам ҳам, отам ҳам далада бўлишарди. Энди бўлса синглим 
болалик бўлди. Армиядан қайтдим, уйланмаган эдим, ишга ҳам ҳали жойлашганимча йўқ эди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling