Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
қилинаётган ўша шамол, ўша қор ойна ортида авжига чиқмоқда эди. Кўпчилик шофёрлар ва юк 
ташувчилар этикларини ҳам ечмай полда ётиб ухлашмоқда. Улар нимани бошидан кечирган 
бўлсалар, буни қилтириқ бўйинли, катта бошли, шалпангқулоқ бу бола ҳам қайта бошидан 
кечирди. 
Бир неча минутдан сўнг йўл кўринмай қолди. Машиналар четга чиқиб кетмаслик учун бир-
бирининг изидан қолмай нуқул сигнал берарди. Машина деразаларини ва фараларини қор 
босди. «Тозалагичлар» эса ойнадаги қорни тозалаб улгура олмасди. Кабинадан бош чиқариб 
ҳайдашга тўғри келди. Бироқ бу аҳволда қанча ҳам йўл босиш мумкин? Қор бўлса заптига олиб 
ёғарди! Ғиддираклар оғирлашиб, деярли жойидан жилмасди. Колонна тикка тепаликка етганда 
тўхтади. Моторлар ўкирарди - лекин фойдасиз эди... Машиналар тоққа чиқа олмай таққа тўхтаб 
қолди. Кабинадан сакраб тушишиб, бир-бирларига овоз қилганларича бир машинадан 
иккинчисига чопиб ўтишиб, колонна бошида тўпланишди. Нима қилиш керак? Гулхан ёқиш 
мумкин эмас. Кабинада ўтирилаверса, қолган ёнилғи ҳам ёқиб битирилади. Усиз ҳам совхозгача 
аранг етиб бориш мумкин. Кабина иситилмаса музлаб қолиш ҳеч гап эмас. Йигитлар нима 
қилишларини билмай довдираб қолишди. Ҳамма нарсага қодир бўлган техника ҳозир ожиз. 
Нима қилиш керак? Кимдир машиналардан бирининг хашагини ағдариб, ичига кириб ётишни 
таклиф қилди. Бироқ арқонни бўшатиш биланоқ хашакдан бир тутам ҳам қолмаслиги аниқ эди: 
кўз очиб-юмгунча бўрон учириб кетарди. Бу орада машиналар қор уюмига тобора чуқурроқ 
кириб борар, ғилдираклар остидаги қор анча кўтарилиб қолган эди. Йигитлар ўзларини 
бутунлай йўқотиб қўйишди, изғирин суяк-суякларидан ўтиб кетди. 
- Бир маҳал эсимга тушиб қолди, оқсоқол, - деб ҳикоя қиларди Қулибек Мўмин бобога. - 
Биз йўлда Арчадарага кетаётиб мана бу Буғубой авлодидан бўлган укамизни учратдик. - У 
болани кўрсатди ва эркалаб унинг бошини силади. - Йўлда чопиб юрган экан. Мен уни тўхтатиб 
саломлашдим. Гаплашдик. Тўғрими? Нима, ҳали ухлаганинг йўқми? Оббо, азамат-е! 
Бола жилмайиб бош ирғади. Унинг қалби қувонч ва ифтихордан гурсиллаб ураётганини 
биров билганда эди. Буни йигитлар ичида энг кучлиси, энг ботири ва энг чиройлиси - 
Қулибекнинг ўзи гапириб берди. Мана шунақа бўлса киши. 
Бобо ҳам ўчоққа ўтин ташларкан, уни мақтаб қўйди: 
- У шунақа. Гап тинглашни яхши кўради. Анграйиб қулоқ солишини кўряпсанми? 
- Ўша дақиқада у қандай эсимга тушиб қолди, ўзим ҳам билмайман, - давом этди Қулибек. 
- Болаларга деярли бақириб гапираман, овозимни бўлса шамол олиб қочади. Келинглар, 
қоровулхонага етиб олайлик. Бўлмаса, нобуд бўламиз дейман. Болалар бўлса қандай етиб 
борамиз, деб шундоққина юзимга келиб қичқиришади. Пиёда бориб бўлмайди. Машинани ҳам 
ташлаб кетиш мумкин эмас. Мен бўлсам келинглар, машинани итариб довондан олиб ўтамиз, у 
ёғи қиялик дейман. Сан-Тошгача етиб борсак бўлгани, у ёғига пиёда бориш ҳам мумкин, 
ўрмончиларимизнинг уйи яқин қолади дейман. Болалар буни маъқул кўришди. Қани, бошла 
дейишди. Иш шундай бўлгач... Биринчи машинадан бошладик: «Усмонали, кабинага чиқ!» 
Бошқа ҳаммамиз машина ортидан елка тираб итара бошладик. Дастлаб иш юришгандек бўлди. 
Кейин дармонсизланиб қолдик. Орқага чекиниш ҳам мумкин эмас. Биз машинани эмас, бутун 
тоғни юқорига кўтараётгандек сезардик ўзимизни. Ортилган юк ҳам қанақа денг - пичан 
ғарами! Фақат кучимнинг борича: «Қани! Қани!» деб бақирганимни биламан, лекин овозимни 
ўзим ҳам эшитмайман. Шамол, қор - ҳеч нарсани кўриб бўлмайди. Машина худди жони бордек 
инграб нола қилади. Машина ҳам, ўзимиз ҳам сўнгги кучни сарфладик. Гўё юрак ёрилиб парча-
парча бўлиб учиб кетадиганга ўхшайди. Бош айланади. 
- Бай, бай, бай, - ачинди Мўмин бобо. - Роса қийналибсиз-да. Шохдор она буғу ўз 
фарзандларини паноҳида асрабди. Палокатдан қутқарибди. Бўлмаса, ким билсин... 
Эшитяпсанми? - Ташқарида ҳамон бўрон қутуради, бўралаб қор ёғяпти. Болани уйқу боса 
бошлади. У ухламасликка ҳаракат қилса ҳам, барибир кўзлари юмилиб кетаверди. Уйқу аралаш 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling