Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
49
- Бунинг кимга кераги бор? - ҳайратланиб ташвишланарди Мўмин бобо ўчоққа ўтин 
қаларкан. У шамолнинг ҳуштак чалишига ҳамон қулоқ тутар, дераза олдига бориб ташқарини 
кузатарди. Дарча ортида гир айланиб ёғаётган қор ҳаш-паш дегунча уюлиб қолган эди. 
- Ўтир ўрнингга! - минғиллади буви. - Биринчи марта шундай бўляптими? «Бунинг кимга 
кераги бор?» эмиш, - такдид қилиб масхаралади кампир. - Қиш қишлигини қилиши керак-да. 
- Бир кунда-я... 
- Бўлмаса-чи? Сендан сўраб ўтирармиди? Вақт-соати келибди, ёғадида. 
Ўчоқ мўриси увиллай бошлади. Бола олдин бобосига хўжалик ишларида ёрдам бериб, 
совуққа қотди, бироқ ўтин тезда қизишиб ёниб кетгандан сўнг уй ичи исиб қолди. Ҳаммаёқни 
дуд аралаш қарағай смоласининг ҳиди қоплади. Исиниб олгач, боланинг ҳам кўнгли жойига 
тушди. 
Кейин овқатланишди. Сўнг ухлаш учун ўринга киришди. Ҳовлида эса қор бўралар, шамол 
увилларди. 
«Ўрмонда балки жуда қўрқинчлидир», - ўйлади бола ойна ортидаги гувиллашга қулоқ 
солиб, у баногоҳ қандайдир англаб олиш қийин бўлган овозларни, шовқин-суронларни эшитиб, 
ўзини қўярга жой тополмай қолди. Кимдир бировни чақирди, кимдир унга жавоб қайтарди. 
Дастлаб болага шундай туюлаётгандай бўдди. Шундай пайтда қоровулхонага ким ҳам келарди? 
Бироқ Мўмин бобо ва кампир ҳушёр тортишди. 
- Одамлар, - деди кампир. 
- Ҳа, - ишонқирамай деди чол. Кейин безовталана бошлади: - Бемаҳалда ким бўлди? - у 
тезгина кийина бошлади. 
Кампир ҳам шошиб қолди. Туриб, лампа чироқни ёқди. Бола ҳам нимадандир чўчиб, туриб 
кийинди. Бу орада одамлар уйга яқинлашиб келишди. Ғовур-ғувур, оёқ товушлари. Номаълум 
одамлар қорни ғарчиллатиб босиб, айвонга келганларида оёқларини қоқиб, тақиллата 
бошладилар. 
- Оқсоқол, эшикни очинг! Совқотдик! 
- Кимсизлар? 
- Ўзингизники. 
Мўмин эшикни очди. Қорда, изғирин шамодда совқотган кишилар уйга бостириб кириб 
келишди. Булар кундузи Арчадара томонга пичан ортишга кетган ўша ёш шофёрлар эди. Бола 
уларни дарҳол таниди. Унга ҳарбий значок тақдим қилган Қулибек ҳам бор эди. Улар бировни 
қўлтиғидан ушлаб олиб киришди. У инграрди, оёғини судраб босарди. Уйда бирдан қий-чув 
кўтарилди. 
- Астағфирулло! Нима бўлди сизларга? - Мўмин бобо билан кампир баравар ташвишланиб 
сўрашди. 
- Кейин гапириб берамиз! У ёкда яна биздан етти киши келяпти. Йўлдан адашишмаса 
бўлгани. Қани, бу ерга ўтирчи. Оёғи қайрилиб кетди, - оқсоқ йигитни печка ёнига ўтқизаркан, 
тез гапирди Қулибек. 
- Қолган одамларингиз қаерда? - Шошиб қолди Мўмин бобо. - Мен ҳозир бориб, уларни 
бошлаб келаман. Сен эса югур, - деди у болага. - Сейдаҳмадга айт, тезлик билан электр 
фонарини олиб келсин. 
Бола уйдан отилиб чиқди ва ҳовлиққанидан нафаси бўғзига тиқилиб қолди. Умрининг 
охиригача у бу даҳшатли дақиқани эсдан чиқармади. Қандайдир ҳурпайган, башараси совуқ, 
чинқириб даҳшат солувчи баҳайбат махлуқ унинг томоғидан бўғиб олиб силтай бошлади. 
Лекин бола ўзини йўқотмади. У даҳшатли чангалдан ситилиб чикди ва қўли билан бошини 
тўсиб ҳимоя қилганча Сейдаҳмаднинг уйига югурди. Ҳаммаси бўлиб йигирма-ўттиз қадамлик 
йўл унга худди узокдек бўлиб туюлди. Гўё жангчиларга кўмаклашмоқ учун олис ерга шамолдек 
елиб бораётгандек эди. Унинг қалби мардлик ва жасурлик кўрсатиш иштиёқи билан тўлиб-


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling