Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
солмасмикин? Агар: «Сенга нима бор бу ерда? Айтдим-ку, сен ишдан бўшатилгансан!» деса-чи. 
Одамлар олдида сўкиб, уйга жўнатиб юборса-чи? Шубҳалар чолни изтиробга солар, у азобда, 
аранг жон ҳовучлаб борарди. Орқадан кампир кузатиб келарди. У гўё шунчаки 
қизиқсинаётгандек эди. Бироқ аслида у чолга соқчилик қилиб борарди. Мўмин чаққонни 
Ўразқул билан яраштиришга, Ўразқулнинг кечиришига муяссар бўлиши керак эди. 
Ўразқул хўжайинчасига гердайиб одимларди. Ҳансираб, пишиллаб атрофга ўқрайиб назар 
ташларди. Кўп ичганидан боши зирқираб оғриб турса ҳам, у ўзи-да қасоскорона қониқиш 
сезарди. У қайрилиб қараганида Мўмин бобонинг ғизиллаб келаётганини кўрди, худди эгасидан 
калтак еган садоқатли итнинг ўзгина-си. «Ҳечқиси йўқ, ҳали менинг совунимга кир ювмабсан. 
Энди сенга қиё ҳам боқмайман. Сен мен учун йўқсан. Сен ҳали ўзинг оёғимга бош уриб 
келасан, - ичи қоралик билан қувонди Ўразқул ўтган кеча хотинини тепиб остонадан ҳайдаб 
чиқарганида хотини оёғи остида қандай даҳшатли овоз билан чинқирганини эсларкан. - Майли. 
Мана буларни ёғоч билан жўнатай, мен ҳали уларнинг кунини кўрсатаман, майли, менга деса 
бир-бири билан ғажишиб ўлишсин. Энди қизи отасининг кўзини ўяди. Ваҳшийлашиб кетган нақ 
бўри-я», - Ўразқул келган киши билан оралиқ масофада гаплаша бора туриб, йўл-йўлакай 
шуларни хаёлдан ўтказди. 
Бу одамни Кўкатой деб аташарди. У қоп-қора, бақувват киши бўлиб, кўл бўйидан эди, 
колхозда ҳисобчилик қиларди. Ўразқулнинг эски қадрдони эди. Бундан ўн икки йил аввал 
Кўкатой ўзига уй қурганди. Ўразқул ёғочдан ёрдам қилди. Тахта тилдириши учун йўғон 
ёғочларни арзонга сотди. Кейин бу одам катта ўғлини уйлантирди, ёшларга ҳам уй қурди. Яна 
Ўразқул уни ёғоч билан таъминлади. Энди Кўкатой кичик ўғлини айирганди ва яна қурилиш 
учун ёғочга муҳтож бўлиб қолди. Яна эски ошна - Ўразқул кунига яради. Ҳаёт қанчалик оғир-а. 
Бирини қиласан - шу билан, ҳа, энди тинч яшайман деб ўйлайсан. Ҳаёт эса яна ниманидир 
ўйлаб чиқаради. Шунинг учун ҳам Ўразқулга ўхшаган одамларсиз қўлинг ҳеч қаёққа етмайди. 
- Худо хоҳласа, тезда уй тўйига таклиф қиламиз. Боринг, хурсандчилик қиламиз, - деди 
Кўкатой Ўразқулга. 
У ўз-ўзидан мағрурланиб, пишиллаганча, папиросни бурқситарди. 
- Раҳмат. Айтилган жойдан қолмаймиз, айтмаган жойга бормаймиз. Чақирсанг, бораман-да. 
Сеникида биринчи меҳмон бўлишим эмас. Мен ҳозир сен кеч бўлишини кутсанг қалай 
бўларкин, деб ўйлаяпман, қоронғида жўнасанг дейман-да! Энг муҳими, совхоз ичидан 
билинтирмай ўтиб кетиш. Агар сезиб қолишса, иш чатоқ... 
- Бу-ку тўғри-я, - иккиланди Кўкатой. - Бироқ кечгача анча кутиш керак-да. Секин 
кетаверамиз. Йўл ёқасида постлар йўқ-ку, бизни текшириб кўрса?.. 
Фавқулодда, милицияга дуч келиб қолинса ёки яна бошқа бирортасига... 
- Ҳа-ҳа, буниси ҳам бор, - тўнғиллади Ўразқул, жиғилдон қайнашидан ва бош оғриғидан 
афтини бужмайтириб. - Юз йил иш билан қатнайсан, йўлда битта ҳам итга дуч келмайсан, агар 
юз йилда бир марта ёғоч ортиб ўтсанг бас, қўлга тушасан. Ҳамиша шундай бўлади... 
Ҳар ким ўзича ўйлаб, жим қолди. Кеча ёғочни дарёга ташлаб кетишга тўғри келгани 
Ўразқулга қаттиқ алам қилди. Агар ёғоч тайёр бўлганидами, тундаёқ ортиб бўлишарди-да, тонг 
саҳарда машинани жўнатиб юборарди... Эҳ, кеча фалокатни сотиб олди-я. Бунинг ҳаммаси қари 
жинни Мўминнинг касрига бўлди, ғалаён кўтармоққа қарор қилди. Қарамликдан, бўйсунишдан 
қутулмоқчи бўлди. Хўп, кўрамиз! Ҳаммаси ҳам майли-я, аммо бу ниятингга осонликча эриша 
олмайсан... 
Одамлар дарёнинг қарама-қарши қирғоғига келишганда буғулар сув ичарди. Ғалати зот бу 
одамлар - ҳовлиқма, ғала-ғовурли. Ўз ишлари ва суҳбатлари билан банд бўлиб, қаршиларида - 
дарёнинг нариги ёғида турган жониворларни сезишмади. 
Буғулар дарё бўйидаги эрталабки шафақ рангли буталар орасида, топ-тоза майда шағалли 
қирғоқда тўпиққача сувга ботиб турарди. Улар шошмасдан, тўхтаб-тўхтаб қултум-қултум сув 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling