Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
20 қиёфада келардинг. Дам-бадам юкинг оғирлашгандек, ҳамма қийинчиликларга бардош бериб, дардингни ичга ютиб жимгина келиб, жимгина кетсанг ҳам бошингга қандай қийин, оғир кунлар тушганидан тўла огоҳ эдим. – Ҳа, она-Ерим, нима ҳам дер эдим. Ёлғиз менгина бўлсам эди – урушнинг касри тегмаган битта ҳам оила, биронта ҳам одам қолмаган эди-ку. Бошқаси у ёқда турсин, дунёнинг ўнг- териси билан иши бўлмаган эндигина тили чиққан муштдек болалар ҳам, оғзидан она сути кетмаган гўдаклар ҳам, бир ашула айтиб берчи, десанг, юрак бағрингни ёриб: «Оқ кўйлагим этаги Ҳилпир-ҳилпир этарми, Аскарга кетган отамнинг, Бир хабари келарми?» – деб қақшаб турса, кимнинг ичи ачимайди, бостириб кирган душманга: «Ҳап сеними!»–деб ким ғазабланмайди. Мудҳиш хабар – қора хат келганда, аскарга кетган кишилардан ажралиб, ҳар куни овулнинг икки-уч еридан дилингни эзиб юборадиган йиғи-сиғи овозлари чиқиб турса, кишининг қони қайнаб, уруш ўтининг ёлқини юрак-бағрингни ўртаётганини ўшанда билар экансан! Худди ўша кезларда бригадирлик қилиб, элнинг аччиқ-чучугини бирга тотиб, кўпчиликни эплаб, бош-кўз бўлиб юрганимдан ҳозир ҳам фахрланаман, ҳозир ҳам уни завқ билан, миннатдорчилик билан эслайман. У бўлмаганда балки, мен аллақачон майишиб, аллақачон мудраб, аллақачон уруш тўполонлари ичида оёқ ости бўлиб кетар эдим. Қиличини яланғочлаб келган ёвга қарши зарба беришнинг ягона йўли курашда, меҳнатда эмасми. Мана, қадрдон далам, иш орасида чопа келиб, яна ун чиқармасдан от жиловини қайта буриб, индамасдан чопиб кетишимнинг боиси ҳам шунда. Қосимдан хат келгани эсингдами, меҳрибоним? – Бўлмасамчи, Тўлғаной. Сен нариги ёқдаги кўчадан чиқаверишингда, баланд- пастликларга қарамай, отнинг бошини қўйиб чопиб келаётганингдаёқ билган эдим. Сен ўшанда адирга гўнг сочиб юрган келининг билан кичик ўғлинг олдига суюнчи олгани келган эдинг, Тўлғаной! – Суюнчи олмай бўладими? Бирданига икки ой дом-даракснз кетган Қосимимдан соғ- саломатман деган хабар келса-ю, мен суюнмай, ким суюнсин! Москва ёнидагн кескин жангларга икки бор кириб, иккаласидан ҳам соғ-саломат чиқдим, немисларнииг шашти қайтиб тўхтаб қолди, бизнинг полкимиз ҳозир дам оляпти, деганди. Алиманнинг ўшандаги қувонгани- ей!.. Аравадан ирғиб тушиб, Жайноқдан олдин «Энажон, оғзингизга мой, қоқиниб кетай, энажон!»–деб, етиб келди-ю, хат ушлаган қўллари қалтираб, ҳеч нарса ўқий олмай: «Омон! Омон-эсон!»–деяверди. Ёнверида гўнг сочиб юрган жувонлар югуриб келишиб, «Қани, ўқичи, Алиман, куёвинг нима депти?»–дейишса, «Ҳозир, айланайлар, ҳозир!»– деди-ю, ўқий олмади. «Менга берчи, янга. Одамларга ўқиб берайин»– деб Жайноқ хатни олди-ю, баланд овоз билан ўқий бошлади. Ўшанда Алиман нима учундир ерга ўтириб қолиб, қизиган пешонасига чангаллаганича қор босди. Хат ўқилиб бўлгач, у бир оз ўйланиб турди-да, бетидаги эриган қорни ҳам суртиб олмай, шу бўнича йиғлашини ҳам, кулишини ҳам билмай, худди туш кўрган ёш боладек жилмайиб: «Юринглар, энди ишлайлик!»–деди. Сўнг ўзи атрофга бамайлихотир назар ташлаганича одимлаб кетди. Нималарни ўйлаганини ким билсин, менимча ёзда, шу далада Қосимга сув ташиб юрган кезларини эсладими? Балки, уни аскарга кетаётганда комбайн билан хайрлашгани кўз олдига келгандир. Тавба, келиним сир сақлаб юрса ҳам, бариси юзига чиқар эди. Ахир, шундай одамлар ҳам бўлади-ку. Шу дақиқа Алиманнинг кўзлари – ҳам севиниб, ҳам мунғайиб, аллақандай ажойиб, гўзал кўринишларни эслагандек кулимсираб, эркалаб катта йўлда ёмғирдек тўкилган саман йўрғанинг олислаб бораётган чангни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling