Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
18 йўловчилар бу ерда ўз уйидагидек жойлашиб, ухлагани ухлаб, гаплашгани гаплашиб, бир хиллари темир кружкаларда хўриллатиб чой ичиб, гитара чалиб, ичида хиргойи қилаяпти. Алиман икковимиз ҳам нариги четга бориб ўтирдик. Шишаси синган ёлғиз чироқ аранг липиллаб ёниб, хонани ғира-шира ёритиб турибди. Бир маҳал поезднинг яқинлаб келаётгани эшитилиб қолди, биз ташқарига отилиб чиқдик. Зулмат ичида жин ўйнагандек, шамол енгу этакдан тортқилаб, паровознинг иссиқ буғи бетга уриб, бир оз ўтди-да, юк ташийдиган поезд секин келиб тўхтади. Унда солдатлар кўринмаса ҳам, Алиман иккаламиз: «Майсалбек! Майсалбек борми?»–деб вагонлардан вагонларга югурдик. Ундан дарак йўқ. Хонага қайтиб келганимизда, одамларнинг бари уйқуга кетган эди. «Эна, чарчадингиз-а, ётиб дам олиб туринг- чи, мен ўзим хабардор бўлиб тураман»–деди Алиман. Келинимнинг елкасига бошимни қўйиб, қийшайдим. Бироқ, қани уйқу келса, ухлаб бўлармиди. Қулоғим, юрагим, ақлим билан поезднинг узоқдан келаётганини ернинг билинар-билинмас ларзасидан ҳам сезиб ётдим. Поезд қайси тарафдан келмасин, қулоғимизга чалинган заҳоти, етолмай қолмайлик, деб хуржунни кўтарганча югуриб, қаршисига чиқамиз. Қанча эшелонлар ўтди, лекин биронтасида ҳам Майсалбекни учратолмадик. Ярим кечага яқин ер ларзага келиб, эшикка югуриб чиққан эдик, даранинг нариги ёғидан ҳам, бериги ёғидан ҳам паровознинг қичқириғи эшитилиб, икки поезд икки ёқдан келаётган экан. Шундай кўз тикиб ўтирганимизга яраша қани кутганимиздек бўлиб чиқса, анланай! Шошганимиз шунчаликки, қайси томонга юришимизни билмай ҳаллослаб, икки йўлнинг ўртасига тушиб қолган эканмиз, қарама-қарши қичқириб келган поездлар, қулоқни битириб, келган бўйича тўхтамай тарақ-туруқлаб ўтганда, шамол уйилган қорларни вагонларнинг остига учириб кетгудек бўлиб ҳар томондан урилди. «Эна!»–деб бақирган Алиман мени қучоқлаганича фонуснинг тагида ушлаб турарди. Ўша шақ-шуқ қуюн ичида ярқ- юрқ этган вагонларнинг дераза-эшикларига тикилиб, Майсалбегим шунда ўтиб кетмадими, деган ўй буткул вужудимни титратиб, эсимдан оғдирарди. Ўшанда ғилдираклар остидаги қўш излар менинг зирқираган юрагимдек, зинг-зинг этиб турарди. Айтчи, яна, дунё таянчи Ер, қайси замонда, қайси она ўшандек ўз боласини бир кўришга зор бўлиб, кўзидан қонли ёш тўкиб, йиғиси тош ёриб, йўл пойлаган экан? – Айтолмайман, Тўлғаной. Сенинг замонингдагидек уруш оламда бўлгани йўқ. – Бўлмаса, ўшандек йўл пойлаган онанинг энг сўнггиси мен бўлайин! Илоҳим, менингдек темир йўл қучоқлаб, зор қақшаган банда бўлмасин! – Тўлғаной, ўғлинг билан кўришолмай келганингни, сен бериги катта йўлга қайрила берганингда билган эдим. Ранггинг шунчалик ўзгариб, кўзларинг киртайиб, касалдан тургандек бўлиб қолгандинг. – Шундан кўра бир ой эс-ҳушсиз тўшакда ётсам рози эдим. Тонг отгунча келиним икковимиз бир дам тиним билмай, темир йўлнинг бўйида у ёқдан-бу ёққа югуриб юрдик. Тонгга яқин бўрон босилди. Ўшанда кун ботар тарафдан вагонлари тилкаланиб куйиб кетган бир эшелон келди. Ёпирай, тилкаланган эшелон аста судралиб келганда, дара сукунатда эди. Оз-моз учқунлаб турган қорни ҳисобга олмаса, станцияда ғимирлаган жон, чурқ этган товуш йўқ эди. Бу судралган эшелонларнинг биронтасида ҳам одам йўқ экан. Даб-даласи чиққан вагонлар тиркалишиб, харобазор гумбазлар орасидагидек, унсиз ҳувиллаб ётган гўристон сукунати ҳукм сурар, бурқсиган тутун, куйган темир, ёнган қарағай ҳиди анқиб турарди. Куни кеча танишган қора тўнли чўлоқ ўрис киши фонусини кўтариб, ёнгинамизга келган эди, Алиман ундан: «Бу эшелонга ннма бўлган?»–деб астагина сўради. «Бомбалар пачақлаб кетган»–деди у ҳам секингина. «Энди бу вагонларни қаерга олиб кетишяпти?» – «Таъмирлашга»– деди темирйўлчи. Уларнинг сўзини тинглаб, бу эшелонда кимлар юриб, қаерда бомба остида қолган, ур-йиқит, бақириқ-чақириқнинг ичида кимлар оёқ-қўлидан ажраб, кимлар жон бериб, ҳаёт билан видолашди экан, урушнинг шамоли шу бўлса, ўзи-чи, ўзи қанақа мудҳиш нарса, деб хаёлимдан ўтказдим. Урушдан қайтган эшелон станцияда анча тургандан кейин, секин судралиб, яна |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling