Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
«Йўқ, келмайди»–дедим мен. Алиман чуқур хўрсиниб олди-да: «Кечиринг, эна,– деди.– 
Қосимнинг орқасидан югуриб бориб, бирга ўлай дегандим». Шунда мен ҳам йиғлаб юбордим. 
Агар мен одам бўлсам, узоқни кўра оладиган опа бўлсам, ўшандаёқ унинг бетига қарамай 
туриб: «Бу сенинг нима қилганинг, ёш бола бўлиб қолдингми, бундан кейин яшашни 
истамайсанми? Сенга ўхшаган қанча келинлар бева бўлиб қолди. Сабр қил, аста секин Қосимни 
унут, сендек жувон ерда қолармиди. Ўз тенгингни яна топарсан. Бахтинг очилар. Қўй, бундай 
қилма, ёмон бўлади. Ҳаётдан безсанг, ўзингнинг шўринг. Бардам бўл!»– демайманми, шундай 
қилиб уни йўлга солмайманми-а? Аммо мен шундай деб айта олмаган эдим, ҳақиқат бўлса ҳам 
совуқ гап ёмон экан. Кейин ҳам неча марта шу сўзни кези келганда, тилимнинг учида турса ҳам, 
тортиниб айта олмадим. Бунга турли сабаблар бўлди, мендангина эмас, Алиманнинг ўзидан ҳам 
ўтди. Қисқаси, сўзнинг ҳам темирдек қизиқ пайти бўлар экан, вақт ўтгач, бора-бора совуб, бора-
бора оғирлашиб, бора-бора айтишга қийинлашиб, эски дард зўрайиб кетар экан.
Бу гапни мен мана ҳозир, замон тинчланиб, орадан қанча вақтлар ўтгандан сўнг айтяпман. 
Ўша тўполонли ишларда, колхознинг битмас-туганмас ишлари билан ўралашиб, бу ишни 
бафуржа ўтириб, ўйлашга вақт ҳам, фурсат ҳам бўлмаганди. Бизнинг барча ҳаракатимиз, 
умидимиз, тилагимиз, кутганимиз эртароқ ғалабага эришсак, уруш тугаса. Ундан кейинги 
ишнинг ҳаммаси ўзича ҳал бўладигандек осон кўринарди. Лекин ҳозир ҳам урушнинг аччиқ 
изтироби битди деб айта олмаймиз... Ҳа, она-Ер, битмагани учун шу зайлда ҳаммасини 
қайтадан эслаб, барчасини қайтадан қон ютган юраклардан ўтказиб, сўзлашиб ўтирибмизда. 
– Гапиравер, Тўлғаной, гапиравер. Бугун сўз сенга. Ҳикоянгни давом эттиравер. 
– Гапирмасдан илож қанча: ҳаёт ўзи шунга мажбур этади. Урушнинг учинчи, тўртинчи 
йиллари давом этиб, киши қалбини дам куюнтириб, дам суюнтириб, душман тобора чекиниб 
бораётган бўлса ҳам, ҳеч бир чеки йўқдек, куч-қувватдан толган элни баттарроқ қаддинн букиб, 
тинкасини қуритарди. Эл-юрт кузда, йиғим терим пайтида машоқ териб, бир амаллаб кун 
ўтказган бўлса, қиш ўрталарига бориб топган-тутгани ҳам охирлаб қолган эди. Кўкламга келиб 
тоғдан қазиб олинган ўт-ўланларнинг илдизларини ейиш билангина кун кечирганлар ҳам бўлди. 
Алиман иккаламиз оч-тўқ бўлсак ҳам, сабр-тоқат қилиб, колхознинг ишида кун ўтказиб юрдик. 
Болали-чақали кишиларнинг куни жуда қийин бўлди. Оппоқ бўлиб шишиб кетган болаларни 
кўрганимда жоним ачиб, ўзимни айбдор кишидек ҳис этиб, уларнинг «нон» деб термилган 
кўзларига боқолмай юрдим. Қўлимдан келса боримни аямай, ҳатто Сувонқул, Қосимларнинг 
орқасидан бориб, сен ҳам фронтда жонингни фидо қил, шунда бу болаларнинг ҳам қорни тўяди, 
дейишса ҳеч ҳам иккиланмасдан фидо этардим.
Бир куни мен шу гапларни Алиманга айтдим. Шундай десам у жуда ўйланиб қолди. «Рост 
айтасиз, эна,–деди у,– катта кишиларку нега оч қолишганини тушунишадику-я, аммо болалар 
бунинг фарқига етармиди. Уларнинг дунёнинг ҳеч қандай борди-келдиси билан иши йўқ. 
Уларга биздан ҳам қийин. Уларни қандай бўлса ҳам, эплаб, уруш тугаб, оталари, оғалари қайтиб 
келгунча бир амаллаб оч қўймаслигимиз керак. Бу иккаламизнинг ҳам бурчимиз, эна. Қўлдан 
келганча халққа ёрдамлашиб турайлик, фойдамиз тегсин. Инсоннинг қадр-қиммати ҳам шунда-
да».
Бироқ бунинг уддасидан чиқиш қийин эди. Экин экиб, нон топган деҳқонларнинг нонсиз 
қолиши оғир ҳолат эди. Бундай пайтларда меники-сеники деган гаплар бўлмайди. Ҳамма нарса 
урушга – ҳаёт ҳам, эрк ҳам, меҳнат ҳам, ёш болаларнинг оғзидаги овқат ҳам – ҳамма-ҳаммаси 
сўнгги бурда нонгача қонсираган урушга! Ундан ҳеч ким ҳеч қаёққа қочиб қутулолмайди. 
Қочиб кўрганлар бўлди, яширишнинг нима ҳожати бор, ўша қочоқлар охири айланиб келиб
халққа зарари тегар, унинг душмани, қароқчиси бўлиб чиқар эди. Бошқа нима ҳам қиларди.
Эсингдами, она-Ер, ўша қишки тун? 
– Ҳа, ҳалиги адашиб кетганингни айтяпсанми? 
– Ўшани айтяпман. Қирқ учинчи йил қишининг ўрталари эдими, ёки кўкламнинг бошлари 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling