Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
27
эдими, ҳайтовур, қор эримай, совуқ бўлиб турган эди. Туннинг қайси маҳали эди, эсимда йўқ, эл 
текис ухлаб ётганда аллаким деразани синдиргудек уриб: «Тўлғаной! Бригадир! Тур тезроқ! 
Уйғон!»–деб қичқирди. Ҳушимиз кетиб, Алиман иккимиз сакраб турдик. «Эна! Эна!»– деди 
Алиман қандайдир бир қувончли ҳодисани сезгандек товуш билан. Алдоқчи саробдек доим 
хаёлдан кетмас умид шу маҳалда менинг қалбимга ҳам бир учқун ташласа-я: аскарга 
кетганлардан бири келиб қолдими, деган ўй хаёлимга келса бўладими. «Сен кимсан? Сен 
кимсан?» – деразага югурдим. «Эшикка чиқ, Тўлғаной! Бўл эртароқ! Саройдан от ўғирланди!»–
деди келган киши. Алиман чироқни ёққунча этигимни кия солиб кўчага чопиб чиқдим. От 
саройига раислар ҳам етиб келган экан. Саман йўрға билан бирга – уни биз колхозга топшириб 
юборган эдик,– аравага қўшадиган яна иккита от йўқ. Бригадамизнинг кўкламги ер ҳайдашга 
мўлжалланган ажойиб отлари эди.
Отбоқар отларга тунги ем-хашагини солайин деб пичанхонага кетганда ўғирлаб 
кетишибди. Келса, сарой қоронғи, чироқ ўчган, шамол ўчирган бўлса керак, деб шошмай ёқиб 
қараса, бериги четда уч отнинг ўрни бўш. У пайтларда учта ишчи отни йўқотиш колхоз учун 
ҳозирги пайтда ўнта тракторни йўқотгандек гап эди. Қолаверса, бу ҳодиса фронтдаги 
солдатларнинг ҳар биридан бир бурдадан нонни тортиб олган билан баробар.
Ҳаммамиз отланиб, баъзи бировлар ўқланган милтиқ олиб, отларни излашга 
тушганимизда, ўғрилар йўлиқса соғ қўймас эдик. Худо ҳаққи, соғ қўймас эдик! Бироқ 
етолмадик, узаб кетишган бўлса керак, қаёққа кетганини ким билсин. 
Овулдан чиқиб, икки-уч тўпга бўлиниб турли томонга қараб қидиришиб кетдик. Ўшанда 
адашиб қолмадимми. Минганим колхознинг зотдор айғири эди, жонивор, қамчи теккизмай, 
олиб учиб, катта йўлдан ўтиб, тоғ тарафга йўл олганимни биламан, орқамдан келаётганлар ҳам 
бор эди, бошқа томонга уриб кетишганми, улардан узаб кетганимни анчадан кейин сездим. 
Қароқчиларнипг қораси қаердан кўринаркин, деб тизгинни бўш қўйиб, кенг далалар билан учиб 
бораётгандим, бир маҳал от таққа тўхтаганда, бошимни кўтариб қарасам, олдимда катта 
жарлик. Тоғ этагига келиб қолибмаи. Қорайиб кўринган қир ортидан тўлин ой балқиб, юлдузлар 
чақнаб, осмон чарақлаб турган экан. Изғирин яхлаб қолган қорларни ялаб, қуриб қолган 
оққурайларнинг қаддини букиб, ҳуштак чалиб, нураган чолдеворлар ичида укки, бойўғлилар 
гук-гуклашиб ётганди.
Бу тунда оламнинг қаерларида қанча яхши, қанча ёмон ишлар бўлиб тургандир. Тарихнинг 
катта кичик воқеалари содир бўлаётгандир, худди шундай бизнинг овулимизда ҳам мудҳиш тун 
бўлди. Отларни ким ўғирлади, қандай одамларикин? Шундай пайтда элнинг увол-савобидан 
қўрқмаган кимлар бўлди экан? Ўғрилар жарликдаги тўқайзорда бекиниб ётишган бўлмасин, деб 
сойга тушиб қарадим, ҳеч нарса кўринмасди, бир тулки «лип» этиб тўқайзор ичидан чиқа 
қочдида, ой нурида кўкимтир товланиб, жарлик бўйлаб кумуш қуйруғини судраб ғизиллаб кета 
бошлади. 
Овулга қайтдим. Жарлик бўйлаб келаётиб эсимга тушди: Жекшенқул деган кимса аскардан 
қочиб келган эмиш, ёнида иккита ўртоғи ҳам бор. Сариқ Ёйиқдаги қозоқлардан эмиш, деган 
миш-миш гапларга унча ишонмаган эдим. Одамлар урушда ўт ичида жон олиб, жон бериб ётса, 
қандай қилиб булар бунда якка бошини олиб қочиб, бекиниб юрсин? Бу нима деган юзи 
қоралик: «Сен ўлсанг ўлавер, мен қолсам бўлгани, деганими? Шу ҳам инсонликми?»–деб ўйлаб 
келардим. Овулда ҳар кимнинг феъли аниқ маълум эмасми. Унда бундай пасткашликка 
борадиган ҳеч ким йўқ эди. Қолаверса, уч йилқини бирдан қандай ҳазм қила оларкин?
Ўғри четдан келган. Боягидек четлаб, ўзини олиб қочиб юрган, тоғ-тошни оралаб 
юрганларгина бу ишнинг уддасидан чиқиши мумкин, деган фикрга келдим. Жекшенқулларнинг 
аскардан қочиб юргани чин бўлса, ҳойнаҳой, ўшаларнинг ишидир бу, деган гумонга бордим. 
Бундай десам, ўғрини кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб олган ерим йўқ. Бироқ Жекшенқуллар 
билан ҳам юзлашишга тўғри келиб қолди. Бу иш кўкламда содир бўлган эди. 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling