Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
35
таниганини ким билсин, бошидаги рўмолини юлқиб олиб, ҳалиги яланг оёқ, чақчайган қиз: 
«Акам! Акам!»–деб қичқирган бўйи солдат томон югурди. Унинг кетидан болалар югуриб, сўнг 
аёллар, кейин турган кишиларнинг ҳаммаси: «Аширали! Айланай, ростдан ҳам Аширали 
эмасми?»–деб чувиллашиб жўнади. Ўша дамда бизни қандай куч сеҳрлаб, юрагимизда қандай 
соф туйғулар қўзгалганини айтолмайман – қандайдир бир қувонч, жонга ҳузур бахш этган 
меҳр-муҳаббат, шодлик кўз ёшлари бутун борлиғимизни қамраб олганди. Қучоқ очиб солдатга 
чопиб бораётганимизда биз ўзимиз билан қўшиб бутун ҳаётимизни, бошдан ўтган-кечирган 
кунларимизни, азоб-уқубатларимизни, ухламаган тунларимизни, оқарган сочларимизни, 
қариган қизларимизни, етим-есир қолганларимизни, дарёдек оққан кўз ёшларимизни, 
ғайратимизни, ғам ғуссаларнмизни байроқдек кўтариб, ғалаба билан қайтган жангчимизга олиб 
бораётган эдик. Олдидан тўсиб чиқаётган элни кўриб, солдат ҳам тез-тез юриб келаверди. 
Одамлар билан югуриб бораётганимда, бир вақт станцияда тўхтамай бир зумда ўтиб кетган 
эшелон ҳозир ҳам ёнимдан ўтиб бораётгандек, қулоғим тиниб, қуюн бўрон, ғилдираклар остида 
зинғиллаган рельслар юрагимни зирқиратиб, «Она-а! Алима-ан!» деган Майсалбекнинг шамол 
олиб қочган овозини қувиб бораётгандек эдим. 
Отлиқлар биринчи бўлиб етиб бориб, солдатга от устида ёпирилиб, унинг кўтариб 
келаётган халтасини, шинелини қўлидан олиб, ўзини пойгадан ғолиб чиққан тулпордек етаклаб 
келишарди. Ер, она-Ер, сен ўша солдатни унутмадингми? Ботирнинг қиёфаси эсингдами? 
– Эсимда, Тўлғаной. Мен у солдатнинг қиёфасини ҳеч вақт унутмайман, у бугун ҳам йўл 
тортиб, қучоқ очиб: «Айланайин, эл-юрт! Айланайин эл-юрт! Жоним қурбон! Бошим қурбон!»–
деб қичқириб, югуриб келаётгандек. Унинг кўкрагидаги медаллар кумуш тилладек жаранглаб, 
юзидан оққан кўз ёш гўё ёмғир томчилаб келаётгандек. Шуларнинг ҳаммаси эсимда, Тўлғаной 
кенг елкали, баланд бўйли баққуват солдат, неча марта ажал билан юзма-юз келган, неча марта 
ўққа чап берган жангчи ёш боладек қувониб, бугун ҳам ҳу анави йўлда югуриб келаётгандек. 
– Ҳа, ҳа, худди шундай. Биз ҳам ҳаммамиз йиғлаб, эл билан солдат қўшилганда, 
соғинишган икки тўлқин қўшилишгандек, эзилишиб, қучоқлашиб кўришдик. Ўша тўполон, қий-
чувда ҳар биримиз ҳар томондан Аширалининг бўйнига, елкаларига осилиб кўришардик. 
Ў, ғалаба-ей, орзу қилиб кутган, курашиб етишган ғалабамиз-эй! Ассалому алайкум, 
ғалаба! Кечиргин бизнинг йиғлаганларимизни, кечиргин Алиман келинимни. Омон қайтган 
Аширалининг кўкрагига бошини қўйиб: «Қаерда менинг Қосимим? Қаерда?»–деб қичқирганини 
кечиргин. Ҳаммамизни кечиргин, Ғалаба! Сени деб қанча нуридийдаларимиздан ажралдик. 
«Бошқалар қани? Фалончи қаерда? Тугинчи қани? Қолганлар қачон келади?» деб ёпирилиб 
сўраганимизни кечиргин. Сўроқларнинг ўртасида қолиб, кўз ёшини тўхтатолмай: 
«Кетганларнинг бари келади! Эртага келишади. Яқинда келишади. Битта қолмай келишади!»–
деб Аширалининг айтганларини кечиргин. Кечиргин бизни, ғалаба, кечиргин. Сен билан юз 
кўришиб туриб, биз кўнглимизда ҳар биримиз жанг майдонидан қайтиб келмаганлар билан 
сўнгги бор видолашдик, уларни яна бир марта эслашиб, яна бир сидра куйиниб, юрагимизни 
совутдик. Кечиргин мени, ғалаба, кечиргин! Аширалини қайта қучоқлаб, қайта ўпиб, 
Жайноғимни, Майсалбегимни, Қосимимни, Сувонқулимни эслаб, ичга ютган армонимни 
кечиргин! 
– Йўқ, Тўлғаной ундай дема. Дунё сендан кечирим сўрасин, замона сендан кечирим 
сўрасин! Сен кечирармидинг, Тўлғаной? 
– ........................... 
– Нега индамайсан, Тўлғаной? 
– Кечирмас эдим! Душманимни азалдан кечирмайман. Бироқ замонамга кек сақлаган ерим 
йўқ. Охири бахайр бўлсин. Аммо урушга даъвоим кўп. Отилган ўқ, тўкилган қон – тарихнинг 
ҳисобида, лекин одамларнинг завол топган умри-чи? Уни кимнинг бўйнига қўйиб, тарихнинг 
қайси бетига ёзамиз? Унинг учун ким жавоб беради? Ўққа учмаган бўлса ҳам, Алиманнинг 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling