Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
31 берамиз, Тўлған опа. Ҳеч нима эмас» деб, бола-да, ўшанда ўн тўрт, ўн бешлардаги кези эмасми, изза бўлганига чидай олмай йиғлаб юборди. Муштларини қисиб, жойидан ирғиб туриб тоғ тарафга қараб қўл силтаб гапирди: «Биз бари бир ўлмаймиз. Кўрасанлар-ку, мен ҳам улғайиб етиларман, бу қилмишларингни ҳеч қачон унутмайман!»–деди. Унинг шу мардона сўзи учун кўнглим бўшашиб йиғладим. Шундай қилсам, йиғламанг, Тўлған опа, мен ҳам сизнинг болангизман, мен ҳам улғаяман, Қосим акамнинг ўрнини босаман, йўқлигини билдирмайман, деб қўлтиғимдан суяб, ўрнимдан турғазди. Болалар мени аравага солиб уйга келтиришиб қўйишди. Икки-уч кун оғриб, тўшакда ётдим. Овулдагиларнинг биронтаси қолмай, кўнгил сўраб келиб-кетиб туришди. Элга раҳмат, розиман, ўшанда ҳеч ким ҳеч нима дегани йўқ менга. Шундай бўлса ҳам кўзлаган ишим битмай қаттиқ куйиндим. Шудгор қилинган ерлар қотиб кетиб, уруғ сепилмай, ўғриларга ем бўлиб кетганини эслаганим сари юрагим ачишиб юрди. – Гапинг тўғри, Тўлғаной. Сенгина эмас, мен ҳам сездим буни. Ўша – экилмай қолган шудгор менинг танимда битмай қолган ярадек бўлиб, ўрни кўп вақтгача билиниб юрди. Шудгорга уруғ сепилмаса менинг энг катта жароҳатим ўша эмасми, Тўлғаной. Урушнинг айби билан қанча уруғ сепилмай, қанча одамларнинг умри хазон бўлди. Менинг энг ёмон кўрганим, менинг ашаддий душманим – уруш бошлаганлар, улар уруғ ҳам сепишмайди. – Тўғри айтасан, уруш билан деҳқончилик бир-бирига қарама-қарши эмасми. Урушган экин экмайди, демак у бошқа одамларнинг насибасига қўл солади, демак, у бошқа одамларнинг душмани! Майсалбек, айланиб кетай, ўғлим, у ҳам ўша хатида ёзмаганмиди. Эсингдами она-Ер, Майсалбекнинг ёзган хати? – Мен уни ёд биламан, Тўлғаной. – Ҳа, сен икковимиз уни ёд биламиз. Бугун менинг хотирлайдиган куним, бугун биз ҳаммасини эсга оламиз, она-Ерим. – Сўзлайвер, Тўлғаной. Сенинг бу айтаётганларинг эскирмайди, ҳамиша янгидек. Майсалбегингнинг ёзган хатини яна бир қайтариб айтиб берчи. Майсалбек фақат сенинг ўғлингмас, у менинг ҳам ўғлим, Майсалбек – Ер ўғли! – Мен ўшанда уйда оғриб ётганимда, овулдошларим ҳол-аҳвол сўраб, ҳаммаси ҳам илиқ сўзлар айтиб, кўнгил очиб юрганларининг ҳам сабаби бор эмасмиди. Мен унинг бир учини сезиб қолгандек ҳам бўлдим. Ойша қўшним, бечора ўзи аранг кун ўтказиб юрибди-ю, менга қуймоқ пишириб олиб чиқибди. У уйга кириб, келганда ўша кунги қилмишларимга қаттиқ изза бўлдим. Сўз тополмай тилим калимага келмай қолди. «Тўлғаной, сен хаёлингга ҳеч нарсани келтирмагин,–деди Ойша.– Менинг кўнгли бўшлигимни кечиргин.– Сендек аёл учун керак бўлса жонимни ҳам аямайман, керак бўлса ёлғиз ўғлим Бектошни ҳам бераман. Бусиз ҳам у икки уйнинг ўртасидаги бола бўлиб қолди. Сени мендан ортиқ кўради у. Сен биз билан одамсан, биз сен билан одаммиз. Шуни тушуниб қўйгин»–деди. «Раҳмат бу айтганларинга»–дедим мен ҳам. Бу гапларни шунчаки айтди-қўйди деб ўйласам, йўқ, чин юрак сўзлари экан. Ўша куннинг эртасига бел оғриғим енгиллаб, уйда нари-бери қимирлаб, эшикга чиқдим. Деразанинг остига кигиз солиб, офтобда исиниб ўтирдим. Алиманни ишга чиқавергин, десам, раисимиз бугун ҳам энангга қарашгин, деб рухсат берди, деди. Ўчоқда ўт ёқиб, Алиман кир ювди. Эшик олдидаги баҳайбат кекса олма ўша йили қийғос гуллаб, яна кучга тўлиб яшарганда, очилиб, шамол текканда шохчаларидан оппоқ гуллар тўкилиб ётди. Олма гуллаган кезда ҳаво ҳам зумрад булоқдек тиниқ, ғоятда тоза бўлмайдими. Олисдаги йилтиллаган қорли тоғ чўққилари ҳам кўриниб турарди. Шундай ўтирганимда кўчадан почтачи Темир чол кириб келди. «Ҳорма, Тўлғаной»– деб, анчагача сўзлай олмай, шошилиб, ўзича негадир шумшайиб, енгил йўталиб, шамоллаб қолибманми, қурғур деб сўзланиб, сенга хат бор эди, дегандек, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling