Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
кўча одамлар билан лиқ тўла эди. Қиз-жувонлар, бола-чақалар, ҳатто қилтанглаган чолу 
кампирларгача қолмай, отлиқ, пиёда кишилар – ҳаммаси кутиб олишга кетиб боряпти. Бу хабар 
қаердан чиққанини ким билсин, фронтдан бўшаб келаётган бир солдат (Кумуштак деган 
юқориги овулнинг боласи дейишди), аскарларнинг ҳаммаси уй-уйларига қайтиб келаётибди, 
деб йўлда учрашган бировга айтиб кетган эмиш. Станцияга икки эшелон аскар келиб тўхтаган 
эмиш, бугун тушда бориб қоламиз, деб хабар қилишган эмиш. Ҳайтовур, мана шундай 
қувончли гаплар! Эл шундай хушхабарни кутиб турган экан, аниғини ҳеч ким билмаса ҳам, 
гумонсираган жон йўқ, ҳеч ким қолмай ёппасига кутиб олишга чиқдик.
Уруш бошланмасдан аввалроқ ёшлар сола бошлаган янги кўчанинг ўрнида, овулнинг 
этакроғида йиғилиб кутиб турдик. У вақтларда ўша чала қолган кўча, чала томларга ўрганиб 
қолган бўлса керак, жанг майдонидан ғалаба билан келаётган ботир жангчиларимизни қандай 
хосиятли, қандай армонли ерда кутиб турганимизни ўйламабмиз. Мақсадимиз – аскарларни 
овулга кираверишда баримиз бирданига кутиб олиш эди. Кексалар ариқнинг уватига ёнбошлаб, 
отлиқлар от устида, болалар нураган томларнинг деворларига миниб, чаққонроқлари 
дарахтларнинг шохларига чиқиб олишибди. Ана келади, мана келади, дегунча кўрган 
тушимизни, аён бўлган нарсаларни сўзлаб, йўлдан тош териб олиб, фол очиб, фолимизни 
яхшиликка йўйиб, катта йўлдан кўзимизни олмай, тикилиб қараб турдик. Ҳозир ўйлаб турсам, 
дунёдаги одам боласининг бари ўшанда бир мақсадда, бир ниятда, бири-бирига яхшиликни раво 
кўриб, ўз ўғил болаларини шунчалик суйишса, ўшанчалик кутишса, балки уруш бўлмасмиди, 
дейман. 
Йиғилганларнинг кўпи нафасини ичига ютиб, чурқ этмай, гап қотмай турарди. Ҳар ким 
ўзича хаёл суриб турган бўлса керак. Чунки, беш йил қонли урушни бошидан кечириб, энди 
ғалабага етишиб турган кунда, урушнинг энг сўнгги кўринишидан ҳаяжонланиб турганди. Ким 
келиб, ким келмайди, деган сўроқ ҳар кимнинг хаёлида бор эди, шундан бошлаб ҳар кимнинг 
тақдири, ҳар кимнинг умиди ҳар хил ечилади. Шундан бошлаб ҳар кимда ҳар хил янги ҳаёт 
бошланади. 
Дарахтларга чиқиб олган болалардан биттаси бир вақт: «Келяпти!»–деб қичқирганда, 
қўбизнинг таранг тортилган торига қўл теккандек баримиз бир овоздан «Келяпти»–деб 
такрорлаб, серрайиб туриб қолдик. Тўп ичига пашша тушса эшитилгудек жимжитлик чўкдида, 
ўша заҳоти: «Қани? Қаерда келяпти? Қани?»–деган овозлар чиқиб, шу ондаёқ яна жим бўлиб 
қолди. Олисда катта йўлнинг устидаги ёлғиз аравадан бўлак ҳеч нима кўринмади. Арава овулга 
айрилган йўлнинг устида тўхтадида, ундан сакраб тушган биргина солдат халтасини, шинелини 
елкасига солиб, аравакаш билан хўшлашиб, бери юра бошлади. Бизнинг орамизда ҳеч ким ҳеч 
нима дегани йўқ, турган одамларнинг бари индамай, анграйиб қараб туришди. Солдат тобора 
яқинлашиб келаверди, лекин бир киши ҳам ўрнидан қўзғалгани йўқ. Одамларнинг оқарган 
юзларида қандайдир бир нарса кутаётгандек умид учқунлари сезилиб турарди. Чунки бизнинг 
кутганимиз ёлғиз солдат эмас, йўлга сиғмай, тиқилиб урушга жўнагани сингари, кўпчилик 
бўлиб қайтиб келишлари эди. 
– Бандасизларда, Тўлғаной! Урушга кетганлар қачон тўла-тўкис ҳаммаси қайтиб келган 
эди? Одам деган гоҳида шуни эсдан чиқариб қўяди шекилли. 
– Гапинг тўғри, улуғ далам! Бироқ биз бандамизда, яхшиликка доим умидимиз катта. 
Шунинг учун ҳам ўшанда биттагина солдатнинг келаётгани элнинг ҳушини учириб, эсини 
чиқарди. Солдат берироқдаги дўнгчага етиб, овулнинг четида туриб қолган элни кўриб, юраги 
дов бермади шекилли, у ҳам чўчиб тўхтаб қолди. Бу нимаси, бу қанақаси бўлди экан, булар 
нима учун индамай қараб туришибди, деган ўй билан солдат бурилиб орқасига қаради. Ўзидан 
бошқа йўлда ҳеч ким йўқлигини кўриб, у бизга тўғри юриб кела бошладида, яна тўхтаб, яна 
қайрилиб, орқасига қаради. У шу аҳволда яқин келаверганда, олдинда турган бир кичкина қиз: 
«Аширали акам! Аширали акам! Аширали акам келаяпти!»–деб қичқириб юборди. Қаёқдан 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling