Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
тақдирини эслаганимда, юрак бағрим куйиб чўғ бўлади. Унинг уволи кимга? Унинг дардини 
кимга, кимга айтаман? Бечора келиним, гул севган келиним!.. 
Аширалининг яқинлари уни уйларига олиб кетиб, элнинг бари тарқаб кетгандан сўнг, 
Алиман иккаламиз уйга қайтдик. Шу билан урушдан олиш-беришимиз тугаб, бундан бу ёққа 
тинчлик даври бошланди. 
Биз жимгина келавердик. Янгигина йиғлаганигами, Алиман қисилиб, энтикиб, чучкириб 
келарди; қовоғини солиб, ҳеч ёққа қарамай. Ўчган рангини кўриб, келинимнинг аллақандай 
хаёлларга чўмганини тушундим. Кун қизиб, ҳаво димиққанида, киши ҳам кўнгил кўтарувчи сўз 
топгунча диққинафас бўлиб кетмайдими. Худди шундай, Алиман ҳам қийналиб турган эди. 
Буни мен жавдираб тикилган кўзларидан, лабини маҳкам тишлаганидан сезиб турардим. «Оҳ, 
энди айрилишамизми. Қосимдан умиди узилдику, – деб ўйланиб келардим.–Айрилишмаганда 
нима қиламиз. Ўлган қайтиб келармиди, ё орқасидан ўлиш керакми, кетади-да энди, кетмаганда 
илож қанча. Аттанг-а, қандай қилай, қандай қилай! Кетса кетади-да. Қачонгача есир ўтиради. 
Кўнгли бузилиб, кетаётибдими. Пешонадаги шу экан, розилигимни бераман. Ишқилиб, бахти 
очилса бўлгани. Ёш эмасми, тағин бир тенгини топар, Қосимдек меҳрибонга йўлиқармикин? 
Ким билади? Бахтли бўл, чироғим, бахтли бўл. Нимасини айтайин. Гоҳо мени эслаб қўйсанг, 
дейман, болам. Сендан бошқа кимим бор. Сен кетсанг, ўлганнинг кунини кўриб, бир уйда ёппа-
ёлғиз қоламан. Шўрли бошим. Қариганда мададкор бўладиган фарзандларимдан нишон ҳам 
қолгани йўқ. Бироқ, менга қарамагин. Уволингга қолмайин, қачон кетсанг ҳам бошинг бўш. 
Менинг учун ғам ема, болам, кунингни кўр. Розиман сендан, оқ фотиҳа бераман...» – деб 
айтадиган гапимни ҳозирлаб, сўзлашишга тайёр бўлиб турдим. Сирдош бўлган, бирига бири 
куйинган кишилар одамнинг хаёлидагини гапиртирмай биладиганга ўхшайди. Мен ўшанда 
қандай азоб чекиб келаётганимни Алиман билган экан. Бироқ унинг гани мен кутгандек бўлиб 
чиқмади. Сахий далам, сендан яширадиган сир борми, Алиманнинг ўшандаги ишларига, унинг 
айтган сўзларига, унинг беқиёс одамгарчилигига, юраги кенглигига розиман, ўла ўлгунча 
розиман. Бироқ, ўзимдан норозиман, ўзимни лаънатлайман... 
Нима учун ўшанда бўшлик қилдим, нима учун Алиманнинг сўзига ёш боладек кўна 
қолдим? 
Қосимларнинг чорпоғининг ёнидан ўтиб бораётганимизда, уй қиламиз деб ғамлаган олам-
олам жаҳон тош, неча йилдан бери қор ёмғирда қолиб, эзилиб битган ғиштлар бир уюм тупроқ 
бўлиб ётгани кўзга ташланди. Ёшлар урушга кетгандан бери бу янги кўча ўша бошланганича 
қолган, теварак атрофини ғовлаган ола бута, қариқиз ўтлари босиб, уларнинг орасида 
арқонланган бузоқлар юрибди. Нураган деворларнинг бошларида сассиқпопушаклар тожларини 
тараб, ёзнинг ҳавосида яйраб, бемалол сайраб туришган экан. «Ёпирай, уй-жой солиб, ўзимизча 
кўпайишиб боряпмиз, деганларимиз қаерда қолди? Қара-я. Бояқиш Қосимимга ҳам буюрмади-
да» – деб, ўйланиб келаётганимда, Алиман менга ялт этиб қарадида, қаттиқ аксирди. «Эна,–деди 
у менга, –мунча энди қайғурмасангиз! Ёки ёруғ дунёдан умидингизни уздингизми? Ундай 
қилманг, энажон, бўшашманг бунча, ғайратингиз бир элчалик бор эдику. Бери келингчи, бундай 
тепаликда гаплашайлик». «Ҳозир айтади, кетаман дейди энди» – деган ўй вужудимни куйдириб 
юборди. «Ўтирайлик, гаплашайлик» – дедим мен ҳам.
Йўл бўйидаги дўнгликка қайин она-келин иккаламиз маслаҳатлашгани ўтирдик. Оҳ 
Алиманим-эй, нега мунча меҳру- муҳаббатли бўлиб яралдинг экан! Ўша оқ кўнгиллигинг ўз 
бошингга етдими, ким билсин? «Эна,– деди ўшанда Алиман,  Касофат уруш битди энди. Ҳақи 
қолгани йўқ. Бундан кейин нима қиламиз, деган ўйингиз ҳам бордир. Койиманг, энажоним. 
Дунё шунчалик адолатсиз бўлиб кетди, дейсизми? Пешонамизга ёзилган яхшиликнинг учқуни 
ҳам қолмади, дейсизми? Бир уйдан кетган тўрт кишидан қандай қилиб биронтаси омон 
қайтмасин. Йўқ, йўқ, эна, қўйиб туринг, менинг сўзимга қулоқ солинг. Оқ дилимни айтаман, 
эна, кўнглингизга қарасам, Худо урсин, уйда ўзимни-ўзим алдаган бўламан. Ишонинг менга! 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling