Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
олинглар»–дедим. Ўшандаги ёшларнинг бир хиллари ҳозир ҳам мени «Бригадир опа» 
дейишади, ҳурмат қилишганидан бўлса керак...
Замон тинчлангани билан Алиман иккаламизнинг қайғу ғамимиз битгани йўқ. Кўринишдан 
ёришиб, сир билдирмагандек бўлсак ҳам, бироқ ҳақиқатда бўлиб ўтган ишлар доимо унинг ҳам, 
менинг ҳам юрагимдан кетмай азоб берарди. Бундай қарасанг, ҳар ким ўзича ақл юритиб, ҳар 
биримиз ўз кўмачимизга ўзимиз кул тортишимиз, ўз турмушимизни ўзимиз қуришимиз керак 
эди, тўғри йўл ҳам шу эди. Бироқ, биз ундай қилмадик. Мендан ўтдими, Алимандан ўтдими, 
унинг сабаблари кўп, уни гапириб ўтириб нима қиламиз. Балки, биздан ҳеч қандай айб 
ўтмагандир. Қанчадан-қанча дарду аламимни айтиб, сенга келардим-ку, жонажон далам... 
– Ҳа, келардинг, Тўлғаной. Гуноҳга ботириб нима қиламан келинимни, нима қиламан, 
уволи-чи, қандай қиламан, деб йиғлардинг. Қачон келсанг ҳам, неча бор келсанг ҳам, ўшанда 
мен сенга маслаҳат беролмаганман, Тўлғаной. Орадан анча йиллар ўтди. Сен, мана, қариб 
қолдинг. Бироқ ҳозир ҳам сени оқлаб, ё бўлмаса қоралаб бирон нарса айтолмайман. 
– Ким билади. Шуларни ўйласам ўзимни кечиролмайман. Келиним Алимандан ўзга, феъл-
атвори бошқа, муомаласи бошқа, одамгарчилиги бошқа, юриш-туриши бошқа аёл бўлганда, кўп 
кечиктирмасданоқ: «Қўй, энди болам, қачонгача тул бўлиб ўтирасан. Ёш
бошингни хор қилмай, 
бировга тегиб кетгин» – дер эдим. Бироқ, Алиманга айтолганим йўқ. Агарда айтсам, одамзод 
дунёсининг осойишталигига қандайдир хиёнат қилаётгандек, қандайдир бир пок нарсани булғаб 
қўяётгандек ботинолмай юрдим. Тўғри, Қосим ўлди – сен энди кетгин, керагинг йўқ, бошқа 
бировга тегиб олгин, дейишга оғзим борармиди? Сўзларимни қанчалик силлиқламайин, 
барибир шу маъно келиб чиқарди. Бир томондан эс-ҳушли жувон эмасми, ўзи ёрилар деб 
шошилмаган ҳам эдим. Алиман бўлса, бечора бояқишим- эй, кишиларга бунча меҳрибон бўлиб 
яратилганини қара, мени аяб кўзи қиймай юрганга ўхшарди. Шунга қарамай, мендан ўтмасин, 
деб бир кун Қайиндидан оғалари қидириб келганда, мен Алимандан минг марта розиман, деб 
кўнглимдагини тушунтирдим. Шундай десам, уларни жеркиб: мен билан ишларинг бўлмасин, 
кетаманми, кетмайманми, ўзим биламан, сизлар аралашманглар, дебди. Гапирмасам бўлар экан, 
деб афсусланиб қолдим. Менинг уялганимни билиб, Алиман ўшанда, ўртамизда қандайдир бир 
сўз ўтганини сездиргани ҳам йўқ. Ич-ичимдан миннатдор бўлдим. Шу зайлда бир-биримизни 
аяб, бир-биримизни қиёлмай, Жайноқ келиб қолармикин, деб умид қилиб алданиб юриб, энг 
охири ундан ҳам умидни узиб, кейин унинг вақти ўтгач, кеч бўлиб қолди. Ҳа, она-Ерим, 
имонимдек пок сиримни айтяпман. Қолганини ўзинг биласанку. 
– Биламан, Тўлғаной. Келинингга аввалдан айтмай юриб, кейин айтганингда юзингга 
қарамас эдим. 
– Рост айтасан. Қандай бўлиб кетганини ҳозир ҳам билолмайман. Овулимиз йўл устида 
эмасми, яйловга мол ҳайдаганлар, ишлашга тушганлар ҳар доим бизнинг ерлардан ўтиб 
кетишмасмиди? Ер ўртаси деб молини ёйиб, икки-уч кун туриб ҳам қолишарди. 
Қирқ олтинчи йилнинг кузида қуйи овуллик бир чўпон қўйини боқиб юрди. Аскардан 
келган йигитга ўхшайди, бўз шинелли, тўнини бўктириб, милтиғини елкасига осиб, бу ерларда 
айланиб юрганида унча эътибор бермасдим унга. Овулда кимдир биров тўй қилиб қолди-да, 
улоқ берди. Ҳалиги чўпон улоқчи йигит экан, улоқни бизнинг дарвозанинг олдига олиб келиб 
ташлади. Ҳовлидан югуриб чиқдиму, ўшанда кўрдим уни, ўйноқлаган отини гижинглатиб 
турибди. Ажабтовургина йигит экан. Нима учундир бошқа сўз оғзимга келмай: «Ҳой, бу 
ниманг, болам?»–дебман. Шундай десам:
–«Уйда ким бор?»–деди. «Ким керак эди?»–дедим. «Қўлимдан тушиб кетди»–дедида, бир 
энгашиб улоқни олиб, тақимлаб жўнаб кетди. Унгача улоқчилар етиб келиб орқасидан 
ёпирилиб қувиб кетишди. Шундан кейин мен у чўпонни иккинчи марта кўрганим йўқ. Лекин 
унинг қилган ишларига аччиғим келди. Бу нима қилгани: олиб келгандан кейин ташлаб 
кетмайдими, улоқ – тушган уйники эмасми, ёки рости билан қўлидан тушиб кетдимикин? 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling