Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
41 чўпон билан қўй ҳайдашиб, эргашиб кетаётгани кўз олдимга келди. «Хайр, энажон! Ёмон кўрма, кетганим шу. Хайр энди энажоним-эй!»–деса орқасидан қўл силтаб жар ёқалаб югуриб: «Хайр, чироғим! Хайр, гул суйган келиним, хайр пешонамга сиғмаган юлдузим! Омон бўл, бахтинг очилсин, умринг кўкарсин. Омон бўл, хайр-хўш! Ҳой, йигит боламни хор қилма! Қарғайман, қарғишим уради-я»–деб ётдим. Кўзимга ёш тўлиб, иссиққина бўлиб, юзларимдан юмалаб ёстиққа томиб ётди. Йиғлаганимни Алиман билиб қолмасин деб илож борича ўзимни босиб ётдим. Эртаси куни ҳам Алиман ҳеч қаёққа чиқмади. Шундан кейин ҳалиги чўпон кўринмай қолди. Қўйини ҳайдаб кетиб қолган бўлса керак. Алиманнинг бўзарган юзини кўриб қаттиқ койиндим. Кўнгли бўлса кетавермайдими, менга қайишганидан нима фойда! Анчагача ўйланиб юриб, кейин бу иш ёддан чиқиб кетгандек бўлди. Шундан сўнг эрта кўкламда бояги чўпон яна пайдо бўлди. Қўйини боқиб катта сойда юрганини сиртдан пайқаб қолдим. Ўша кунлари Алиман кеч кирари билан кетиб, эл-юрт ётгунча ташқарида юрарди. Мен нима ҳам дердим. Ўзи билади-да. Тўғриси, нима қилишим, нима ҳам дейишим керак эди, айтчи, жоним туташган далам? Эсингдами ўша шовқинли тун, эртаси куни олдингга келиб йиғлаганим... – Тўхта, Тўлғаной. Сен у тунни шовқинли деб айтма. У туннинг яхши томони ҳам, ёмон томони ҳам бор. Жон яралган тунга тил тегизма, Тўлғаной. – Сўзимни қайтариб олдим, она-Ерим, куйгандан айтган гапим-да бу. Куймай иложим қанча – ўша кеча Алиманни узоқ кутиб ўтирдим. Овулда ҳамма ётса ҳам, мен иима учундир чироқ ўчирмай, ниманидир гумон қилиб, нимадандир қўрқиб, деразага тикилиб, шитир этган товушга қулоқ осиб, кўз юммай ўтирдим. Ойдин тун бўлиб, у ер-бу ерда булут сузиб юрса ҳам, баҳор ҳавоси тинч эди. Бир уйда ёлғиз ўзим ўтирганимдан, баданим учганидан кўрпага ўрандим. Ярим кечага бориб кўзим илинган экан, тақиллаган товушдан чўчиб уйғониб, бошимни кўтариб қарасам, Алиман кириб келаётган экан. Маст, ғирт маст. Кўйлагининг ёқаси йиртилиб, осилиб тушган, баданлари кўриниб, сочлари бетларига тўзғиб тушган. Кўзлари бир жойда турмайди. Алиманнинг маст бўлишини умримда биринчи кўришим. Нима дейишимни билмай, ўрнимдан туришга ҳам ҳолим қолмади. Алиман бўсағадан аранг ҳатлаб кирди-да, йиқилиб кетай деб бориб печга суяниб қолди. Кейин печни ушлаган бўйича жавдираб туриб: «Ҳа!»–деб хунук кулимсиради. «Нимага қарайсиз?»–деди у бошини чайқаб. «Нега қарайсиз менга? Ҳа, мен мастман. Ҳа, мен мастман. Ҳа, мен ароқ ичдим. Ичмай нима қиламан? Мен ичмасам ким ичади-а? Нега индамайсиз? Менинг турқумдан қўрқаяпсизми?..» Мен индаёлмадим. Келинимнинг шундай аҳволга тушиб қолганидан юрагим сиқилиб ўлаёздим. Алиман яна бир оз довдираб, бошини саланглатиб турдида, бир пайт шивирлади: «Эна, сиз ҳеч нимани билмайсиз. А, мен бўлсам... Мен... Мен бугун... Қосим аскарга жўнар куни кечқурун катта сойга бирга бормадикми... Ҳаммаси худди ўша ерда...»–деб гапириб туриб сочини икки қўллаб чангаллади: «Мен ит бўлдим, эна, энажоним!»–деган қичқириқ юрагидан отилиб, ўзи кигизга юз тубан қулади, қуладида, бошини ерга уриб ҳўнграб йиғлай бошлади. Ўрнимдан ирғиб туриб, қушдек учиб бордим ёнига. Бошини кўтариб кўкрагимга босдим: «Йиғламагин, Алиман, йиғламагин. Нима бўлди сенга, қани айтчи? Хафа бўлдингми? Ё биров бир нарса дедими сенга? Айтчи. Ё мендан хафа бўлдингми, хафа бўлган бўлсанг айт, сақлаган сирларингни барини айт, эшитай...» «Йўқ, йўқ, эна, энажоним, бечорагинам, ёлғизим, ҳеч нимани билмайсиз-да, билганда ҳам қўлингиздан нима келар эди. Лаънатлар бўлсин ўшанга!»– деб қандайдир бир ўзига хос дард-аламини тортиб, ўзини тўхтатолмай, мени қучоқлаб олиб, хўрсиниб-хўрсиниб йиғлайверди, узоқ бўзлади. Ундан кейин бир оз тинчиди-да, уйқуга кетди. Мен ухлаёлмадим. «Нима бўлди келинимга? Нима қилдим энди?»–деб аранг тонг оттирдим. Эртаси куни Алиман ўрнидан турганда, уялиб менга қарай олмади, гапиргани ҳам йўқ. Ишга чиқиб кетаётганимиздагина: «Мени кечиринг, эна»–деди оҳиста. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling